Фарғона вилояти ҳокимлиги
33.9K subscribers
23.8K photos
1.24K videos
3 files
5.35K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Фарғонада ички йўллар таъмирланмоқда

Фарғона вилоятида 15 минг 919 километр ички йўллар мавжуд бўлиб, 2017-2020 йиллар давомида дастурлар доирасида 1 минг 121 километр йўллар таъмирланди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида бу йил ҳам вилоятда 1 минг 663,4 километр ички йўлларни таъмирлаш режалаштирилган. Шунингдек, дастурдан ташқари қўшимча 750 километр йўлларда шағаллаш ишларини бажариш белгилаб олинди.

- Ҳозирга қадар ички йўлларни таъмирлаш дастури асосида ва дастурдан ташқари 1874,8 километр йўлларда белгиланган юмушлар тўлиқ бажарилди, - дейди вилоят Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати унитар корхонаси директори Шуҳратжон Пўлатов.

Жорий йилда биргина Тошлоқ туманида 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида 53 километр ички йўлларни асфальтлаш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 14,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Бугунги кунга қадар 30 километрдан ортиқ ички йўллар асфальтланди. Бу борада белгиланган барча вазифаларни Мустақиллик байрамининг 30 йиллигига қадар якунига етказиш кўзда тутилган.
Ёшлар сиёсати амалда: Фарғонада йигит-қизлар бандлигини таъминлаш муҳим вазифага айланган

Риштон туманида “Ёшлар дафтари” рўйҳати шакллантирилганда жами 3882 нафар ёшлар унга киритилган эди. Жорий йилнинг шу даври мобайнида 3339 нафар ёшлар кўрсатилган кўмак ва ғамҳўрлик орқали бугун ушбу рўйҳатдан чиқарилди.

Ҳудудларда ёшларга 10 сотихдан 20 сотихгача ер ажратилиб, уларга деҳқончилик орқали даромадга эга бўлиш имконияти яратилди.

Хусусан, туманнинг “Қайрағоч” МФЙ ҳудудида ҳам йигит-қизлар полиз ва сабзавот экинларини парваришлаб, хосилидан даромад олишни бошладилар.

- Мен “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турар эдим. 10 сотих ер беришди. Қалампир экдим. Ҳосил жуда яхши бўлди. 8-9 миллион сўм даромадни режа қилганмиз, - дейди Мусажон Дадабоев.

Шунингдек, туманда субсидия асосида 149 нафар ёшга меҳнат қуроллари берилди. Тикув машинасини олган Рўзихон Наимжонова ҳам нафақат ўзи даромадга эга бўлмоқда, балки маҳалла ёшларига ҳам тикувчилик сир-асрорларини ўргатишга киришган.

Туманда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб, ҳайдовчи сифатида фаолият юритиш истагида бўлган ёшларга ҳам кўмак кўрсатилмоқда. Яъни “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув спорт техника клубида 23 нафар ёшларнинг ўқуви ташкил этилди. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўқув ҳаражатларининг 50 фоизи тўлаб берилди.

Умуман олганда, Фарғона вилоятида йигит-қизлар бандлигини таъминлашда бир қатор яхши натижаларга эришилмоқда. “Ёшлар дафтари” ва бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобига 1543 нафар ёшларга субсидия маблағлари, 4743 нафар ёшларга эса жами 104,3 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Вилоятда умумий ер майдони 170,2 гектарга тенг 23 та “Ёшлар кичик саноат зоналари”да ҳам кўплаб ёшлар бандлиги таъминланмоқда. Саноат зоналарига 529 та лойиҳалар жойлаштирилган бўлиб, 10 823 та янги иш ўринларини яратилиши режалаштирилган.

Бир сўз билан айтганда бугун ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласи Фарғонада муҳим вазифага айланган!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йилқичилик жадал ривожланаётган Фарғона вилояти от спортининг марказига айланади

Sayt | Facebook | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Такрор экин – такрор даромад: гектаридан 70 тонна карам етиштираётган Ўзбекистон тумани омилкорлари

Ўзбекистон туманида ер қадрини билган, ҳалол меҳнати билан ҳам ўз оиласига даромад, ҳам элу-юрт дастурхонига тўкинлик олиб келаётган миришкорлар бисёр.

Бешкапалик Алишер Турдиев ҳам ана шундай томирида деҳқоннинг қони оқаётган меҳнаткаш омилкорлардан. Олти йилдан буён “Қалдирғоч” фермер хўжалигида сувчилик қилади. Ўзи билан биргаликда, турмуш ўртоғи, акасининг ўғиллари, оиладан жами беш киши шу хўжаликда фаолият юритади. Мухтасар айтганда, икки оиланинг асосий даромади ҳам шу деҳқончиликдан. Ота-онаси ҳам шу хўжаликда меҳнат қилиб, нафақага чиққан.

Жиянлари-ю оиласи билан ҳар йили хўжаликдаги асосий экин турларидан бири-буғдойни етиштириб, хирмонни юксалишига ҳисса қўшгандан сўнг, такрорий экин экиб навбатдаги мавсумгача меҳнатни узмайди.

Шу билан бирга, ўз-ўзидан такрорий экин жойлаштирилган майдонларни янада маданийлаштирилишига, ерга қайта ишлов бериш орқали бегона ўтларни йўқотиб, тупроқ унумдорлиги ортишига ҳисса қўшади.

Турдиевлар оиласи бу йил ҳам хўжаликдаги 2 гектар ер майдонига оддий ва қизил бошли карам, лавлаги (қизилча) ва ловия эккан. Айни кунларда ушбу экинларни парваришлаш ишлари қизғин.

“Бир гектар ерга 20-25 минг донагача карам сиғади. Яхши қаралса гектаридан 70 тоннагача ҳосил олиш мумкин. Зараркунандаларга қарши ишловини бериб туриш керак. Бошида бир марта техника киради холос, кейин эгатда бирма-бир юриб қўлда ишлов берамиз. Меҳнатига яраша, даромад оляпмиз йилига, шукр”, - дейди Алишер Турдиев.

Бешкапалик омилкорни қўшимча қилишича, кечки карамни октябрнинг охири, ноябрнинг илк ҳафталаридан узиш бошланиб, декабрнинг ўрталаригача ҳосил олинади.

Ана шундай ҳалол меҳнат, машаққат туфайли уларнинг оиласига, хонадонига файзу-барака тўкинлик кирмоқда, бозорга, халқ дастурхонига эса сара маҳсулотлар етиб бормоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати