Fargʻona IIB | Rasmiy kanal
13K subscribers
16.9K photos
4.38K videos
18 files
11.8K links
Fargʻona viloyati IIB rasmiy kanali| Официальный канал УВД Ферганской области

Ссылки:
Сайт:fviib.uz
Facebook: facebook.com/fviib.uz/
Instagram:instagram.com/fviib.uz/
TikTok:https://vm.tiktok.com/ZSGFTYMc/
Download Telegram
Ҳудудларда ижтимоий профилактик тадбирларни ташкил этиш бўйича штаб фаолияти йўлга қўйилди

Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда масъул идораларининг "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисидаги қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Фаррухбек Усаров бошчилигида йиғилиш ташкил этилди.  

Унда ижтимоий профилактика йўналиши бўйича ИИВ Академияси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси вакиллари ҳамда мутасаддилар иштирок этдилар.

Тадбир давомида олдинда турган устувор вазифалар белгиланиб, ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари туман шаҳарларда юқоридаги йўналишларда амалга оширилган ишларни  ўрганиш учун йўл олишди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Ўтказилаётган “пробация ойлиги” доирасида жорий этилган “ҳамкор” тадбирида Тошлоқ туманида сектор раҳбарлари томонидан “Ёшлар билан учрашув” ташкил этилди.

Учрашувда ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан алоҳида суҳбатлашиб, муаммолари ўрганилди.

Кўтарилган муаммоларнинг асосийси жазодан озод этиш масаласида бўлганлиги сабабли, шу куни “Сайёр суд” мажлиси ўтказилиб, пробация ҳисобида турган 27 нафар шахслар жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилдилар.

Тадбир иштирокчиларига жазо ўташда муносиб хулқ-атворда бўлишлари, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишлари яна бир бор тушунтирилди.

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
“Маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш бўйича масъул ходимлардан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ушбу комиссия аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида идоралар ва ташкилотлар масъулларидан иборат ҳудудий комиссияси тузилди.

Йиғилишида ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этишда маҳаллий ижро этувчи органлар ролини ошириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Қайд этилганидек, объектларга ўрнатилган видеокузатув тизимларини ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмалари ситуацион марказларига интеграция қилиш, рўйхатга киритилган объектларнинг “Хавфсизлик паспорти” тайёрлаш ишлари жадаллаштирилади.

Тадбир сўнгида устувор вазифалар белгилаб олинди


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ ва Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари соҳада кўп йиллар ишлаб нафақага чиққан фахрийлар ҳолидан хабар олишди.

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Қувасой шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи назоратида турган шахслар учун сайёр суд бўлиб ўтди

Қувасой шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи назоратида турган шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасида шаҳар ИИБ, суд, прокуратура ҳамкорлигида сайёр суд  йиғилиши бўлиб ўтди.

Сайёр судда Пробация гуруҳи томонидан жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судига 16 нафар шахсга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди, улардан 2 нафари жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб юрганлиги сабабли жазо тури оғирроқ жазога алмаштирилди.Аксинча муносиб хулқ атворда, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 14 нафар шахслар эса муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинди.

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Вилоят ҳудудида ўтказилаётган “пробация ойлиги” давомида Қўқон шаҳар Тиббиёт техникумида пробация бўлими назоратида турувчи ёшлар иштирокида сектор раҳбарлари учрашуви ва “Сайёр суд” мажлиси ўтказилди.

Тадбирда пробация бўлими ҳисобида турувчи ёшларни қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди ҳамда пробация бўлими томонидан жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига 14 нафар шахсларга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди, улардан 5 нафари жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб юрганлиги сабабли ўталмаган жазолари оғирроқ жазо турига алмаштирилди, 11 нафар назорат остидаги шахслар эса тайинланган жазоларини намунали ўтаганликлари учун ўталмаган жазолари муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асосий мақсад юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши муросасиз муносабатда бўлиш!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўғирлик жинояти қурбонига айланиб қолманг!

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Давлат рақам белгисиз ҳаракатланиб юрган транспорт воситаларини аниқлаш борасида рейд тадбирлари ўтказилиб, ЙПХ инспекторлари томонидан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

Содир этган қоидабузарлигини яшириш ва жавобгарликдан қочиш мақсадида давлат рақам белгисиз ҳаракатланиб юрган транспорт воситаларини аниқлаш борасида рейд тадбирлари ўтказилиб, ЙПХ инспекторлари томонидан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 125-моддаси 5-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram