G'alaba24
331 subscribers
3.06K photos
554 videos
30 files
633 links
"G'alaba" газетаси телеграмм канали
Download Telegram
#live

Туман ҳокимлиги Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, маданият бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун" шиори остида "Маҳаллада дув-дув гап" тарғибот тадбирлари бошланди.
Шундай тадбир тумандаги Ихтисослаштирилган мактабида ҳамда Зиёкор маҳалласида жойлашган 19-умумтаълим мактабида ҳам кенг жамоатчилик асосида ўтказилди. Унда ижодкорлар, маърифат тарғиботчилари юртимизда маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишларнинг мақсади тўғрисида аҳоли, айниқса ёшларнинг маданиятини янада ошириш, тинч ва фаровонлик неъматларига шукроналик, дахлдорлик ҳисси билан яшашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари юзасидан маърузалар, дилдан суҳбатлар олиб бордилар.

Тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.


👉https://t.iss.one/galaba24
Болалар пули ва моддий ёрдам
——————
2024 йил 3 январдан бошлаб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий Агентлик тасарруфига ўтказилди.

Аҳолига кўрсатиладиган барча турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар, шу жумладан, кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа тайинлаш ва моддий ёрдамлар кўрсатиш бўйича аризалар энди «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази орқали қабул қилинади.

Саҳифа: @andpress
⚡️2024 йил 1 январдан бошлаб бир қатор ижтимоий тўловлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди:

Ёшга оид нафақа;
Боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига нафақа;
Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (1 ва 2-гуруҳ, 18 ёшдан катта);
1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун нафақа;
Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси;
Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“Суюнчи пули”);
Дафн қилиш учун нафақа (“Дафн пули”) .

Бунда ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

Мазкур ижтимоий тўловлар билан боғлиқ барча мурожаатларни туман ёки шаҳарлардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари қабул қилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
👩‍🏫Ўқитувчининг бири икки бўлмаслиги мумкин, аммо у бирни ўн қилишга ўргатади.

🌱Косаси оқармаслиги мумкин, аммо укосаларни оқартиришни ўргатади.

🌱Машина минмаслиги мумкин, аммо машина минишга ўргатади.

🌱Ўрта ҳол яшаши мумкиндир, аммо бой бўлишга ўргатади.

🌱Шам бўлиб йўлингизни ёритади, аммо ўзи ёниб тугайди.

🌱Совун бўлиб доғларингизни ювади, ўзи эса доғларингиз билан бирга эриб кетади…
#Bugungi_kun_hikmati

"Инсон меҳнатдан тўхтаса, камолотдан ҳам тўхтайди. Чунки камолот саройининг пойдевори ҳам, девори ҳам меҳнатдир."

✍️ Тоҳир МАЛИК,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси
8 январь — Прокуратура органлари ходимлари куни

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини чин дилдан муборакбод этамиз, сиҳат-саломатлик, хонадонларига файзу барака тилаймиз. Адолат ва қонун ҳимояси йўлида асло толмангиз.
Президент томонидан имзоланган қарорга кўра:

сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади;

Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилади;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.

2024 йилдан:

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга suvkredit.uz платформаси орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади;

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ушбу технологиялар жорий қилинган йилнинг ўзида тўлиқ миқдорда ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларга тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган қисми Давлат бюджети томонидан қоплаб берилади.

Суғориладиган ерларда янги боғлар, узумзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этишда хулосалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фақат сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш шарти билан берилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
"Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида "Маҳаллада дув-дув гап" маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар аҳоли томонидан катта кўтаринкилик билан кутиб олинаяпти.

Балиқчи туманидаги 66 та маҳаллада, жумладан Сиза, Оқтепа, Янгиҳаёт, Маллачек, Зулфиқор, Халфачек, Олчазор, Аралхон, Захкаш ва Тўда маҳаллаларида шундай тадбирлар бўлиб ўтди.

Аҳоли, айниқса ёшларнинг онги ва қалбида Ватанга мухаббат ва садоқат туйғуларини янада юксалтириш, оилаларда тотувлик, меҳр-оқибат ва китобхонликни кенг тарғиб этиш, жамиятда рўй бераётган ҳар қандай салбий иллатларга муросасизлик, юрт тараққиёти йўлидаги ҳар бир ишга дахлдорлик хиссини уйғотиш борасида олимлар, санъат ва маданият сохасининг илғор намояндаларининг аҳоли билан мулоқотлари таассуротларга бой бўлаяпти.
Учта шахсга нисбатан ўлим ҳукми берилди. Улар: дин пешвоси, оқловчи (адвокат), физик олим.

Жазо вақти келганда, биринчи бўлиб диний олимни келтиришди. Бошини гильотин (бошни танадан жудо қиладиган ускуна) остига қўйиб ундан:

- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

Дин олими: - Мен Аллоҳга ишонаман, Аллоҳ... Аллоҳ... Аллоҳ мени қутқаради! - деди.
Гильотин тиғи зарб билан тушаркан, бошига етмасдан тўсаттан тўхтаб қолди.

Оламон ҳайратланиб: - Олимга озодлик! Динга озодлик! Уни озод қилинг! - деб ҳайқирди. Дин олими жазодан қутилди.

Навбат оқловчига келди. Ундан:
- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

У: - Мен дин олимичалик Аллоҳни танимайман! Лекин мен, адолатга ишонаман! Адолат мени қутқаради! - деди.
Ускуна тиғи тушиб унинг бўйнига етай деганда тўхтаб қолди.

Оламон яна ҳайратланди.
- Оқловчига озодлик! Яшасин адолат! Уни озод этинг! - дедилар. У қутилиб қолди.

Сўнгги навбат физик олимга келди. Ундан ҳам: - Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

У: - Мен дин олимичалик Аллоҳни, оқловчичалик адолатни билмайман. Лекин, гильотин арқони тугун бўлиб қолган. Айнан шунинг учун унинг тиғи тушишига монеълик қиляпти! - деди.

Физикнинг сўзи тўғри чиқди. Муаммони бартараф этишди. Ва унинг бошини танасидан жудо қилишди.
                         
Хулоса:

«Сукут қилиб бирор марта ҳам надомат қилмадим. Лекин гапириб қўйиб кўп марта афсусландим».

Баъзан ҳақиқат бўлса ҳам, уни айтишдан кўра, оғзингизни ёпишингизда сизга хайр бор!

Ўзингизнинг донолигингизни кўрсатишдан кўра, баъзан ўзингизни билмаган (тентак)га солишингиз сизга яхшироқ!

Хулоса ўзингиздан...
💦💦💦

Ота-онангга бўлган муносабатинг бу бир қисса, уни сен ёзасан, вақти келиб фарзандларинг уни сенга ўқиб беришади.