Фарғона вилояти ҳокимлиги
33.9K subscribers
23.8K photos
1.25K videos
3 files
5.36K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг "Ёшлар фестивали" иштирокчиларига тилаклари
Фарғонада вилоят секторлари раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди

Маълумки, анъанавий тарзда Фарғона шаҳридаги вилоят “Тадбиркорлар уйи”да ҳафтанинг душанба кунлари тадбиркорлар қабули ўтказилиб келинмоқда.

Бу эса жойларда аҳоли мурожаатлари билан боғлиқ масалаларга ечим топилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугун, 21 июнь санасида ташкил этилган қабулда ҳам вилоятимиз шаҳар-туманларидан келган 70 нафардан зиёд тадбиркорлар мурожаатлари эшитилди. Қабулда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят секторлари раҳбарлари қатнашдилар.

Фуқаролар савдо дўконлари, “Зиё” масканлари, “Ақлли бекат”, логистика маркази ташкил этиш, ташландиқ ерни ободонлаштириш, ўқув маркази учун бўш бинодан фойдаланиш, савдо комплексини қуриш, спорт тўгараги учун ижарага жой олиш, паррандачилик учун субсидия ажратиш, кредит олиш, корхонани газ таъминотига улаш ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қуриб битказилган хусусий клиниканинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, кичик саноат зонасидан ер олиш каби турли масалаларда мурожаатларни амалга оширдилар.

Кўтарилган ҳар бир муаммо тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди, ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди.

“Қонуний ечими бўлса, асоси бўлса, албатта ижобий ҳал қиламиз”, - деди вилоят ҳокими.

Шундан келиб чиқиб мурожаатларнинг айримлари қабулнинг ўзида ҳал қилинган бўлса, бошқаларини ўрганиш учун муддатлар белгиланди. Айни пайтда тадбиркорларга лойиҳаларини амалга оширишлари учун таклиф ва ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам бериб борилди.

Учкўприклик фермер Дилшоджон Қурбонов аввалги қабул жараёнларида мурожаат билан келганлигини, бевосита вилоят ҳокими топшириғи ва кўрсатмаси билан муаммоси ҳал бўлганлигини айтиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ўзбекистон туманидан келган Ахрор Тоиров эса вилоятда чорвачиликни янада ривожлантириш, чорвачилик комплексини ташкил қилиш таклифини билдирди ва бу таклиф қўллаб-қувватланди.
Учкўприк далаларида замонавий суғориш технологиялари жорий этилмоқда

"Fergana Global Tekstil" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан мазкур деҳқончилик йилида Учкўприк туманида 5720 гектар ерда пахта етиштириш мақсадида 185 та фермер хўжаликлари билан шартнома имзоланган.

- Шу кунларда пахта майдонларида муҳим агротехник тадбирлар амалга оширилиб, маҳаллий ва минерал ўғитлар билан учинчи маротаба ишлов бериш, суғориш, ҳашоратларга қарши курашиш жараёни давом этмоқда, - дейди кластер корхонасининг Учкўприк тумани бўйича бош агрономи Арабжон Ҳожиакбаров. - 2021 йилда тумандаги 1000 гектар пахта майдонида томчилатиб, 200 гектар ғалла экилган ерда ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этиш режалаштирилган.

"Акмалхон" фермер хўжалиги раҳбари Хайрулло Ғуфронов жорий йилда 20 гектар ерда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этди. Бунинг учун 66 минг доллар миқдорида маблағ сарфланди. Фермернинг қайд этишича, бунинг учун сарфланган 66 минг доллар маблағнинг бир қисми субсидия, солиқ имтиёзлари тарзида қайтиб берилади. Шу боис фермер биринчи йилдаёқ ҳаражатни қоплашига ишонмоқда.

Фермер хўжалиги аъзолари бу йил 72 гектар ерда парваришланган ғалла ва пахтадан 600 миллион сўм даромад олишни мўлжаллаяпти.
Вилоят раҳбари республиканинг энг яхши ҳунармандини табриклади

Бугун бўлиб ўтган вилоят фаоллари йиғилиши олдидан
“Исмоилжон гиламлари” хусусий корхонаси ва Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар маркази раҳбари Иброҳимжон Султоновнинг фидокорона меҳнатлари ҳурмат билан тилга олинди.

Иброҳимжон Султонов “Ташаббус-2021” кўрик танлови Република босқичида “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши бўйича биринчи ўрин соҳиби бўлди.

Вилоят раҳбари Хайрулло Бозоров 30 йилдан буён ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган, марғилонлик ипакчилар сулоласининг учинчи вакили Иброҳимжон Султоновни эришган ютуқларини эътироф этиб, эсдалик совғаларини топширди.