Фарғона вилояти ҳокимлиги
33.9K subscribers
23.8K photos
1.24K videos
3 files
5.36K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Фарғона вилоятида ўтган уч кунлик “Ёшлар фестивали” якунига етди. “Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этади

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги “Ёшлар фестивали” Фарғона вилоятида юқори савияда ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилаётган “Ёшлар ойлиги” доирасидаги фестивалда вилоятимиздаги ўғил-қизлар билан бир қаторда, республикамизнинг турли вилоятларидаги олий ўқув юртларидан келган 400 нафарга яқин талаба-ёшлар ҳам қатнашдилар.

Спорт тадбирлари, иқтидорли ёшларнинг ижодий ишларини намоён этувчи кўргазмалар, китобхонлик ва назм кечалари барча-барча ёшларни бир эзгу мақсад, Ўзбекистон тараққиётига хисса қўшишдек улуғ ният йўлида бирлаштирди.

Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройи бугун Ёшлар фестивалининг яна бир катта тадбирига мезбонлик қилди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларни доимо олға интилишга, юрт равнақи учун меҳнат қилишга, Янги Ўзбекистонни қуриш учун бирлашишга чорлади. Иштирокчиларни ёшлар байрами билан қутлади.

Очиқ майдонда ўтган тақдирлаш маросимида Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши лойиҳаларида ғолибликни қўлга киритган етакчи жамоалар, истеъдодли ёшларга дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тантанали маросимдан сўнг юртимиздаги таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури бўлиб ўтди.

Осмонга кўтарилган ҳаво шари ҳамда мушакбозлик жараёнлари тадбирга янада ўзгача руҳ ва кўтаринки кайфият бағишлади.

Шу тариқа уч кунлик Ёшлар фестивали ўз якунига етди.

“Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар эса вилоятимиз шаҳар ва туманлари бўйлаб давом этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада бўлиб ўтган "Ёшлар фестивали"дан ҳаяжонли лавҳалар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг "Ёшлар фестивали" иштирокчиларига тилаклари
Фарғонада вилоят секторлари раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди

Маълумки, анъанавий тарзда Фарғона шаҳридаги вилоят “Тадбиркорлар уйи”да ҳафтанинг душанба кунлари тадбиркорлар қабули ўтказилиб келинмоқда.

Бу эса жойларда аҳоли мурожаатлари билан боғлиқ масалаларга ечим топилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугун, 21 июнь санасида ташкил этилган қабулда ҳам вилоятимиз шаҳар-туманларидан келган 70 нафардан зиёд тадбиркорлар мурожаатлари эшитилди. Қабулда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят секторлари раҳбарлари қатнашдилар.

Фуқаролар савдо дўконлари, “Зиё” масканлари, “Ақлли бекат”, логистика маркази ташкил этиш, ташландиқ ерни ободонлаштириш, ўқув маркази учун бўш бинодан фойдаланиш, савдо комплексини қуриш, спорт тўгараги учун ижарага жой олиш, паррандачилик учун субсидия ажратиш, кредит олиш, корхонани газ таъминотига улаш ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қуриб битказилган хусусий клиниканинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, кичик саноат зонасидан ер олиш каби турли масалаларда мурожаатларни амалга оширдилар.

Кўтарилган ҳар бир муаммо тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди, ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди.

“Қонуний ечими бўлса, асоси бўлса, албатта ижобий ҳал қиламиз”, - деди вилоят ҳокими.

Шундан келиб чиқиб мурожаатларнинг айримлари қабулнинг ўзида ҳал қилинган бўлса, бошқаларини ўрганиш учун муддатлар белгиланди. Айни пайтда тадбиркорларга лойиҳаларини амалга оширишлари учун таклиф ва ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам бериб борилди.

Учкўприклик фермер Дилшоджон Қурбонов аввалги қабул жараёнларида мурожаат билан келганлигини, бевосита вилоят ҳокими топшириғи ва кўрсатмаси билан муаммоси ҳал бўлганлигини айтиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ўзбекистон туманидан келган Ахрор Тоиров эса вилоятда чорвачиликни янада ривожлантириш, чорвачилик комплексини ташкил қилиш таклифини билдирди ва бу таклиф қўллаб-қувватланди.