Farg'ona viloyati hokimligi
28.3K subscribers
24.3K photos
1.31K videos
4 files
5.52K links
Farg‘ona viloyati hokimligi kanali

Veb-sayt: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Instagram: instagram.com/fviloyatihokimligi
Youtube: youtube.com/@fvhokimligi

Murojaat uchun: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
Download Telegram
Фарғона шаҳри, Фурқат ва Учкўприк туманларида янги МФЙ лар бинолари фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 22 июнь куни вилоятимизнинг Фарғона шаҳридаги “Шаршара”, Фурқат туманидаги “Қўқонбой” ва “Калдушон”, Учкўприк туманидаги “Чорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларининг тантанали очилиш марсосимлари бўлиб ўтди.

Уларда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси Дилшодбек Усманов ҳамда вилоят масъул раҳбарлари қатнашдилар.

Сўз олганлар маҳалланинг – жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтдилар. Айни пайтда янги биноларда фойдаланиш учун мебеллар ва компьютер жиҳозлари ҳам топширилди.

Шу куни Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларга оилавий даромадларини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун тикув машиналари хайрия сифатида совға қилинди.

Тадбирлар давомида шаҳар-туман маданият бўлимлари ходимлари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан қизиқарли чиқишлар, мусиқий дастурлар намойиш этилди.
Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти дея эълон қилинди.

Бугун Туркий Кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилишида иштирок этиш учун келган меҳмонлар Қўқон шаҳрида тантанали кутиб олинди.

Айни вақтда шаҳардаги Жомеъ мажмуасида давом этаётган нуфузли тадбирда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Бош котиби Бағдат Амреев, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Ўзбекистондан туризм масалалари вазирлари иштирок этмоқда.

–Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган бугунги Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзо мамлакатларининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг VI йиғилиши учун айнан Қўқон шаҳри танлангани албатта, бежиз эмас. Икки минг йиллик шонли тарихга эга бу шаҳар Туркий дунёнинг маданият, санъат, илм-фан, адабиёт, дин, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик марказларидан бири саналади,- деди Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари йиғилишда бир қатор таклифларни айтиб ўтди. Жумладан, у давлатлар ўртасида транспорт логистикани ривожлантириш, маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этиш, туркий давлатларнинг ягона маданий ва туризм тадбирлари тақвимини яратиш, Бобурийлар сулоласи ҳукмронлик қилган қадимги Ахсикент қалъаси ҳудудида “Туркий овоз” қўшиқ ва куй фестивалини ташкил этиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, Ипак йўли равнақига муҳим ҳисса қўшган Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти сифатида қўллаб-қувватлаш таклифи ҳам илгари сурилди. Бу йиғилиш иштирокчилари томонидан маъқулланди ва Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти дея эълон қилинди.

Шундан сўнг Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Усмоновга рамзий калит топширилди.

Бугун тадбирлар доирасида ўзбек санъати юлдузлари иштирокида концерт дастури ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Игорь Шквирин - "Турон" профессионал футбол клуби бош мураббийи

Ўзбекистон туманининг суперлигада иштирок этаётган "Турон" клубида бош мураббий алмашди.

Шу кунгача Яйпаннинг "Турон" клубини польшалик Богуслав Баниак бошқариб келаётган эди.

Кеча "Турон"га янги мураббий тайинланди.

Эндиликда жамоани тажрибали мутахассис Игорь Шквирин бошқаради. У жамоага янги бош мураббий сифатида таништирилди.

Шквирин бугунги кунгача АГМК клубида селекционер мураббий сифатида фаолият юритиб келаётган эди.