G'alaba24
618 subscribers
2.99K photos
535 videos
30 files
603 links
"G'alaba" газетаси телеграмм канали
Download Telegram
10 та ҳаёт ҳикмати!

1️⃣ Бахтли инсонлар бошқаларни ҳам бахтли кўришни исташади!

2️⃣ Ҳеч қачон омадсизликдан бош эгманг, чунки  бахтқуши ҳам эгик бошларга қўнмайди!

3️⃣ Ҳақиқий бахт - бу энг аввало саломатлик ва ота-онанинг меҳридир...!

4️⃣ Сизни ранжитган инсонларни кечиринг, аммо ўзингизга қайта яқинлаштирманг!

5️⃣ Аллоҳ инсонлар елкасига, улар кўтара олмайдиган юкни ташламайди!

6️⃣ Барчамизга ҳақиқат ёқади, аммо ҳақиқатни айтган одам ёқмайди!

7️⃣ Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, дангасалик белгиси ҳамдир!

8️⃣ Бойлик - пулнинг кўплиги эмас, нафснинг тўқлигидир!

9️⃣ Ростгўй инсон - ҳаммага душман!

🔟 Натижа ниятингизга боғлиқ эканлигини унутманг!
Айни кунларда республикамиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!» ғояси асосида бутун юртимиз бўйлаб «Маънавият марафони» ўтказилмоқда.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тарғибот гуруҳи аъзолари Балиқчи туманида бўлишиб маънавий-маърифий, маданий тадбирларда қатнашишди.

Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган маънавий-маърифий тадбирлар орқали ёшларга юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар эришилаётган ютуқлар ҳақида кенг маълумот бериш, уларда Ватанга муҳаббат, садоқат ҳиссини янада кучайтириш, тарбиясига салбий таъсир этувчи ғоявий таҳдидларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, ёшларни илм-фанга, маърифатга тарғиб қилиш баробарида маърифатли жамият қуриш, улар қалбида Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги дахлдорлик ҳиссини кучайтириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигидаги “Маърифатли оила” лойиҳаси доирасида республика тарғибот гуруҳи аъзолари Балиқчи тумани Ўртақўрғон маҳалласида бўлишиб, аҳоли билан учрашишди.

Меҳнат фахрийлари Комилжон Режаббоев, Муҳаммаджон Қўшматов оиласи, босиб ўтган ҳаёт йўли маҳалладошлар, айниқса ёшларга ўрнак ва ибрат намунаси сифатида кўрсатилди.

Мақсад - оилаларга маърифат улашиш, зиё тарқатиш. Тарбия, садоқат, ватанпарварлик туйғуларини оила ва маҳаллада улғайтириш, маҳалладан бутун жамиятга олиб борадиган тизимни яратишдир.
#Иқтибос

⚡️⚡️⚡️

Агар ҳаёт режангиз бир йилга бўлса, унда шоли экинг. Режангиз ўн йилни кўзласа, дарахт ўтқазинг. Агар мўлжалингиз юз йил бўлса фарзандларингизни ўқитинг.

✍️ Конфуций.
#Кунҳикмати

Ёз - йилнинг шундай мавсумики, қишда бажариш жуда совуқ бўлган ишлар учун жуда иссиқ вақтдир.

Марк Твен.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки карра олимпиада ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматовнинг ғалабаси билан унинг ота-онаси, маҳалладошларини табриклаш учун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов чемпион хонадонида бўлди. Қувончига шерик бўлди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤩Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада ўйинлари олтин медалини қабул қилиб олди.