G'alaba24
377 subscribers
3.05K photos
549 videos
30 files
623 links
"G'alaba" газетаси телеграмм канали
Download Telegram
#Ёшлар_ойлиги

▪️Андижон вилояти Балиқчи туманида Қозоғистонда ўтказилган “Айбин—2024” ҳарбий-ватанпарварлик йиғинида муваффақиятли иштирок этган “Ватан таянчи” отряди аъзоси тумандаги 40-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шерзодбек Ҳамидуллаевни туман ҳокими, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, туман Қўриқлаш бўлими ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали кутиб олиш ва тақдирлашга бағишланган тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с Днем работников печати и средств массовой информации группы работников сферы"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
ЖУРНАЛИСТЛАР

Бир кун пиёдасиз, бир куни ролда,
Тонгда шаҳардасиз, кечқурун чўлда,
Умрнинг ярмиси ёмғирда, дўлда,
Ярмиси тўшалиб ётади йўлда.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Қайгадир ой нури тушмасдир балки,
Қайгадир етолмас чақмоқлар залпи,
Журналист халқи-чи, журналист халқи
Ҳар ерда туради ярқираб, балқиб.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Битта хабар учун, бир сатр учун,
Гоҳ олам нурафшон, гоҳида тутун,
Шундан бахтиёрсиз, шундан бахтлисиз,
Дунёда бахт йўқдир шу бахтдан устун.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Райҳон-жамбилларни узган нокаслар,
Яхшилар устидан кулган нокаслар,
Ҳақиқат менман деб турган нокаслар,
Сизга дуч келганда титрайди хасдай.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Нонингиз гоҳ бутун, гоҳо яримта,
Қалбингиз туҳматдан гоҳ нимта-нимта,
Аммо дардингизни айтмай ҳеч кимга,
Мадад бўлай дейсиз она халқимга.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Абдусаид КЎЧИМОВ шеъри.



27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муборак бўлсин!
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Шавкат Мирзиёев: “Танқидий материаллар мудраб ўтирган мутасаддиларни уйқудан уйғотмоқда”

Президент ОАВ ходимларига касб байрами муносабати билан йўллаган табригида журналистларнинг давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги ўрнини эътироф этди.

Журналистлар фаолияти мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда, деди Шавкат Мирзиёев.
#Муҳимсана

☝️Бугун, 27 июнь ~ Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни!
"Ғалаба" газетасининг навбатдаги 8-сони нашрдан чиқди.
Шарафли касб эгалари қутланди

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Балиқчи тумани ҳокимлиги томонидан телевидение, радио, газета таҳририятларида хизмат қилаётган балиқчилик қаламкашлар, фахрий устозлар табрикланди.

Туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов соҳа ходимларини қутлаб, эсдалик совғаларини топширди.