G'alaba24
178 subscribers
3.44K photos
611 videos
30 files
772 links
"G'alaba" газетаси телеграмм канали
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О повышении размеров заработной платы, пенсий и пособий"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Олимпиада чемпион ва совриндорларига мукофотлар топширилди

🥇Олтин медал соҳибларига:

— 200 минг АҚШ доллари;
— Tahoe автомобили;
— 2 қаватли коттедж.

🥈Кумуш медал соҳибларига:

— 100 минг АҚШ доллари;
— BYD Song Plus EV Champion автомобили;
— квартира.

🥉Бронза медали соҳибларига:

— 50 минг АҚШ доллари;
— BYD Song Plus DM-i Champion автомобили;
— квартира.
👏1
#МОТИВАЦИЯ

Худди камон ўқи каби бўл!
Сени қанча ортга тортсалар, шунча олдинга интил!
👍4👏1
#Bugungi_kun_hikmati

Китоб ёки журнални Интернет саҳифаларидан ҳам ўқиса бўлади. Аммо Интернетда китобга хос ҳид йўқ, саҳифаларни варақлашдек ҳузур йўқ. Энг асосийси, уни ёстиғинг тагига қўйиб бўлмайди.

✍️ Тоғай Мурод
#Bugungi_kun_hikmati

Агар осмондаги камалак узоқроқ туриб қолса, унга қарамай қўйишади.


Гёте
  МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ

  *  Назаримда,  биз яхши, маънили яшайин, деб эмас, бошқалардан яхшироқ ёки  бошқалардан кам бўлмай, деб интилаётганга ўхшаймиз...

  *  Ҳаёт мазмунини тўкинлик ва фаровонлик эмас, балки ундан фойдаланишдаги қаноат ва меъёр белгилайди.

  *  Агар бахт формуласи  тўкинчилик, тўю ҳашамлар кўплиги, шахсий мулкнинг беҳадлиги билан ўлчанса, унинг натижаси, шубҳасиз,- 0 га тенг бўлади.

  *  Шунга гувоҳ бўлдимки, пулинг кўпайиб борган сари уни бошқариш имкониятини йўқотиб боравераркансан.

  *  Олтиннинг нархи тушиши, кўтарилиши мумкин, аммо унинг қадри ҳеч қачон тушмайди.
@farmontosh
#МОТИВАЦИЯ

Ниманидир бошлашнинг энг оқил йўли — гапиришни бас қилиб, ҳаракатни бошлаш.

© Уолт Дисней.
#Диққат

Ўзбекистонда 2024 йил 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади – ҳукумат фармойиши
#Кун_ҳикмати

📌 Инсонлардан кўрган зулмларинг сенинг хулқингдандир. Сен ўз хулқингни уларнинг ойнасидан томоша қилмоқдасан.

✍️Жалолиддин Румий.
24 август – биринчи ўзбек космонавти Солижон Шарипов туғилган кун

Солижон Шакирович Шарипов — биринчи қирғизистонлик ўзбек фазогири. У 1964 йил 24 августда Қирғизистоннинг Ўзган шаҳрида туғилган. 1981 йилда ўрта мактабни тугатгач, Андижон шаҳридаги билим юртида ўқиган. 1987 йили Украинанинг Харков шаҳридаги авиация мактабини тугатган. 1992 йилда космонавтлар отрядига қабул қилинган.

1998 йилнинг 23 январида АҚШ космик кемасида фазога учган. Шу йилнинг 31 январь куни ерга қўнган. 2004 йилнинг 14 октябрида „Союз ТМА 5“ космик кемасида командир сифатида иккинчи марта орбитага учган.

Солижон Шарипов Россия ва Қирғизистон қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасининг (Амир Темур ордени, “Буюк хизматлари учун” медали) билан тақдирланган. 
👍1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

Андижон вилояти ҳокимлиги меҳнат жамоаси Шуҳратбек Абдураҳмоновни ушбу юксак мукофот муносабати билан самимий муборакбод этади!

Саҳифа: @andpress
Андижон шаҳридаги “Маърифат уйи”да мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига бағишланиб, “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанимиз!” шиори остида анъанавий “Энг улуғ, энг азиз” танловининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
👍1
👍2
Forwarded from Фахриддин Ибайдуллаев
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар
https://uza.uz/uz/posts/andizhonlik-izhodkorlar-taqdirlandi_629182
#ТАҚВИМ

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам олишади?

Мустақиллик байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️31 август (шанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️1 сентябрь (якшанба) – Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни;
▪️2 сентябрь (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни;
▪️3 сентябрь (сешанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар).
👍2
Балиқчи тумани “Кўл бу‌йи” маҳалласи аҳли  openbudget.uz лойиҳасининг 2024 йил 1 мавсумида туман бўйича 3 чи ўринни эгаллаб , 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ ютиб олган.

Бу маблағ "Кўл бу‌йи" маҳалласининг ички кўчаларига асфалт босиш учун йўналтирилди

Айни кунларда йўлсозлар томонидан асфалт босиш ишлари бажарилмокда.

Балиқчи тумани
Иқтисодиёт ва молия бўлими