Геосиёсат
1.36K subscribers
2.37K photos
394 videos
6 files
4.95K links
Геосиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳарбий соҳага оид хабарлар ҳамда таҳлил.

Мурожаат ва таклифлар учун:
@great_turan
Download Telegram
🇹🇷 Истанбулдаги уйлар бузила бошланди. Расмийларнинг фикрича, улар нафақат зилзилага чидамли, балки ҳар қандай вақтда қулаши мумкин. Таъкидланишича, 318 та шундай уй бор, уларда 10 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.
🇹🇷 Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 43556 нафарга етди.
Тожикистоннинг Хитой билан чегарасида 7,3 магнитудали кучли зилзила юз берди.
Европалик сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Мурғаба қишлоғидан 63 км, Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан 272 км узоқликда жойлашган.
Қирғизистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маҳаллий вақт билан эрталаб соат 6:39 атрофида кучли ерости силкинишини ҳис қилишган. Ўш аҳолиси зилзиладан уйғонганини айтишмоқда.
🇺🇿 Ўзбекистон ҳудудида зилзила кузатилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, бугун, 23 февраль куни Тошкент вақти билан 05:37да (23.02.2023 йил, Гринвич бўйича 00:37да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 38,51 градус шимолий кенглик; 72,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 147 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 435 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи:

— Фарғона 4 балл, 227 км.
— Андижон 4 балл, 256 км.
— Наманган 4 балл, 294 км.
— Сирдарё 3-4 балл, 413 км.
— Тошкент 3-4 балл, 435 км.
— Жиззах 3-4 балл, 467 км.
— Сурхондарё 3 балл, 509 км.
— Самарқанд 3 балл, 523 км.
— Қашқадарё 3 балл, 614 км.
— Навоий 3 балл, 666 км.
— Бухоро 3 балл, 739 км.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин «бугун ёки эртага» Украинадаги можаро юзасидан баёнот ёки нутқ сўзлайди, деди Беларусь президенти Александр Лукашенко.
Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, Сарез кўлида сув тошқини бўлса, Марказий Осиёнинг тўртта давлати ҳудудлари зарар кўради.

Тожикистонда юз берган ер силкиниши Сарез кўлига хавф солиши мумкин. Бу эса Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон ҳудудларига ҳам ўз таъсирини ўтказади, дея хабар берди Sputnik Тожикистон.

Бугун Тожикистондаги Сарез кўли яқинида 7,3 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Қайд этилишича, қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлмаган, бироқ сув омбори яқинидаги ҳудуд ўн йилдан ортиқ вақтдан бери минтақага таҳдид солмоқда.

Сарез кўли қандай пайдо бўлган?
Ҳаммаси 1911 йилда бошланган. Кучли зилзила Усой қишлоғини бутунлай йўқ қилди ва Усой блокировкаси деб номланган табиий тўғонни келтириб чиқарди. Янги тоғ Мурғоб дарёси водийсини тўсиб, «коса» кўринишини ҳосил қилган ва аста-секин сувга тўлиб борган. Олти ойдан сўнг сув Сарез қишлоғини босиб кетди. Кўлни интенсив тўлдириш 1926 йилда якунланди.
Сарез кўлининг чуқурлиги 500 метрга етади, умумий ҳажми эса 17 куб километрни ташкил этади.
Кўл сайёҳлар орасида машҳур, аммо у ерга фақат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг рухсати билан бориш мумкин.

Сарез кўли нима учун хавфли?
Тўла ва чиройли бўлишига қарамай кўл ҳақиқий хавф туғдиради. Усой тўғонини бузиши мумкин бўлган табиий тўсиқ ёки зилзилалар ва кўчкилар эрозияси содир бўлганда, «геологик қамоқхона»дан катта ҳажмдаги сув тошиб кетади.
Москва давлат университети механика институтининг ҳисоб-китобларига кўра, ёриқ пайдо бўлса, баландлиги 150 метргача бўлган сел 3 километрдан ортиқ баландликдан чиқиб кетади. Водийларда тўлқин баландлиги 15 метрга тушади, бу уч қаватли уйнинг баландлигига тенг.
Бугунги кунда 6 миллион киши потенциал хавфли ҳудудларда истиқомат қилмоқда.
Инсон ҳаётидан ташқари, табиат ҳодисаси йўллар, кўприклар, гидромелиоратив иншоотларни вайрон қилади. Уларни қайта тиклашни эса бир йилдан кейин бошлаш мумкин бўлади.

