Farg'ona viloyati hokimligi
28.6K subscribers
24.2K photos
1.31K videos
4 files
5.51K links
Farg‘ona viloyati hokimligi kanali

Veb-sayt: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Instagram: instagram.com/fviloyatihokimligi
Youtube: youtube.com/@fvhokimligi

Murojaat uchun: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
Download Telegram
Фарғона давлат университети энди Венгриянинг Эöтвöс Лорáнд университети билан ҳамкорлик қилади

21 июнь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг илк форуми ўз ишини бошлаган эди.

Икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти вакиллари ва 30 га яқин нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирокида ўтган мазкур форум Фарғона давлат университетининг халқаро фаолияти учун ҳам янги истиқболлар эшигини очди.

Форум доирасида Фарғона давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори Баҳодиржон Шермуҳаммадов ва Венгриянинг Эöтвöс Лорáнд Тудомáнегетем (ЭЛТE) Университети профессори Имре Хамар ўртасида меморандум имзоланди.

Ректорлар биргаликда икки мамлакат ўртасида қўшма дипломлар бериш имкониятига эга бўлган қўшма таълим дастурларини яратиш, венгер мутахассисларини олий ўқув юртига қисқа муддатли маърузаларга таклиф қилиш, Венгрия ОТМ базасида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий нашрлар, талабалар ва ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, Венгрия университетлари билан кимёвий технологиялар, энергетика, машинасозлик, саноат технологиялари, биотехнология, суғориш ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармакология, фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш юзасидан бир қатор келишувларни амалга оширдилар.
Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.

Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Тошлоқ туманидаги “Тараққиёт” кичик саноат зонасида янги инвестиция лойиҳалари қурилишига старт берилди

Бугун Тошлоқ туманидаги “Тараққиёт” кичик саноат зонасида жойлашган инвестиция лойиҳалари қурилишига старт берилди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Вилоят ҳокими бу ерда туман секторлари раҳбарлари, тадбиркорлар ва нуронийлар билан суҳбатлашди. Самимий мулоқотда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида вилоятда катта ишлар амалга оширилаётганлиги эътироф этилди. Дуолар қилиниб, бошланган тадбирларга хайр-у баракалар тиланди.

Шундан сўнг “Тараққиёт” кичик саноат зонасида жойлашган инвестиция лойиҳалари қурилишига старт берилди.

Вилоят ҳокими янги лойиҳалар билан бирма-бир танишиб чиқди.

Таъкидландики, кичик саноат зонасида 2022-2023 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳозирда 23 та бўлиб, уларнинг умумий қиймати 3 296,6 млрд. сўмни ташкил этади. Тадбиркорлар ўз маблағларини, банк кредитларини, хорижий кредит линияларини, хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали ишлаб чиқариш корхоналарини ишга туширишади. Ҳудудда, музлатгич, термос, электр ускуналари, пластмасса ип ва пакетлар, цемент ишлаб чиқариш, мевани қайта ишлаш каби турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш амалга оширилади. Қурилиш жараёнлари якунлангач, маҳсулотларни ҳам ички бозорга, ҳам хорижга экспорт қилиш йўлга қўйилади.

Шу маънода тадбиркор Наргиза Абдуллаева ҳам чехиялик ҳамкорлар иштирокида 49 млн. АҚШ доллардан юқори хорижий инвестиция олиб кирилиши режалаштирилган дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳасини меҳмонларга таништирди ва бу вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.

Вилоят раҳбари тадбиркорларга ишларни тез ва сифатли олиб бориш юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқларни берди.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари Туризм вазирлари Ҳунармандлар маркази билан танишди

24 июнь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг 6-йиғилишига дунёнинг Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон каби мамлакатларидан ташриф буюрган делегация аъзолари Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказида бўлиб, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари намуналари билан яқиндан танишдилар.

Меҳмонларни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда ҳокимлик вакиллари қарши олдилар.

Давлат-хусусий шериклик асосида қурилган ушбу 2 қаватли марказда 200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Қуйи қаватда атлас, адрас, шойи, бахмал, беқасам матолар тўқилади. Биринчи қаватдан тайёр маҳсулотлар кўргазмаси, подиум, чевархона ўрин олган. Бинонинг юқори қаватида эса қўлда ипакдан гилам тўқиш цехи жойлашган.

Меҳмонлар ҳар бир қаватдаги жараёнларни катта иштиёқ билан томоша қилишди.
Фарғона шаҳри, Фурқат ва Учкўприк туманларида янги МФЙ лар бинолари фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 22 июнь куни вилоятимизнинг Фарғона шаҳридаги “Шаршара”, Фурқат туманидаги “Қўқонбой” ва “Калдушон”, Учкўприк туманидаги “Чорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларининг тантанали очилиш марсосимлари бўлиб ўтди.

Уларда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси Дилшодбек Усманов ҳамда вилоят масъул раҳбарлари қатнашдилар.

Сўз олганлар маҳалланинг – жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтдилар. Айни пайтда янги биноларда фойдаланиш учун мебеллар ва компьютер жиҳозлари ҳам топширилди.

Шу куни Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларга оилавий даромадларини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун тикув машиналари хайрия сифатида совға қилинди.

Тадбирлар давомида шаҳар-туман маданият бўлимлари ходимлари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан қизиқарли чиқишлар, мусиқий дастурлар намойиш этилди.