Farg'ona viloyati hokimligi
28.3K subscribers
24.3K photos
1.31K videos
4 files
5.52K links
Farg‘ona viloyati hokimligi kanali

Veb-sayt: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Instagram: instagram.com/fviloyatihokimligi
Youtube: youtube.com/@fvhokimligi

Murojaat uchun: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
Download Telegram
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда вилоят Эндокринология диспансерига 15 та янги гемодиализ аппарати ўрнатилиб, гемодиализ бўлимлари ташкил этилди

Фарғонада сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг гемодиализ хизматига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан ажратилган 2 млрд 300 млн сўмдан зиёд маблағ эвазига Германиядан 15 та гемодиализ аппарати олиб келинди. Натижада Фарғона шаҳридаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази қошида 10 та ҳамда вилоят Эндокринология диспансери қошида 5 та гемодиализ аппаратларга мўлжалланган “Экстракорпорал детоксикация” (гемодиализ) бўлимлари ташкил этилди ҳамда Туркия ва Россиянинг техник мутахассислари жалб қилинган ҳолда жиҳозлар ўрнатилиб, синовдан ўтказилди.

Бугун бўлиб ўтган янги бўлимларнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Сўз олганлар тиббиётдаги ислоҳотлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. Рамзий тасма қирқилиб, иштирокчилар беморларга яратилган шароитлар билан танишдилар.

“Вилоятда бугунга қадар 22 та гемодиализ аппарати бўлган. Энди уларнинг сони янада кўпайди. Бу эса вилоятимизда диспансер назоратида турган 120 нафар беморга қулайлик яратди. Бошқа вилоятлар ёки давлатларга бориб даволанаётганларнинг узоғи яқин бўлди. Ҳозирда Фурқат, Бағдод ва Марғилон шаҳарларида қўшимча гемодиализ аппаратларини ўрнатиш билан бирга туманлараро ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган”,- деди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Одилжон Умаров.
Ёзёвон туманида суд раисларининг сайёр қабули ўтказилди

Ёзёвон тумани Иштирхон маҳалла фуқаролар йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди раиси Рахматжон Арапов, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг раиси в.б. Хамдам Хакимов ва Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси Азизбек Акбаров, шунингдек туман адлия бўлими масъуллари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар каби масалалар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича ташкил этилган сайёр қабул аввалида суд раислари томонидан суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтилиб, янги қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Бундан ташқари йиғилганларга чақалоқ савдога қарши кураш билан боғлиқ буклет орқали одам савдоси, айниқса чақалоқ савдоси муқаррар жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилди.

Шундан сўнг, фуқароларнинг сайёр қабули амалга оширилди. Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан келиб тушган оғзаки ва ёзма мурожаатлар масъул шахслар томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, батафсил ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Таниқли адиб ва драматург Сайдали Одилов бу йил 80 ёшга тўлади

Таниқли адиб ва драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сайдали Одилов бу йил қутлуғ 80 ёшга тўлади.

1941 йил 28 декабрда Фарғона вилояти Учкўприк туманида таваллуд топган Сайдали Одилов бутун ҳаётини, ижодий фаолиятини Фарғонага, унинг фидойи халқига бағишлаган. Унинг илк китоби – “Нигоҳлар” 1975 йилда “Ёш гвардия” (ҳозирги “Чўлпон”) нашриётида чоп этилган. Китоб фарғоналик меҳнат қаҳрамонлари ҳақидаги очерклардан иборат эди. Кейинги “Хаёл ва ҳаёт”, “Ёлқин”, “Муросасизлар”, “Қирдаги паҳлавон”, “Устозларга эҳтиром” ва бошқа китобларида ҳам халқимиз фидойилиги маҳорат билан қаламга олинган. Сайдали Одилов ўнга яқин китоблар муаллифи, 1983 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Унинг ёзувчи ва публицистликдан ташқари драматург ва сценарист сифатидаги ижод маҳсуллари ҳам таҳсинга лойиқдир. “Бошқача одамлар”, “Аҳмад Фарғоний”, “Фурқат”, “Илон ўчи”, “Жазава”, “Лола ёҳуд барханларда унган гул” (Энахон Сиддиқова билан ҳаммуаллифликда) каби драмалари мамлакатимиз театрларида саҳналаштирилган ва томошабинлар эътирофини қозонган.

Меҳнат фаолиятини вилоят газетасида адабий ходим сифатида бошлаган Сайдали Одилов, шу газетада бўлим мудири, сўнг вилоят маданият бошқармаси бошлиғи, вилоят мусиқали драма театри директори бўлиб ишлаган. Ҳозирда эса ушбу театр адабий бўлими мудири сифатида Фарғона ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келмоқда.
"Telegram" мессенжерида Фарғона вилояти шаҳар ва туманлари ахборотларини ёритиб боришга
ихтисослашган янги — Region | Fergana канали очилди.

Ушбу канал Фарғона вилояти шаҳар ва туманларидан:
- энг муҳим ва ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаатлари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Аъзо бўлишни тавсия қиламиз:
👇 👇 👇
https://t.iss.one/RegionF
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров 31 март куни 14:00 да Фарғона шаҳрида тадбиркорлар билан учрашув ўтказади.

Учрашувда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлар рўйхатдан ўтишлари сўралади
Кеча коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 29 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82682 (+146) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌19 нафари Тошкент вилоятида,
📌115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 628 нафарга eтди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Бухоро вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 22 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 101 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80799 (+132) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1255 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
28 мартдан эътиборан Фарғона-Самарқанд йўналиши бўйлаб мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Фарғона вилоят судининг раиси, раис ўринбосарлари ҳамда судьялардан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда ўтказиладиган сайёр қабуллар режаси
Фарғонада ёш велоспортчилар ўртасида кўпкунлик мусобақа ташкил қилинди

Вилоятимизда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати ташкил қилинди. 4 босқичда давом этган мусобақада Республикамизнинг ёш велоспортчилари баҳс олиб боришди.

Регламентга кўра, спортчилар дастлаб индивидуал вақт, сўнг 3 босқичда гуруҳ пойгасида беллашишди. Якунда самарқандлик Артём Толезенков энг яхши натижани қайд этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Кўпкунлик велопойгада 13 жамоадан 100 нафарга яқин ёш спортчилар беллашишди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда вилоят Эндокринология диспансерига 15 та янги гемодиализ аппарати ўрнатилиб, гемодиализ бўлимлари ташкил этилди