Қандай қилиб фалокатдан қочиш мумкин?
Сарез кўли муаммосини 1970 йилларда ҳал қилишга ҳаракат қилишган. Аммо амалга оширишнинг мураккаблиги туфайли ГЭС қуриш лойиҳаси амалга ошмаган.
Шундан сўнг Тожикистон Сарез кўлидаги ичимлик сувини хорижга сотиш йўл билан, масалани ҳал қилишга қарор қилди. Ўнлаб давлатлар билан музокаралар олиб борилди, бироқ фақат Хитой келишувга рози бўлди.
Аммо, кўлдаги мараккаб ҳолат лойиҳани режалаштирилган қувватга етказишга имкон бермайди.

Сарез кўли туну кун кузатув остида.
Фавқулодда вазиятлар комиссияси мутахассислари сув омборидаги ҳар қандай ўзгаришларни назорат қилиб боришади. Сув сатҳи кескин ўзгарган тақдирда, кузатувчилар дарҳол сигнални эълон қилишлари керак.
2020 йилда Осиё банки ускуналарни янгилаш учун 10 миллион доллар ажратган эди.
🇬🇧 Лондон металл биржаси (LME) 20 мартдан бошлаб Осиёдаги савдо соатларида никел савдосини қайта очади, бу эса ўтган йилги инқироздан қутулиш учун курашаётган бозор учун муҳим ликвидликни ошириши мумкин.
🇬🇧 Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон НАТО бош котиби лавозимига номзодини қўйишини маълум қилди.
🇺🇳 БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Украинага қарши урушига бағишланган махсус сессиясида Украинада кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш бўйича резолюцияни қабул қилди.
Бош Ассамблея Москвани Украина ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди.

БМТнинг 141 аъзоси резолюцияни ёқлаган бўлса, 7 нафари қарши, 32 нафари эса бетараф овоз берган.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистонга келмоқда.
28 февраль куни Давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистоннинг Остона шаҳрига ташриф буюриб, C5+1 форматидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.

Қозоғистондаги учрашувлардан сўнг Блинкен Ўзбекистонга келади.

Тошкентда икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича шерикликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон расмийлари билан учрашади.

1 март куни Давлат котиби Нью-Деҳлига жўнаб кетади ва Ҳиндистонда G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишида қатнашади.
Хитой ўзининг Украинадаги можарони ҳал қилиш учун 12 банддан иборат таклифни берди:

1. Барча давлатларнинг суверенитети ҳурмат қилиниши.
Умумий эътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига, жумладан, БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига қатъий риоя этилиши, ҳар қандай давлатнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги кафолатланиши керак. Барча давлатлар уларнинг катталиги, қудрати ва иқтисодий кўламидан қатъи назар тенгдир. Халқаро муносабатларнинг асосий нормалари халқаро адолатни ҳимоя қилишнинг барча иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланиши керак. Халқаро ҳуқуқ икки хил стандартларсиз тенг ва универсал қўлланилади.
2. Совуқ уруш ҳақидаги фикрни четга суриш. Бир давлатнинг хавфсизлигини бошқа давлат хавфсизлиги ҳисобига, минтақавий хавфсизликни эса ҳарбий блокларни кучайтириш у ёқда турсин, кенгайтириш орқали ҳам таъминланиши мумкин эмас. Барча мамлакатларнинг қонуний хавфсизлик манфаатлари ва қонуний ташвишлари жиддий қабул қилиниши ва тегишли тарзда ҳал қилиниши керак. Мураккаб масалалар оддий усуллар билан ҳал этилмайди. Сайёрада узоқ муддатли тинчликни ҳисобга олган ҳолда умумий, кенг қамровли, биргаликда ва барқарор хавфсизлик концепсиясига амал қилиш, Европа хавфсизлигининг мувозанатли, самарали, барқарор архитектурасини шакллантиришга кўмаклашиш зарур. Ўз хавфсизлигини бошқа давлатлар хавфсизлигига зарар етказадиган тарзда таъминлаш учун уринишларга, блоклар билан қарама-қаршилик сиёсатига йўл қўйилмайди, Евроосиё қитъасида тинчлик ва барқарорликни биргаликда сақлаш керак.
3. Ҳарбий можароларни тўхтатиш. Урушларда ғолиблар бўлмайди. Оловга мой сепиш ва қарама-қаршиликни кучайтириш ўрнига, Украина атрофидаги вазият янада кескинлашмаслиги ва назоратдан чиқиб кетмаслиги учун барча томонлар эҳтиёткорлик ва вазминлик кўрсатиши керак. Москва ва Киевнинг тўғридан-тўғри мулоқотини тезроқ тиклаш, вазиятдаги кескинликни босқичма-босқич пасайтириш ва ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш фойдасига ўзаро қадамларини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга.
4. Тинчлик музокараларини бошлаш. Мулоқот ва музокаралар - Украина инқирозидан чиқишнинг ягона йўли. Инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган барча саъй-ҳаракатлар маъқуллаш ва қўллаб-қувватлашга лойиқдир. Халқаро ҳамжамият муроса тарафдори бўлган тўғри йўлда бўлиши, сиёсий келишувга йўл очиши, музокараларни қайта бошлаш учун шароит яратиши ва тегишли минбарларни таклиф қилиши керак. Хитой томони бунинг учун конструктив рол ўйнашга тайёр.
5. Гуманитар инқирозни бартараф этиш. Танг гуманитар вазиятни юмшата оладиган ҳар қандай қадамни олқишлаш ва қўллаб-қувватлаш муҳим. Инсонпарварлик ҳаракатларида инсонпарварлик масаласини сиёсийлаштирмасдан, бетарафлик ва холислик тамойилига риоя қилиш зарур. Тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш, одамларни можаро ҳудудидан эвакуация қилиш учун гуманитар йўлакларни очиш зарур. Вазиятнинг янада ёмонлашувига йўл қўймаслик учун жабрланган ҳудудларга инсонпарварлик ёрдамини ошириш, жойларда гуманитар вазиятни яхшилаш, инсонпарварлик ёрдамининг тез, хавфсиз ва тўсиқсиз етиб боришини таъминлаш керак. Можаро зонасида гуманитар ҳаракатларни амалга оширишда БМТнинг мувофиқлаштирувчи ролини қўллаб-қувватлаш зарур.
6. Тинч аҳоли ва маҳбусларни ҳимоя қилиш. Можаро томонлари халқаро гуманитар ҳуқуқ меъёрларига қатъий риоя қилишлари, тинч аҳоли ва фуқаролик объектларига зарбалар бермасликлари керак. Аёллар, болалар ва бошқа можаро қурбонларини ҳимоя қилиш, маҳкумларнинг оддий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш керак. Хитой томони Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашинувини қўллаб-қувватлайди ва барча томонларни бунинг учун қулайроқ шароит яратишга чақиради.
7. Атом электр станциялари хавфсизлигини таъминлаш. АЭСлар ва бошқа тинч ядровий объектларга қарат қуролли ҳужумга йўл қўйилмайди. Биз халқаро ҳуқуққа, жумладан, Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенцияларга риоя қилишга чақирамиз. Техноген ядровий фалокатга қатъиян йўл қўйилмайди. Биз ядро хавфсизлиги ва тинч ядровий объектларнинг жисмоний хавфсизлигини таъминлашда МАГАТЭнинг конструктив ролини қўллаб-қувватлаймиз.
8. Стратегик хавфни камайтириш. Ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўйилмайди, ядро урушини бошлаб бўлмайди. Ядро қуролини қўллаш ёки ишлатиш билан таҳдид қилиш уринишларига қарши туриш керак. Ядро қуролларининг тарқалиши ва ядровий инқирознинг юзага келиши қабул қилиниши мумкин эмас. Ҳар қандай давлат томонидан, ҳар қандай шароитда биологик ва кимёвий қуролларни ишлаб чиқиш ва ишлатиш қатъиян ман этилади.
9. Ғалла экспортини таъминлаш. БМТнинг кафолати билан Россия, Туркия ва Украина томонидан имзоланган Украина донини экспорт қилиш бўйича «Қора денгиз ташаббуси» БМТнинг асосий ролини аниқлашда мувозанатли, тўлиқ ва самарали амалга оширилиши керак. Хитойнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро ҳамкорлик ташаббуси глобал озиқ-овқат инқирозини енгиб ўтишнинг мақбул вариантидир.
10. Бир томонлама санкцияларни бекор қилиш. Бир томонлама санкциялар ва босимнинг кучайиши нафақат тескари, балки янги муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Биз БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан рухсат этилмаган бир томонлама чекловчи чораларга рухсат бермаймиз. Айрим давлатлар бир томонлама санкцияларни суиистеъмол қилишни ва бошқа давлатларга нисбатан юрисдикцияни экстратерриториал амалга оширишни тўхтатиши, Украина инқирозининг кескинлигини юмшатишга ижобий таъсир кўрсатиши ва ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий ривожланиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиши керак.
11. Ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларининг барқарорлигини таъминлаш. Мавжуд жаҳон иқтисодий тизимини амалий ҳаракатлар билан ҳимоя қилиш, жаҳон иқтисодиётини сиёсийлаштиришга, шунингдек, ундан восита ва қурол сифатида фойдаланишдаги уринишларга қарши туриш зарур. Жаҳон иқтисодиётининг тикланишига зарар етказилишининг олдини олиш учун инқирознинг салбий оқибатларини, хусусан, энергетика, молия, дон савдоси ва логистика соҳаларида халқаро ҳамкорликни биргаликда бартараф этиш зарур.
12. Можародан кейинги тикланишга ёрдам бериш. Халқаро ҳамжамият можаро ҳудудида тинч йўл билан қайта қуришни қўллаб-қувватлаш учун чора кўриши керак. Хитой томони ёрдам беришга ва ўзининг конструктив ролини ўйнашга тайёр.
#лирик_чекиниш
Бугун тунда келармиш баҳор

Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Қору музни сувга ғарқ қилиб,
Изғиринни буткул тарк қилиб,
Эшитгандек менинг ноламни,
Гулдастага ўраб оламни -
Тушда бошинг силармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Гўзалликни элтиб жаҳонга,
Сано айтиб ҳар ўтган онга,
Жамолингга бўлиб маҳлиё,
Истарангдан олганча зиё-
Бизга иқбол тилармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Унутилар ҳазонрез кузак,
Табассуминг юзингга безак.
Меҳрларинг менга оғдириб,
Ёмғирларин ерга ёғдириб,
Сувларини элармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Ҳиссиётга тўлдириб дилни,
Кенгайтириб кичик кўнгилни,
Дуоларга ижобат етиб,
Табиатни чаманзор этиб,
Бахтимиздек кулармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

t.iss.one/geo_siyosat
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Олий Мажлис Сенати Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига Фурқат Сидиқов номзодини маъқуллади.

Фурқат Аҳмедович Сидиқов 2022 йил ноябридан буён Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 2020 йилнинг май ойидан бошлаб у ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Фурқат Сидиқов 1971 йил 7 февралда Тошкентда туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. UzDaewoo Electronics ҚКда бош мутахассис (1993−1995 йй.), Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институтида ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим (1995−2002, 2007−2011 йй.), Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида атташе (2002−2007 йй.), ушбу элчихонанинг биринчи котиби (2011−2015 йй.), Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси (2015−2020 йй.) лавозимларида ишлаган.

2017 йилдан буён Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик миссиясини Жавлон Ваҳобов бошқариб келмоқда. Энди у ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.
НАТО давлатларининг Украинага ёрдами (молиявий, гуманитар, ҳарбий).
2022 йилда интернет энг кўп узилишлар кузатилган мамлакатлар.
Швеция ва Финляндия қабул қилингандан кейин НАТО харитаси.
🇹🇯 Бугун Тошкент вақти билан соат 03:10 да Тожикистонда 4,6 балли зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 490 км жануби-шарқда, Сарез кўли яқинида жойлашган.

Шунингдек, соат 09:46 да Тожикистонда яна бир 4 балли зилзила содир бўлди. Силкиниш эпимаркази Тошкентда 454 км жануби-шарқда, Қоракўл яқинида жойлашган.