Фарғона вилояти ҳокимлиги
34K subscribers
23.7K photos
1.22K videos
2 files
5.31K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Янги Ўзбекистонга ярашган “Шодиёна” маҳалласи: Президент ташрифидан сўнг янги қиёфа касб этган маҳаллада “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

Фарғона шаҳрининг Шодиёна маҳалласи вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келган нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ва ёшларнинг “Уч авлод учрашуви”га мезбонлик қилди. Самимий мулоқотларда тинч ва хотиржам ҳаётимиз, фаровон кунларимизга шукроналик тилга олинди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров тадбирда сўзга чиқиб, барчани яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклади:

“Барчамиз учун энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги арафасида учрашиб турибмиз. Бугун бу ерда уч авлод вакиллари йиғилди. Сизлар босиб ўтган йўл иккинчи жаҳон урушидан кейинги қийинчилик йилларини, иқтисодиётни тиклаш йўлидаги машаққатли даврларни, мустақиллигимизнинг илк йилларини ҳам ўз ичига олади. Давлатимиз мустақил деб эълон қилинганига ўттиз йил бўлди. Давлатни шакллантириш, оёққа турғазиш, юқори даражага олиб чиқиш жуда қийин эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Тарих учун ўттиз йил қисқа давр, аммо инсон учун катта вақт. Бу йиллар давомида машаққатли, шижоатли ва оғир йўллар босиб ўтилди ва яна бу жараён давом этмоқда.

Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида охирги беш йилликда ислоҳотлар шиддат билан авж олди. Иқтисодиётни эркинлаштиришда салмоқли натижаларга эришилди, очиқлик сиёсатига дадил қадам ташланди. Ўзбекистон дунёга қайта бағрини очди. Барча давлатлар билан, тенг шериклик тамойили асосида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бугун қўшниларимиз, ривожланган давлатлар билан яқин дўстмиз.

Мана шу Шодиёна маҳалласи кеча қандай эдию, бугун қандай бўлди. Оламшумул ўзгаришларни, ислоҳотларнинг натижасини мана шу маҳалла мисолида билсак ҳам бўлади. Шу боис ҳам учрашувни айнан бу ердан бошладик. Президентимиз жорий йил февраль ойида бу маҳаллага келганларида аҳвол қандай эди, мана ҳозир Шодиёна қандай кўринишга эга бўлди! Кўп қаватли уйларнинг бешинчи этажига сув чиқмас эди, мана ичимлик суви таъминоти тўла йўлга қўйилди. Болалар майдончалари, қўшимча хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқаришлар ва ҳоказо, қилинган ишларнинг кўлами чексиз. Битта маҳалла мисолида ўзгаришлар булар бари. Биласизми, Президентимиз Тошкентга қайтиб кетган куннинг эртасига вилоятимизга Шодиёна маҳалласида янгиланиш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш учун 30 миллиард сўм ташлаб берилди. Бунинг ортидан республикамизнинг барча вилоятлари марказларида аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсадида жами 300 миллион доллар маблағ ажратилди. Жорий йилда вилоятимизга сув, газ, электр таъминотини яхшилашга, йўлларни таъмирлашга, мактаб ва боғчаларни қуришга 2 триллион сўм маблағ берилди. Бу 2017 йилга нисбатан 6 баробар, ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар кўп демакдир”.

Дарҳақиқат, айни кунларда вилоят марказидаги “Шодиёна” маҳалла фуқаролар йиғини ободлик ва фаровонлик масканига айланди. Президентимизнинг жорий йил вилоятга ташрифи чоғида кутилмаганда бу ерга ташрифи ва аҳоли билан мулоқоти ҳақиқий ҳолатни очиб берди. Ҳудудда кўплаб ечимини кутаётган муаммолар бор эди. Давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида маҳаллада улкан бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди...

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11381473
Фарғонада 20 ўрин-жойга мўлжалланган радиология бўлими иш бошлади

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиалида 20 ўрин-жойга мўлжалланган радиология (нур терапияси) бўлими очилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажоновлар юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳамлашга қаратилаётган юксак эътибор хусусида сўз юритишди.

Ислом тараққиёт банкининг 550 минг АҚШ доллари маблағи ҳисобидан Чехия давлатида ишлаб чиқарилган замонавий “TERABALT” нур аппарати олиб келиб, филиалга ўрнатилди. Таъкидлаш лозимки, Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиалида радиотерапия бўлими очилиши учун охирги бир йил мобайнида маҳаллий бюджет ҳисобидан қарийб 970 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилди.

Радиология бўлимининг очилиши Фарғона вилоятининг барча беморларига шу ернинг ўзида, ортиқча сарсон бўлмасдан вақтида нур терапия муолажаларини олиш имконини яратади.

Илгарилари нур муолажасини олиш учун 3-5 ойгача бошқа вилоят онкология муассасаларида навбатда туришига тўғри келарди. Бу эса даволаш самарадорлигини пасайишига, баъзи беморларда навбати етгунига қадар касалликни зўрайиши ҳолатлари кузатиларди. Энди эса ҳудуддаги онкология марказида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига радиология бўлими барпо этилди ва энг замонавий радиотерапевтик ускуна ҳамда етук кадрлар билан таъминланди.

Радиолог шифокорлар Беларусь, Ҳиндистон ва Туркия давлатларининг етакчи клиникаларида ўз малакаларини ошириб келишди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати
Фарғона вилоятида ҳам абитуриентлар тест синовларини топширмоқда

Фарғона вилоятида ҳам олий таълим муассасаларига кириш учун талабгор абитуриентлар учун тест синовлари бошланди.

Карантин талаблари асосида ташкил этилган тест синовлари Фарғона, Марғилон шаҳри ва Сўх туманидаги 4 та очиқ стадионда бўлиб ўтмоқда.

Фарғона давлат университети стадионида ҳам имтиҳонга пухта тайёргарлик кўрилиб, барча шароитлар яратилди. Жойларга кузатув камералари ўрнатилди. Тест синовлари шаффофлик асосида ўтказилмоқда.