✅ Балиқчида ёшлар учрашуви ўтказилди
🇺🇿 Бугун мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ёшларнинг муаммоларини тинглаш, уларга ечим топиш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб қувватлаш ҳар бир раҳбар олдидаги устувор вазифага айланган.
✅ Бугун Андижон вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Ахмедова ҳам Балиқчи туманида ёшлар билан учрашув ўтказиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Самимий суҳбат тарзида ўтган учрашув жуда кўплаб ёшларнинг орзу-умидлари ва мақсадлари учун яна бир эшик очди.

Forwarded from Vodiy1.uz | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vodiy1.uz Андижон вилояти туманларида бўлиб юқоридаги савол бўйича сўровнома ўтказди ва маъсулларни тинглади.
Биринчи манзилимиз Балиқчи тумани. Таъкидлаб ўтиш лозим туман таълим соҳасида вилоятда пешқадамлардан ҳисобланади.
vodiy1.uzга уланиш учун https://t.iss.one/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори
—
Постановление Президента Республики Узбекистан "О широком праздновании 200-летия выдающегося каракалпакского поэта и мыслителя Ажинияза Косыбай-улы"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Forwarded from Andijon IIB | Rasmiy kanal
#Sport_musobaqasi
Baliqchi tumanida "Andijon viloyati IIB boshlig‘i kubogi" musobaqasining tuman bosqichiga start berildi!
—————
Baliqchi tumanining 66 ta mahallasidagi 18-30 yoshdagi o‘g‘il va qiz bolalardan iborat jamoalar "Andijon viloyati IIB boshlig‘i kubogi" uchun sportning voleybol turi bo‘yicha o‘tkazilayotgan musobaqada g‘oliblik uchun bahsga kirishdilar.
Baliqchi tumani IIB va boshqa hamkor tashkilotlar ishtirokida musobaqaning ochilish marosimi o‘tkazilib, qatnashuvchi jamoalar qizg‘in va murosasiz o‘yinlarni boshlab yubordilar.
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube

Агар витамин етишмаса…
* В³ витамини етишмаса, оғиздан нохуш ҳид келиши мумкин.
* С витамини етишмаслиги натижасида енгил жароҳатланишлардан кейин ҳам кўкаришлар пайдо бўлиши ва узоқ вақт сақланиши мумкин.
* В⁶ ва В¹² витаминлари етишмаса, сочда қазғоқ кўпаяди.
* Витамин В³ ва калий камайганда эса бош айланиши ва қулоқда шовқин пайдо бўлади.
*Витамин А ва В² етишмаслиги натижасида кўз қизариши кузатилади.

#Мотивация
✍ Ҳаёт ҳақиқатлари
“Ҳақиқий ўқитувчи ҳеч қачон сизга нима қилишни айтмайди. Аммо у сизга энг яхши нарсани танлашингиз мумкин бўлган билимларни беради“.
©Кристофер Пике
“Сизнинг келажагингизни эртага эмас, балки бугун қиладиган ишингиз яратади“.
©Роберт Киёсаки

#РАСМАН
Бу йил Мустақиллик байрами «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган бош ғоя асосида нишонланади
Президент томонидан имзоланган қарорга кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллик санаси «чинакам умумхалқ байрами, озодлик ва саодат айёми сифатида кўтаринки кайфиятда кутиб олинади» ҳамда мамлакатнинг бугунги тараққиёт даражаси, юксалиш суръатларига муносиб тарзда нишонланади.
Ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.
Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.
«Она диёр — ранглар жилосида», «Ватан учун яшайлик!», «Энг улуғ, энг азиз» каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.
Батафсил: https://goo.su/Jt2r5

Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан.
Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байтни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини, фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.
У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан:
«Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни руҳан эзишдан, ўзгалар олдида ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.

БУРГУТ ФАРЗАНДИГА ОТАНИ ҚАНДАЙ ТАНЛАЙДИ?
Бу жараён жудаям ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бирор бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча юксакликка кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида нар бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга келтиради. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут яна тутиб олиб, унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади... Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нар бургут маълум муддат давомида ва бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут уни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди.
Хўш, ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширин? Буни уларнинг кейинги ҳаётидан тушуниб оласиз...
Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут бу ерга тухум қўяди ва иккаласи полапон бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач (улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни то бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув ва озуқа ташийди. Бургутчалар аста катта бўла боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди...
Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади. Қизиқ, нима учун? Чунки, у уядан ҳамма пат ва пухни тушириб юбориши, бошида ўзлари шох-шаббадан ясаган скелетнигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонлари кўриб туриши учун, уядан, чамаси, беш метр узоқликка қўниб олиб, уни аста майдалаб ея бошлайди. Полапонлар уяда туриб чуғурлаб, ўзича шикоят қилиб бақира бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку... Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермаяпти.
Нима қилиш керак? Ахир оч қолишди-ку. Индан чиқишга ҳаракат қилиш керакмикан?
Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган юмушларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди...
Полапонлар уяларидан судралиб чиқа бошлайди. Оҳ, мана, кичиккина полапон тушиб кетмоқда, ахир уя тоғ четида, ноқулай харсанглар орасида жойлашган-ку. Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади.
Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади.
Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан.
Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қилиши зарурлигини тушунади. Қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди. Шу тарзда бургутлар полапонларини учишга тайёрлайди. Кейин эса, уларни ўзлари билан бирга олиб, озуқа топишни ўргатади.
Бу ҳодиса биз учун фарзандларимизни тарбиялашда ажойиб ўрнакдир. Уларни иссиққина уяда эркалатиб олиб ўтирмаслик жуда ҳам муҳим! Улар ўзлари балиқ тута олиш ҳолатига етганларида ҳам, балиқ билан таъминлайвермаслик нақадар зарур! Лекин, ўз кучимизни, вақтимизни, ақлимизни, билим ва кўникмаларимизни ишга солиб, ғамхўрлик билан уларга учишни ўргатмоғимиз лозим! Она бургут шохчани улоқтириш орқали ўз фарзандаларига ота танлаши бежиз эмас. Ахир у фарзандлари ҳалок бўлишини истамайди-да...
Нурбой ЖАББОРОВ, профессор.

Forwarded from UzA | Расмий канал
Аҳолининг 30 ёшдан 70 ёшгача ва ундан катта бўлган қисмидан спорт синовлари қабул қилинади
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизматининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами арафасида аҳолининг жисмоний фаоллик даражасини баҳолаш мақсадида спорт синовлари қабул қилинади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/618465
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент Шавкат Мирзиёевга оммавий спорт ва олимпия ҳаракатини кенгайтиришга оид ишлар юзасидан ахборот берилди.
Давлатимиз раҳбарига XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича ҳам ахборот берилди.
Маълумки, ушбу нуфузли мусобақа 26 июль – 11 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади. Унда 206 та мамлакатдан 10 мингдан ортиқ спортчи иштирок этади.
Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади. Аҳамиятлиси, анъанавий спорт турларидан ташқари бу йил илк бор футбол, сувга сакраш, камондан отиш, аёллар кураши бўйича ҳам йўлланмалар олинган. Қолаверса, бу йилги олимпиячиларимизнинг 36 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Президент!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.
Мактубларда Ўзбекистон етакчиси раҳбарлигида юртимиз давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлида улкан ютуқларга эришаётгани таъкидланган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаклари, мамлакатимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қатъий интилиш билдирилган.