Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Фарғона вилоятида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури ижросини таҳлил қилди
Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов ҳам иштирок этди.
Унда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, олий таълим ўқув юртлари ректорлари, тижорат банклари, туризм ва спорт ишлари бошқармаси қатнашдилар, шунингдек, шаҳар-туманлардан ҳам кун тартибига дахлдор раҳбарлар ҳудудий студиялардан кузатиб боришди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилиш давомида кун тартибидаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури ижроси юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон ижроси, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, инвестиция дастури асосида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йил лойиҳалари рўйхатини шакллантириш юзасидан кўрилаётган ишлар, 2021-2022 йил ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш, ўқувчиларни таҳсил олишлари учун зарур шарт-шароитлар бўйича вилоятда олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги ҳар бир масала тегишли масъуллар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Ушбу йўналишларда қилиниши зарур бўлган топшириқ, вазифаларни белгиланган муддатларда сифатли қилиб бажарилишига келишиб олинди.

“Наймансой” сойининг Ўзбекистон туманида жойлашган салкам бир чақирим қисми капитал таъмирланди
Фарғона вилоятидаги “Наймансой” сойи Сўх дарёсининг Қўқон гидроузелидан бошланади.
Вилоятнинг Ўзбекистон ва Данғара туманларидан ўтувчи ушбу сой Сўх дарёсининг фавқулодда тошқин ва сел сувларини беталофат ўтказиб юбориш учун ташлама сой сифатида фойдаланилади.
Сўх дарёсидан Сирдарёгача сув ташлаш имкониятига эга бўлган ушбу сой, шунингдек, Ўзбекистон, Данғара ва Фурқат туманлари қишлоқ хўжалиги экинлари ва аҳоли томорқаларини суғоришга ҳам хизмат қилади.
Ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш давлат лойиҳалари асосида шу кунларда “Наймансой”нинг Ўзбекистон тумани ҳудудида жойлашган 965 метр қисми капитал таъмирланди.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари доирасида “4-ИЧҚМБ” МЧЖ пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан сой қирғоқларига 400 та ҳимоя блоклари ўрнатилди, 1 та янги сув иншоати қурилди ҳамда сойнинг ўнг ва чап қирғоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Мазкур қурилиш таъмирлаш ишларига ўнга яқин юқори унумли техникалар жалб этилди.
Сув объектларини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, тошқин ва сел ҳодисаларида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бажарилган ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 1 млрд. 128 млн. сўм маблағ сарфланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Учкўприкда 132 та оилага бепул паррандалар тарқатилди
Учкўприк тумани ҳокимлиги томонидан ижтимоий рўйхатларда турувчи аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш ва турмуш шароитини яхшилаш мақсадида эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 20 донагача бепул жўжалар икки ойлик озуқаси билан етказиб берилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг маълум қилишича, бу хайрли ташаббус натижасида бир кунда 132 та хонадонда кунлик даромад олиш имконияти яратилган.
Аввалроқ, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан эҳтиёжманд оилаларга 1000 та товуқ тарқатилгани маълум қилинганди.
Аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож қатламини тўлақонли қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган бу каби ишлар эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Учкўприк тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Мустақилликнинг 30 йиллигига тўёна: Бағдодда 9 нафар фуқарога ипотека уйларининг бошланғич тўлови тўлаб берилади
Бағдод туманида уй-жойга муҳтож бўлгани сабабли 9 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун бошланғич тўлов “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан тўлаб бериладиган бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Кенгаш котибияти мудири Ғайратжон Эшонхонов маълум қилди.
Таъкидланишича, куни кеча ўтказилган халқ депутатлари Бағдод туман кенгашининг навбатдаги XXXII сессиясида депутатлар “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ҳамда “Ёшлар дафтари” жамғармаларидан маблағ ажратиш масаласини ҳам кўриб чиқишган. Шунга биноан, “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган 2 нафар, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи 7 нафар фуқарога кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиш учун бошланғич тўловнинг бир қисми махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
- Бунинг учун жами 77,5 млн. сўм маблағ ажратилишига депутатларнинг розилиги олинди. Бошланғич тўлов шакллантирилаган уйларнинг 2 таси 3 хонали, 7 таси 2 хонали, - дейди Ғайратжон Эшонхонов.
Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари вилоятимиздаги Меҳрибонлик уйлари битирувчилари билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев Фарғона шаҳар прокуратураси биносида Марғилон шаҳрида жойлашган 1-сонли ҳамда Қўқон шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож бўлган 11 нафар битирувчилари билан учрашув ўтказди.
Мазкур учрашувда битирувчи ёшларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Тадбир якунида битирувчиларга таом тайёрлашга мўлжалланган электротехника воситалари ҳамда китоб жамланмалари совға қилинди.
Битирувчиларга шаҳар прокуратурасида тушлик дастурхони ташкил этилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошлоқнинг тотли тарвузлари қандай етиштирилади
Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, Учолиш қишлоғи далаларида тарвуз етиштираётган ёш деҳқон Абдулазиз Латипов: 1 гектар ердан ўртача 70 тонна тарвуз йиғиб оламиз. Қилаётган ишингизга меҳр берсангиз - мўл ҳосил оласиз. 1 гектар ерга 7,5-8 минг дона кўчат экамиз. Умумий ҳисобда 1 гектар ерда парвариш қилинган тарвуздан 70-80 миллион сўм даромад қиламиз. Булар ўз-ўзидан бўлмайди, албатта. Барчаси машаққатли меҳнат ортидан бўлади...
манба: Kun.uz

🔶 Фарғона вилояти шаҳар ва туманлари ҳокимларининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифалари ишга туширилди.
✍️Ҳокимларнинг саҳифаларини кузатиб, янгиликлардан хабардор бўлинг, ўз мурожаатларингизни тўғридан тўғри шаҳар ва туманлар ҳокимларига йўлланг.
Фарғона шаҳар ҳокими
Марғилон шаҳар ҳокими
Қувасой шаҳар ҳокими
Қўқон шаҳар ҳокими
Бағдод тумани ҳокими
Бешариқ тумани ҳокими
Бувайда тумани ҳокими
Данғара тумани ҳокими
Ёзёвон тумани ҳокими
Олтиариқ тумани ҳокими
Қўштепа тумани ҳокими
Риштон тумани ҳокими
Сўх тумани ҳокими
Тошлоқ тумани ҳокими
Учкўприк тумани ҳокими
Фарғона тумани ҳокими
Фурқат тумани ҳокими
Ўзбекистон тумани ҳокими
Қува тумани ҳокими