G'alaba24
500 subscribers
3.02K photos
541 videos
30 files
610 links
"G'alaba" газетаси телеграмм канали
Download Telegram
Балиқчида ёшлар учрашуви ўтказилди

🇺🇿 Бугун мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ёшларнинг муаммоларини тинглаш, уларга ечим топиш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб қувватлаш ҳар бир раҳбар олдидаги устувор вазифага айланган.

Бугун Андижон вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Ахмедова ҳам Балиқчи туманида ёшлар билан учрашув ўтказиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Самимий суҳбат тарзида ўтган учрашув жуда кўплаб ёшларнинг орзу-умидлари ва мақсадлари учун яна бир эшик очди.
Бугун республикамиздаги 73 та катта сиғимли ёпиқ биноларда олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари бошланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Кун ҳикмати
Агар режа иш бермаса, режани ўзгартиринг, аммо мақсадни ўзгартирманг!

Шамс Табризий
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Балиқчи мактабларида сифатли таълим бериляптими? – Vodiy1.uz тумандаги ҳолатни ўрганди

Бугунги кунда мактабларда берилаётган таълим сифати ҳақида аҳолининг фикри қандай? Таълим мутасаддилари нима дейди?

Vodiy1.uz Андижон вилояти туманларида бўлиб юқоридаги савол бўйича сўровнома ўтказди ва маъсулларни тинглади.

Биринчи манзилимиз Балиқчи тумани. Таъкидлаб ўтиш лозим туман таълим соҳасида вилоятда пешқадамлардан ҳисобланади.

👉Видеони сифатли тарзда тамоша қилиш учун Ютубга ўтиш

vodiy1.uzга уланиш учун https://t.iss.one/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О широком праздновании 200-летия выдающегося каракалпакского поэта и мыслителя Ажинияза Косыбай-улы"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Sport_musobaqasi

Baliqchi tumanida "Andijon viloyati IIB boshlig‘i kubogi" musobaqasining tuman bosqichiga start berildi!
—————
Baliqchi tumanining 66 ta mahallasidagi 18-30 yoshdagi o‘g‘il va qiz bolalardan iborat jamoalar "Andijon viloyati IIB boshlig‘i kubogi" uchun sportning voleybol turi bo‘yicha o‘tkazilayotgan musobaqada g‘oliblik uchun bahsga kirishdilar.

Baliqchi tumani IIB va boshqa hamkor tashkilotlar ishtirokida musobaqaning ochilish marosimi o‘tkazilib, qatnashuvchi jamoalar qizg‘in va murosasiz o‘yinlarni boshlab yubordilar.

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Агар витамин етишмаса…
* В³ витамини етишмаса, оғиздан нохуш ҳид келиши мумкин.
* С витамини етишмаслиги натижасида енгил жароҳатланишлардан кейин ҳам кўкаришлар пайдо бўлиши ва узоқ вақт сақланиши мумкин.
* В⁶ ва В¹² витаминлари етишмаса, сочда қазғоқ кўпаяди.
* Витамин В³ ва калий камайганда эса бош айланиши ва қулоқда шовқин пайдо бўлади.
*Витамин А ва В² етишмаслиги натижасида кўз қизариши кузатилади.
#Мотивация

Ҳаёт ҳақиқатлари

“Ҳақиқий ўқитувчи ҳеч қачон сизга нима қилишни айтмайди. Аммо у сизга энг яхши нарсани танлашингиз мумкин бўлган билимларни беради“.

©Кристофер Пике

“Сизнинг келажагингизни эртага эмас, балки бугун қиладиган ишингиз яратади“.

©Роберт Киёсаки
#РАСМАН

Бу йил Мустақиллик байрами «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган бош ғоя асосида нишонланади

Президент томонидан имзоланган қарорга кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллик санаси «чинакам умумхалқ байрами, озодлик ва саодат айёми сифатида кўтаринки кайфиятда кутиб олинади» ҳамда мамлакатнинг бугунги тараққиёт даражаси, юксалиш суръатларига муносиб тарзда нишонланади.

Ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.

Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.

«Она диёр — ранглар жилосида», «Ватан учун яшайлик!», «Энг улуғ, энг азиз» каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.

Батафсил: https://goo.su/Jt2r5
​​   Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан.

Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байтни берди ва:
   - Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
   Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини,  фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:

   - Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
   - Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади.  Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.

   У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан:

«Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир.  Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни  руҳан эзишдан, ўзгалар олдида ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.