G'alaba24
424 subscribers
3.04K photos
547 videos
30 files
619 links
"G'alaba" газетаси телеграмм канали
Download Telegram
Маҳалла "еттилиги" кимлар ва уларнинг вазифалари билан танишиб олинг!

маҳалла раиси – эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

ҳоким ёрдамчиси – ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

ёшлар етакчиси – ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

хотин-қизлар фаоли – аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

Профилактика инспектори Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;

солиқ ходими – маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

ижтимоий ходим – ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиш.
Ижарага берилган ер участкаларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат берилади

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган.

Каналга уланиш:  
@uzauz
АГАР СЕН ШУНЧАЛИК АҚЛЛИ БЎЛСАНГ, УНДА НИМА УЧУН БУНЧАЛИК КАМБАҒАЛСАН? –
дейдиганларга Монтескьё жавоби.
“Ақлли инсон ўзига одамлар доираси, табақаси ва муҳитини ўта дид ва синчковлик билан танлайди; унинг танлови саноқли одамлардангина иборат бўлади; у одатда эси паст, ярамас ва нодон одамлар аҳли деб биладиган инсонлар оммаси билан бирга яшаш, мулоқот қилишни жуда зерикарли, деб ҳисоблайди; шу боис саводсиз, ақлсиз, разил оломонга нисбатан ўзининг нафратини билдирмаслигининг иложи йўқ. Худди шу сабаб ақлли одамнинг душманлари кўп бўлади. Ақлли одам, аслида катта муваффақиятларга элтувчи барча нарсалардаги майда-чуйда тафсилотларга қизиқмайди ва уларга беписандлик билан муносабатда бўлади. Ўртамиёна инсон эса, ҳамма нарсадан фойда олишга ҳаракат қилади, у бирор, ҳатто энг кичик нарсани ҳам эътибордан қочирмайди. Одатда ўртамиёна одам ялпи қўллаб-қувватланади”.

Шарль Луи де Монтескьё, ҳокимиятларнинг бўлиниши (қонун чиқарувчи, ижро этурвчи ва суд ҳокимияти) доктринасини биринчи бўлиб яратган француз файласуфи.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
❗️Ухлашдан олдин писта истеъмол қилинг!

НИМА УЧУН?
Сабаби, писта таркибида витамин В6, магний, оқсиллар ва фойдали элементлар жуда кўп. Писта таркибидаги микроэлементлар тез ва мароқли ухлашга ёрдам беради.

Агар пистани мунтазам истеъмол қилсангиз:
стресс нима эканлигини унутасиз;
хотирангиз яхшиланади;
уйқу яхшиланади;
асабларингиз пўлатдек бўлади.

Тинчлантирувчи дори ичиш ўрнига писта сотиб олиб енг, ҳам соғлом бўласиз, ҳам қорин тўяди.👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеомурожаат

❗️Фарзандларингизни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асранг


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Балиқчи тумани Ички ишлар бўлими ва туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, чет давлатдан қайтган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни, ишламай, ўқимай юрган ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада қатнашган 58 нафар фуқароларнинг, 23 нафари ёшлар, 18 нафари пробация ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар, 2 нафари хорижда ишлаб қайтган фуқароларни ташкил этди.

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси давомида 30 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилиб, ишга жойлаштирилди. 7 нафар фуқарога касб-ҳунар ўқишига йўлланмалар берилди.

21 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги ва чет давлатларда иш юритиш бўйича меҳнат қонунчилигида белгиланган тартиб асосида маслаҳатлар берилиб, хорижга иш излаб чиқувчи фуқароларга буклетлар тарқатилди.

👉https://t.iss.one/galaba24
#Мотивация

✍️ Бахтли инсоннинг 10 та принципи:

1️⃣ Ўзини оқлашга ҳаракат қилмайди!

2️⃣ Ишини кейинга қолдирмайди!

3️⃣ Бошқаларга ҳасад қилмайди!

4️⃣ Ўз ҳаётидан нолимайди!

5️⃣ Ҳамма нарсани назорат қилишга ҳаракат қилмайди.

6️⃣ Ўзини бошқалардан паст ёки кам кўрмайди.

7️⃣ Доим позитивда ва қувноқ!

8️⃣ «Қўлимдан келади!» шиори билан яшайди.

9️⃣ Қийинчиликдан қўрқмайди.

🔟 Шошмайди, ҳар бир лаҳзани ҳис қилиб яшайди.

👉https://t.iss.one/galaba24
Балиқчи педагогика коллежи биносига жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Ф. Собиров туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчилар учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда пробация ҳисобида турувчи, ўрнатилган тартиб қоида талaблaрини бажариб, тузалиш йўлига ўтган 6 нафар маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

- Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, жумладан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнининг ижросини назорат қилиш гуруҳлари ҳисобида турувчи маҳкумлар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш, бандлигини таъминлаш ва уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш юзасидан мунтазам тарғибот ишлари олиб борилмоқда, - дейди туман ИИБ Пробация гуруҳи инспектори, капитан Ф. Жўраев.

👉https://t.iss.one/galaba24
"Мактабгача таълим муассасалари озиқ-овқат таъминоти, болаларнинг соғлом овқатланиши учун яратилган шароитлар" юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда туман молия бўлими ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасадди масъуллари журналист ва блогерларнинг саволларига атрофлича жавоб беришди.

👉https://t.iss.one/galaba24
#Кун_ҳақиқати

Илм аҳлини вақти-вақти билан зиёрат қилиб, ҳолидан хабар олиш савобдир. Бу юмуш ҳар қандай султону хонларга ҳам қарз, ҳам фарз бўлмоғи даркор.

Мирзо Улуғбек
Бугун Президент йиғилиш ўтказади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу фильм "Оскар" мукофотини олган.  У бор йўғи 1дақиқа давом этади.