G'alaba24
196 subscribers
3.34K photos
589 videos
30 files
722 links
"G'alaba" газетаси телеграмм канали
Download Telegram
#Ёшларойлигидоирасида

“Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “Кинокарвон” лойиҳаси доирасида бугун Балиқчи туман маданият марказида элимиз суйган киноижодкорлар билан учрашув бўлди.

Лойиҳа меҳмонлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдухалил Мингнаров, Рихсивой Алиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, халқимиз суйган актёр ва актрисалари Фарҳод Худойбердиев ҳамда Анжелина Есимбетовалар барчага яхши кайфият улашиб, ўзларининг ижод намуналаридан баҳраманд этдилар.

Ижодкорлар томонидан ишланган "Самурайлар" номли кинофильм томошабинларга ҳавола этилди.

👉https://t.iss.one/galaba24
#Bugungi_kun_hikmati

– Хотиржамлигингизнинг сири нимада? – деб сўради у.
– Мен ўзгартириб бўлмайдиган муаммолар учун кайфиятимни бузмайман, – дея жавоб берди Уста.

✍️ М. Булгаков,
«Уста ва Маргарита».
🕌 Ўзбекистонда 16 июнь - якшанба куни Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади

Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Yengil_atletika
#Besh_tashabbus_olimpiadasi
#Andijon

🖐 Xushxabar mahalla yoshlari o'rtasida o'tkazilayotgan Besh tashabbus olimpiadasi doirasidagi Yengil atletika sport musobaqasining Andijon viloyati bosqichida Baliqchi tumanimizning "Barkamol" mahalla yoshlari 22-26 yosh toifasida "A"ligada hamda 16-21 yosh toifadan "Oʻrtaqoʻrgʻon" mahallasi, "Jasorat" mahalla yoshlari esa, 22-26 yosh toifasida "B" ligada gʻoliblikni qoʻlga kiritib mos ravishda Respublika bosqichida viloyatimiz sharafini himoya qiladilar.
#Йўқлов

Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан бугун "Ғалаба" газетаси таҳририятида узоқ йиллар бош муҳаррир бўлиб ишлаган Адҳамжон ҳожи Комилов хонадонида бўлдик.

Учрашув давомида устоз ўзи ижод қилган йиллардаги таҳририят жамоасини бирма-бир эсга олди.

Ўз даврининг забардаст, қалами ўткир, фидойи журналистлари Ҳ. Йўлдошев, М. Пирматов, А. Ваҳобов, А. Қосимовларни бир зум ёдга олиб, улар ҳақида сўзлаб берди.

Биз устоз хонадонидан қайтар эканмиз, унга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ тиладик.

👉https://t.iss.one/galaba24
Ёшлар ойлиги доирасида мактаб битирувчилари билан маҳаллаларда очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Ана шундай учрашувда Балиқчи туманининг Дарё бўйи ва Гузар маҳалласи уюшмаган ёшлари ҳам ўзларининг мурожаатларини билдиришди.

Туман ҳокими Ж.Абдурайимов, ДХХ Балиқчи тумани бўлими раҳбари А.Хужамов ўғил-қизлар билан мулоқоти ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, эрта турмушнинг олдини олиш мазмунида бўлди.