Фарғона вилояти ҳокимлиги
33.9K subscribers
23.8K photos
1.25K videos
3 files
5.36K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Фарғонада тадбиркорлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да фарғоналик тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан учрашди. Учрашувда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, республикадан келган тегишли вазирликлар, ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳам қатнашдилар. Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов олиб борди.

Тадбиркорликни ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш, асосан республика миқёсидаги идораларнинг тўғридан тўғри аралашувини талаб этадиган масалаларни ҳал қилиш мақсадида ўтказилган тадбирда 250 тадан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Вилоят раҳбарининг тадбиркорлар билан доимий мулоқоти натижасида кўплаб муаммолар ҳал этилиб келинаётганини таъкидлаган мурожаатчилар, ўз тадбиркорликларини ривожлантириш учун қонунчиликда мавжуд баъзи бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш бўйича Бош вазир ўринбосарига таклифларини билдирдилар.

Сўхлик тадбиркорнинг туманда божхона пункти йўқлиги сабабли маҳсулотини қўшни Қирғизистонга жўнатиш учун аввал Фарғонага олиб келишга мажбур бўлаётгани, ўзи ташкил этмоқчи бўлган логистика марказида бундай божхона хизмати йўлга қўйиб берилиши сўхлик тадбиркорларнинг ҳаражатини анча камайтириши ҳақидаги таклифи ҳам жуда ўринли қабул қилинди.

100 нафардан зиёд тадбиркорлар нодавлат мактабгача таълим муассасаси қуриш, чорвачилик, қандолатчилик, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш каби йўналишларда тижорат банкларидан кредит олишда амалий ёрдам сўраб, банкларнинг вилоят филиалларига бу борада ваколатни кенгайтириб бериш бўйича мурожаат қилдилар. Уларнинг масалалари тегишли тартибда Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов ҳамда тижорат банкларининг республика бошқаруви раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

Учрашувда Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ҳам иштирок этиб, солиқ масалаларига оид муаммоси бўлган 20 нафарга яқин тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди. Бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида долзарблик касб этган солиқ қарздорлиги ва ҚҚС билан боғлиқ ҳар бир мурожаат диққат билан тинглангач, зарур тушунтиришлар берилди, муаммолар ечими юзасидан ҳар бирини алоҳида кўриб чиқилиши белгилаб олинди.

Бундан ташқари тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўлган рухсатномалар олиш, коммуникация тармоқларига уланиш, бўш турган бино ва иншоотлардан фойдаланиш, божхона тўловларида имтиёзлар олиш ва бошқа турли масалаларда Республика вазирликлари ва идоралари рухсати ва аралашуви талаб этиладиган мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича масъул мутасаддиларга аниқ вазифалар берилди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тушунчалар берилди ҳамда лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича амалий ёрдам берилишига келишилди.
Эмлаш пунктлари.pdf
344.3 KB
❗️Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари жойлашуви ЖАДВАЛИ

ССВ

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Президент раислигидаги видеоселектор: Қишлоқ ва маҳаллаларда тиббиёт бригадалар ташкил этиш, аҳолини тўртта хавф гуруҳига ажратиб, кўрикдан ўтказиш ва даволаш бўйича Сирдарё тажрибаси барча ҳудудларда жорий қилинади
__

⚡️⚡️⚡️Видеоселектор под председательством Президента: опыт Сырдарьи по созданию медбригад в селах и махаллях, разделению населения на четыре группы риска с последующим обследованием и лечением будет применяться по всей стране

@maxsus_rakurs
«Апрель-июнь ойларида хавф гуруҳига мансуб 4 миллиондан ортиқ аҳолини коронавирусга қарши эмлаш зарур», — Президент

Маълум қилинишича, эмлаш 3 та босқичда амалга оширилади. Шу вақтгача Ҳиндистондан (яна 2 миллион доза май-июнь ойларида келтирилади) 660 минг доза вакцина олиб келинди. Бундан ташқари, Хитойдан 1 миллион доза сотиб олинди. Хитой ва Россиядан яна вакциналар сотиб олиш бўйича шартномалар тузиляпти.

Эмлаш дастлаб қариялар, cоғлиқни сақлаш ходимлари, ОАВ вакилларида кўнгилли тарзда ўтказилади.

Президент: «...Хавф олдимизда юрибди. 300-400 талаб меҳмонлар билан тўйлар ўтказиляпти.

Коронавирусга қарши кураш штабларини ишини яна қайта ташкил қилишимиз шарт.
Ҳаммасини бошидан бошлаб, оралиқ масофа, ниқоб тақиш, антисептикдан фойдаланиш каби тадбирларнинг аҳамияти қанчалик муҳимлигини аҳолига тушунтириш ишларини кучайтириш керак.

Агар вақтни бой берсак, янгидан иш бошламасак, аҳвол яхши бўлмайди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолияти кучайтирилади

📈 «Жорий йил бошида кунига ўртача 30-40 нафар бемор аниқланган бўлса, март ойи ўрталаридан бу кўрсаткич — 160-180 нафарни ташкил этмоқда. Касалликнинг ўта оғир кечиши, ҳаттоки ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда.

❗️Бунинг сабаби — кўпчилик фуқаролар хотиржамликка берилиб, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин талабларига бефарқ бўлиб қолди.

Бош вазир Aрипов вилоят ҳокимлари билан бирга, уч кун муддатда коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини кучайтирсин», деди давлат раҳбари.