Фарғона вилояти ҳокимлиги
33.9K subscribers
23.8K photos
1.25K videos
3 files
5.36K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров 31 март куни 14:00 да Фарғона шаҳрида тадбиркорлар билан учрашув ўтказади.

Учрашувда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлар рўйхатдан ўтишлари сўралади
Кеча коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 29 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82682 (+146) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌19 нафари Тошкент вилоятида,
📌115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 628 нафарга eтди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Бухоро вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 22 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 101 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80799 (+132) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1255 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
28 мартдан эътиборан Фарғона-Самарқанд йўналиши бўйлаб мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Фарғона вилоят судининг раиси, раис ўринбосарлари ҳамда судьялардан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда ўтказиладиган сайёр қабуллар режаси
Фарғонада ёш велоспортчилар ўртасида кўпкунлик мусобақа ташкил қилинди

Вилоятимизда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати ташкил қилинди. 4 босқичда давом этган мусобақада Республикамизнинг ёш велоспортчилари баҳс олиб боришди.

Регламентга кўра, спортчилар дастлаб индивидуал вақт, сўнг 3 босқичда гуруҳ пойгасида беллашишди. Якунда самарқандлик Артём Толезенков энг яхши натижани қайд этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Кўпкунлик велопойгада 13 жамоадан 100 нафарга яқин ёш спортчилар беллашишди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда вилоят Эндокринология диспансерига 15 та янги гемодиализ аппарати ўрнатилиб, гемодиализ бўлимлари ташкил этилди
Фарғона шаҳрида навбатдаги ҳафталик тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди

Бугун, 30 март куни Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов вилоятимизнинг шаҳар-туманларидан келган тадбиркор ва ишбилармонларни қабул қилдилар.

Қабулда тадбиркорлик фаолиятининг турли йўналишларида мавжуд муаммоларнинг ечими ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун кўмак олиш масалаларида 90 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Тадбиркорларнинг коммунал соҳа, инфратузилма, кредит ва ер ажратиш, бўш турган бино-иншоотлардан ажратиб бериш, божхона тўловларида имтиёз олишга кўмаклашиш каби кўплаб масалалардаги мурожаатлари ва таклифлари кўриб чиқилди. Уларнинг фаолиятида ҳалал бераётган тўсиқ ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Вилоят ҳокими шаҳар-туманлардан келган тадбиркорлар билан самимий суҳбатлашиб, таклиф ва ташаббуслар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ҳар бир мурожаат ижроси ўз вақтида таъминланиши зарурлигига масъул мутасаддилар эътибори қаратилди.