Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари вилоятимиздаги Меҳрибонлик уйлари битирувчилари билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев Фарғона шаҳар прокуратураси биносида Марғилон шаҳрида жойлашган 1-сонли ҳамда Қўқон шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож бўлган 11 нафар битирувчилари билан учрашув ўтказди.
Мазкур учрашувда битирувчи ёшларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Тадбир якунида битирувчиларга таом тайёрлашга мўлжалланган электротехника воситалари ҳамда китоб жамланмалари совға қилинди.
Битирувчиларга шаҳар прокуратурасида тушлик дастурхони ташкил этилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошлоқнинг тотли тарвузлари қандай етиштирилади
Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, Учолиш қишлоғи далаларида тарвуз етиштираётган ёш деҳқон Абдулазиз Латипов: 1 гектар ердан ўртача 70 тонна тарвуз йиғиб оламиз. Қилаётган ишингизга меҳр берсангиз - мўл ҳосил оласиз. 1 гектар ерга 7,5-8 минг дона кўчат экамиз. Умумий ҳисобда 1 гектар ерда парвариш қилинган тарвуздан 70-80 миллион сўм даромад қиламиз. Булар ўз-ўзидан бўлмайди, албатта. Барчаси машаққатли меҳнат ортидан бўлади...
манба: Kun.uz

🔶 Фарғона вилояти шаҳар ва туманлари ҳокимларининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифалари ишга туширилди.
✍️Ҳокимларнинг саҳифаларини кузатиб, янгиликлардан хабардор бўлинг, ўз мурожаатларингизни тўғридан тўғри шаҳар ва туманлар ҳокимларига йўлланг.
Фарғона шаҳар ҳокими
Марғилон шаҳар ҳокими
Қувасой шаҳар ҳокими
Қўқон шаҳар ҳокими
Бағдод тумани ҳокими
Бешариқ тумани ҳокими
Бувайда тумани ҳокими
Данғара тумани ҳокими
Ёзёвон тумани ҳокими
Олтиариқ тумани ҳокими
Қўштепа тумани ҳокими
Риштон тумани ҳокими
Сўх тумани ҳокими
Тошлоқ тумани ҳокими
Учкўприк тумани ҳокими
Фарғона тумани ҳокими
Фурқат тумани ҳокими
Ўзбекистон тумани ҳокими
Қува тумани ҳокими

Миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган фарғоналикларга давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари топширилди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда илк маротаба жорий йилнинг 30 июль санасида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди. Ушбу миллатлараро дўстлик ва тотувлик байрами муносабати билан қабул қилинган Президент фармонига кўра, бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.
Бугун вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида ана шу мукофотларни фарғоналик эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбанов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов ҳамда вилоятимизда фаолият олиб бораётган миллий-маданий марказлар вакиллари қатнашдилар.
Сўз олганлар давлатимиз раҳбари томонидан миллатлараро тотувлик муносабатларига кўрсатилаётган эътибор, амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.
- Вилоятимизда 8 та немис, славян, яҳудий, татар, қирғиз, корейс, тожик, турк миллий маданий марказлари бор. Улар учун вилоят марказида “Дўстлик уйи” ташкил қилиниб, зарур жиҳозлар билан таъминланди. Жойларда барча миллатлар вакиллари аҳл-иноқликда яшаб, турли йўналишларда меҳнат қилиб юртимиз равнақига муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда, - деди Жамшед Хатамов.
Шундан сўнг кўтаринки кайфиятда мукофотларни ўз эгаларига топшириш жараёнлари бошланди. Фарғона вилояти рус миллий маданий маркази раиси Акопджанова Галина Алексеевнага “Меҳнат шуҳрати” ордени, Сўх туманидаги “Сариканда” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сафоев Баҳодир Акпаралиевичга “Шуҳрат” медали тақдим этилди.
Бундан ташқари ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг турли жабҳаларида меҳнат қилаётган яна 10 нафар фарғоналиклар “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.
Миллий маданий марказлар раҳбарларига “Ўзбекистон умумий уйимиз” китоби ва “Ўзбекистон” журналларининг махсус сонлари ҳам топширилди.

Фарғонада имтиҳон ўтказиладиган жойлар белгиланди
Фарғона вилоятида ДТМ имтиҳонлари 4 та секторда (жойда) ўтказилиши белгиланди. 4 та секторга 149 та гуруҳ тўртга бўлиниб жойлаштирилади.
1️⃣ Cектор
🔰 Фарғона давлат университети стадиони
✅ Манзил: Фарғона шаҳри, “Ёшлар” МФЙ, Ал Фарғоний кўчаси
👥 1-50 гуруҳлар
2️⃣ Cектор
🔰 «Нефтчи» стадиони
✅ Манзил: Фарғона шаҳри, Қиргули мавзеси, Марғилон кўчаси, 1-уй
👥 51-95 гуруҳлар
3️⃣ Cектор
🔰 Марғилон шаҳри, 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадиони
✅ Манзил: Марғилон шаҳри, ”Янги боғ” МФЙ, Туркистон кўчаси, 100-б уй
👥 96-137 гуруҳлар
4️⃣ Cектор
🔰 Сўх тумани, 1-сонли мактаб стадиони
✅ Манзил: Сўх тумани “Равон” МФЙ
👥 1-12 гуруҳлар

Давлат хизматчилари учун @murojaat_argos_bot тизими ишга тушди
Давлат хизматчисимисиз, сизни қандайдир муаммолар қийнаяптими, соҳани ривожлантириш бўйича таклифингиз борми? Унда, ушбу имконият сиз учун!
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчилари учун оммабоп тармоқлардан бири бўлган телеграм месенжерида @murojaat_argos_bot — мурожаатлар ботини ишга туширди. Бу ҳақда Агентликнинг Ахборот хизмати маълум қилди.
Бот давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун меҳнат муносабатларида тенг имкониятлар яратилишини таъминлаш мақсадида Агентликнинг расмий мурожаатлар тизимига уланди.
Ариза, таклиф, шикоятингиз бўлса, старт тугмасини босинг ва мурожаатингизни қолдиринг. Агентлик ушбу механизм орқали давлат хизматчиларининг муаммоларни ўрганади, таҳлил қилади ва мавжуд камчиликларни ечиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

💉 Вакцинация бўйича Фарғона вилоятида кунлик эмлашлар 32 минг дозадан, жами қўлланган вакциналар 1 миллион дозадан ошди
Жорий йилнинг 2 август ҳолатига кўра, вилоят ҳудудлари бўйлаб 32 259 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 865 нафарни, 2-босқич эмланганлар 10 101 нафарни, 3-босқич эмланганлар 1 293 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача вилоятда жами 1 016 629 доза вакцинадан фойдаланилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Олтиариқ тумани 76 807 доза,
Ўзбекистон тумани 74 980 доза,
Бешариқ тумани 74 971 дозани ташкил қилмоқда.