G'alaba24
354 subscribers
3.06K photos
551 videos
30 files
629 links
"G'alaba" газетаси телеграмм канали
Download Telegram
"Ғалаба" газетасининг илк сони нашрдан чиқди.

👉https://t.iss.one/galaba24
Балиқчи тумани ҳокимлиги фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижросига бағишланган ташкилий йиғилиш ўтказилди.

Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдурайимов Президентимиз Фармон ва Қароридан келиб чиққан ҳолда вазифалар хусусида маъруза қилди.


👉https://t.iss.one/galaba24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик
#14январь - Ватан ҳимоячилари куни!

Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Моҳичеҳра Ҳожиматованинг байрам табриги


👉https://t.iss.one/galaba24
#Байрам_шукуҳи

Тинчлик деган улуғ неъмат борки, уни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Минг бор шукурлар айтамизки, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Шунинг учун ҳам барчамиз ўз оиламиз, жамоамиз даврасида бахтиёр умргузаронлик қилмоқдамиз.

Миллий армиямизнинг куч-қудрати азму шижоатли ва ҳар ишда етук салоҳиятли ҳарбий хизматчиларимизнинг, бағрикенг ва олижаноб халқимизнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигидадир.

Ана шундай буюк маънавий қудрат манбаи бор экан, эл-юртимиз тинч ва ҳаёти осойишта бўлади.

14 январь - Қуролли Кучларимиз ташкил топганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдурайимов байрам табригида мамлакатимиз Қуролли Кучларининг салоҳияти туфайли тинчлик ҳукм сураётгани, шу сабабли иқтисодиётимизда ривожланишлар давом этаётганини эътироф этди ҳамда туман Мудофаа ишлари бўлими, хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар - туман Қўриқлаш бўлими ходимларини байрам билан қутлади ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.


👉https://t.iss.one/galaba24