Фарғона вилояти ҳокимлиги
33.5K subscribers
24K photos
1.28K videos
4 files
5.44K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Президентимиз эътироф этган Бағдод қурилиш тажрибаси: Қишлоқ ҳудудида замонавий шаҳарча қад ростлади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бағдод туманида бўлиб, “Мурувват” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган янги замонавий шаҳарчадаги қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

2021 йил бошларида туман марказидан 12-13 км. узоқда жойлашган ушбу ҳудудда 50 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошланганди. Жорий йил март ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан “Бағдод тажрибаси” сифатида алоҳида эътироф этилган ушбу шаҳарча лойиҳаси кенгайиб, бугунги кунда 1260 та хонадондан иборат 61 та кўп қаватли уй-жой қад ростламоқда.

Жадал қурилиш ишлари бораётган ва сўнгги паллага кирган жараёнда ҳозирда 3 мингдан зиёд қурувчи меҳнат қилмоқда.

Шаҳарчага электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва оқава сув тармоқлари тортиш, ички йўллар қурилиши бўйича ҳам шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида тайёрланган лойиҳалар асосида иш олиб борилмоқда. Йўл четларига бетон лотоклар ўрнатилиб, ёритиш тизими ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида “Мурувват” МФЙга ёндош ҳудудда 14,3 гектар майдонда “Мустақиллик” кичик саноат зонаси, 100 гектар ерда ҳар бири 10 сотихдан лимончиликка ихтисослашган иссиқхоналар барпо этиляпти. Бугунги кунгача 290 та иссиқхона битказилиб, ҳудудда қуриб битказилган уйларга кўчиб келган оилаларга ажратиб берилди.

Вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан шаҳарчада 56-сонли умумтаълим мактабига 420 ўринли қўшимча бино қуриш ишлари, 400 ўринли Маданият маркази биноси ҳамда 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси барпо этилмоқда. Бу ишлар учун жами 24,4 миллиард сўм маблағ ажратиб берилди.

Замонавий массивда янги МФЙ биноси, поликлиника, савдо мажмуаси, коворкинг маркази, спорт комплекси, маданият маркази, истироҳат боғи сингари ижтимоий соҳа объектлари қурилишига ҳам киришилди.

Кўп қаватли уйларда қурилиш ишлари Мустақиллик байрамига қадар якунланиши кўзда тутилган. Ҳозирда фойдаланишга топширилган уйларга янги хонадон эгалари кўчиб келиб яшашни бошлашди.

Вилоят ҳокими қурилиш фирмалари раҳбарлари ҳамда вилоят масъуллари иштирокида ўтказилган мулоқотда қурилиш ишларини сифатли якунлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда болалар ва спорт майдончалари барпо этилишини тезлаштириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Сўх туманида юз берган сел тошқини оқибатлари жадал бартараф этилмоқда

2021 йил 6 август куни Сўх туманининг тоғолди ҳудудларида кучли ёмғир ва жала ёғиши натижасида сув тошқини юзага келган, натижада Умбара, Девайрон маҳаллаларида яшовчи фуқароларнинг ҳовлилари, экин майдонлари ва қўшимча биноларига зарар етган. Навобод маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Малбуд массиви ҳудудида ҳам сув тошқини йўлларни тўсиб қолишига сабаб бўлган.

Юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор штаб ташкил этилди ва айни дамда бу борадаги ишлар жадал давом этмоқда.

Тезкор штаб аъзолари туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида дарҳол воқеа жойида етиб боришди. Сел оқибатида талофат кўрган ҳудудларни тозалаш мақсадида барча техника ва кучлар сафарбар этилди. Энг асосийси, аҳоли ўртасида талофат кўрганлар йўқ, табиий офат фуқароларга зарар етказмаган.
Ҳафтанинг энг муҳим хабарлари

Наманганликлар узумчилик борасида тажриба ўрганиш учун Фарғонага келдилар

Фарғона шаҳридан Қўқонга автобус қатнови йўлга қўйилди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Фарғона вилоятида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури ижросини таҳлил қилди

Келгуси ойдан Сўхга самолётда бориш мумкин бўлади: Сўхда барпо этилаётган янги аэродром Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади

