Вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 август куни ўн мингга яқин тадбиркорлар иштирокида янгича форматда илк маротаба очиқ мулоқот ўтказган эди ва унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор йўналиши этиб белгиланди.
Шундан келиб чиқиб, Фарғона шаҳридаги вилоят "Тадбиркорлар уйи"да давлатимиз раҳбари бошлаб берган учрашувнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Савдо - саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов ва вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иширокида вилоятимиздаги табиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Видеоконференсалоқа шаклида ўтган тадбирда вилоят ва 19 та шаҳар-туман студияларидан жами 650 нафардан зиёд ишбилармонлар қатнашдилар.
Тошлоқ тумани студиясидан тадбирда қатнашган Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, тегишли республика вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирокида бундай тадбирлар аниқ режа асосида давомли бўлишини, тадбиркорларнинг мурожаатлари ҳамда муаммолари мунтазам ўрганилиб ва ҳал этилиб борилишини таъкидлади.
Айниқса, бу борада “Фарғона тажрибаси” борлигига, Хайрулло Бозоров ташаббуси билан Фарғонада "Тадбиркорлар уйи" ташкил этилиб, эндиликда у Тадбиркорлар кенгаши бўлаётганлигига йиғилганлар эътиборини тортди. Фарғоналик ишбилармонлар ташаббускор ва интилувчан эканлигини алоҳида қайд этди.
"Тадбиркор билан бирга бўлмаган, уни қўллаб-қувватламаган ҳокимга, ижро органи раҳбарига орамизда ўрин йўқ", - дея таъкидлаган вилоят ҳокими Президентимиз фарғоналикларга билдирган юксак ишончга жавобан тадбиркорликни ривожлантиришда вилоятни намунали ҳудудга айлантириб, амалдаги натижалар билан ютуқларни кўрсатиш лозимлигини қайд этди.
Бугунги тадбиркорнинг саволи, бугунги тадбиркорнинг мурожаати бундан 5 йил олдинги тадбиркорнинг саволидан, мурожатидан мутлақо тубдан фарқ қилишини таъкидлаган Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов айни пайтда фарғоналик ишбилармонларнинг республика миқёсида ҳал этилиши зарур бўлган бир қатор мурожаатларини тинглади.
Фарғона шаҳридаги “Илясов” МЧЖ раҳбари Фахриддин Илёсов Россиядаги ритейлерлар билан ишлашда банклар орқали зарур бўлган айланма маблағга эга бўлишда муаммоси борлигини айтган бўлса, Фарғона туманидаги тадбиркорлар тижорат банкидан кредит олишда қийинчилик юзага келаётганини вилоят ҳокими ўзи айтиб, улардан шу кунга қадар бўлган мурожаатлардан келиб чиқиб, бу масалани ечишда республика даржасида ёрдам сўради.
Учрашувда инвесторларни вилоятга кўпроқ жалб этиш масаласи ҳам ўртага ташланди. Сўхлик тадбиркорлар ҳам ўз фаолиятларини кенгайтириш юзасидан таклиф ва муаммоларини айтиб ўтишди. Тегишли республика ташкилотлари иштирокида уларни ҳал этиш чора-тадбирлари келишиб олинди. Шунингдек, барча тадбиркорлар мурожаатларини ва таклифларини умумлаштириш ва Савдо-саноат палатаси раҳбариятига етказиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. Ушбу муаммо ва таклифлар республика даражасида кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Фарғона вилояти бўйича бир кунда 13 та туманда янги қуриб битказилган “Ҳунармандлар марказлари” фойдаланишга топширилди
Тошлоқ туманидаги 300 ўринли "Ҳунармандлар маркази" очилишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
“Президентимиз топшириқ бердилар. “Ҳунармандлар маркази”ни қуриб битказдирдик. Мақсад энди буни ривожлантириш, ҳар битта ҳунарманднинг ёнига биттадан шогирдни қилиб, касаначилик қилиб, ҳунаримизни давом эттириш”, - деди вилоят раҳбари.
Шундан сўнг карнай-сурнай садолари билан рамзий тасма қирқилди. Марказ раҳбари, машҳур ҳунарманд Иброҳимжон Султоновга тантанали тарзда рамзий калит топширилди. Меҳмонлар 3 қаватли бино ичкарисига кириб, бу ердаги савдо комплекси ва кўргазмалар зали, гилам тўқиш ҳамда атлас ва адрас матоларини ишлаб чиқариш бўлимлари билан танишдилар.
Хайрулло Бозоров ва Адҳам Икрамов Олтиариқ ва Риштон туманларида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтган “Хунармандлар марказ”ларининг очилиш маросимларида иштирок этдилар. Тадбир қатнашчилари ушбу марказлар фаолиятини янада жонланишига, уларда кўплаб иш ўринлари яратилиб, юртдошларимиз турмуш фаровонлиги ошишига ҳисса қўшишига ишонч билдирдилар.
Тадбирлар давомида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар савдоси учун янги бозорларни топиш, бунинг учун тарғибот ишларини кучайтириш, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан самарали фойдаланиш, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш юзасидан мутасадди раҳбарлар иштирокида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Нафақат "Ҳунармандлар марказ"ларининг ўзида балки, шу марказларга бириктирилган ҳолда уй шароитида ҳам фаолият олиб борувчи хотин-қизларни кўпайтириш юзасидан таклифлар билдирилди.
Кун давомида вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 57,9 млрд.сўм ажратилган жами 13 та янги “Хунармандлар марказ”лари иш бошлади.
Уларда 4000 нафар ишсиз фуқаролар, айниқса, аёллар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!
Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.
Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.
🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Паралимпия ўйинлари ғолиби Моҳигул Ҳамдамова Учкўприк туманида муносиб кутиб олинди
Жорий йил 24 августдан 5 сентябргача Япония пойтахти Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада муносиб иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медал билан қайтди.
Қувонарлиси, мусобақада Учкўприк фарзанди, жасорат ва матонат эгаси Моҳигул Ҳамдамова ҳам муносиб иштирок этди.
Моҳигул диск улоқтириш мусобақасининг F57 классида 31.46 метр натижа кўрсатиб, Паралимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритди.
Паралимпия ўйинлари ғолиби Моҳигул Ҳамдамова туман ҳокими, сектор раҳбарлари, устоз-мураббийлари, маҳалла фаоллари иштирокида тантанали кутиб олинди.
Туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев спортчини эришган улкан муваффақияти билан қутлаб, унга келгуси спорт баҳсларида янада улкан ғалаба ва зафарлар ёр бўлишини тилади. Спортчининг устозлари ва ота-онасига миннатдорлик билдирди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Хуршид Аҳмедов сўз олиб, Моҳигулнинг спортдаги ютуқларини эътироф этди.
Тадбир якунида чемпион спортчига иззат-икром кўрсатилиб, туман ҳокимлигининг 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.
Учкўприк туман ҳокимлиги ахборот хизмати