Учкўприкда 132 та оилага бепул паррандалар тарқатилди

Мустақилликнинг 30 йиллигига тўёна: Бағдодда 9 нафар фуқарога ипотека уйларининг бошланғич тўлови тўлаб берилади

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари вилоятимиздаги Меҳрибонлик уйлари битирувчилари билан учрашди

Миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган фарғоналикларга давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари топширилди

Янги Ўзбекистонга ярашган “Шодиёна” маҳалласи: Президент ташрифидан сўнг янги қиёфа касб этган маҳаллада “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

Фарғонада 20 ўрин-жойга мўлжалланган радиология бўлими иш бошлади

Такрор экин – такрор даромад: гектаридан 70 тонна карам етиштираётган Ўзбекистон тумани омилкорлари

Президентимиз эътироф этган Бағдод қурилиш тажрибаси: Қишлоқ ҳудудида замонавий шаҳарча қад ростлади

Сўх туманида юз берган сел тошқини оқибатлари жадал бартараф этилмоқда
Президент фармони ижроси натижасида Олтиариқ тумани тиббиёт соҳасида намунали туманга айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов тиббиёт йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Олтиариқ туманида бўлди.

Вазир ўринбосари Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармони ижроси бўйича туманда амалга оширилган кенг кўламли ишларни кўздан кечирди.

Туманда қайта реконструкциядан чиққан тиббиёт масканларини бориб кўрган Амрилло Иноятов дастлаб Ҳамза шаҳарчасидаги туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиниканинг “Тинчлик” шаҳарча қисми биноси очилиш маросимида қатнашди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги масъуллари, соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, фойдаланишга топширилаётган тиббиёт маскани билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Олтиариқ тумани марказидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳам тантанали равишда очилиб, аҳоли учун фойдаланишга топширилди. Айни пайтда 3 қаватли мазкур бино замонавий усулда тўлиқ реконструкция қилиниб, зарурий жиҳозлар ва тиббий ускуналар билан тўла таъминланди. Эндиликда бу ерда жарроҳ, терапевт, акушер-гинеколог, стоматолог ва шу каби тор доирадаги мутахассислар малакали хизмат кўрсатишади.

Президентимиз фармони билан “Намунали туман” сифатида танлаб олинган Олтиариқ тумани мисолида санаб ўтадиган бўлсак, дастлаб тумандаги 13 та тиббиёт муассасалари жорий ва мукаммал таъмирдан чиқарилиб бунинг учун 9 млрд 500 млн сўм маҳаллий бюджет маблағлари йўналтирилди. Бундан ташқари, тиббиёт муассасалари моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 26 турдаги замонавий тиббий аппаратлар билан жиҳозланиб, бунинг учун 2 млрд 600 млн сўм маҳаллий бюджет маблағлари сарф этилди. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини тўлиқ ахборот коммуникацион воситалар билан таъминлаш учун 3 млрд 94 млн сўм маблағ йўналтирилиб, бунга 151 та компьютер жамланмалари ва унинг ёрдамчи қурилмалари, тиббий бригадалар учун 264 та планшетлар харид қилиниб, тизим тўлиқ интернет тармоғи билан таъминланди.

Туманда мавжуд 72 та маҳаллаларга таркибида 1 нафар оила шифокори ҳамда 3 та патронаж хамширалари бўлган тиббий бригадалар бириктирилди. Тумандаги 38164 та хонадонларнинг барчаси (100%) тўлиқ хатловдан ўтказилиб, 214916 нафар фуқароларнинг 210766 нафари (98,2%) антропометрик текширувлардан ўтказилди. Уларнинг тиббий маълумотлари электрон базага киритилди.

Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларига дори воситалари учун ажратиладиган маблағ 3 баробарга оширилиб, аҳоли жон бошига 15 минг сўмга етказилди. Шу ўринда биргина июль ойида вилоят бўйича 2,5 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан 66 турдаги дори воситалари ва сарфлов материаллари сотиб олиниб, оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда оилавий поликлиникаларга етказиб берилди. Бунинг натижасида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифати сезиларли яхшилангани Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари томонидан эътироф этилди.