Фарғона туманида 1000 та оиланинг бандлигини таъминлайдиган 300 гектарлик малина плантацияси барпо этилади
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона туманининг малина етиштириш кенг оммалашган ҳудудларидан бири – “Дилкушо” маҳалласида бўлиб, малиначиликни ривожлантириш имкониятлари билан танишди.
Дастлаб аҳоли хонадонларида малина етиштириш жараёнларини кўздан кечирган вилоят раҳбари, сўнгра малиназорлар ташкил этилган деҳқон хўжаликларини ҳам бориб кўрди.
“Дилкушо” маҳалласида яшовчи аҳоли томорқалари малина ҳамда узумчиликка ихтисослашган бўлиб, оила бюджети учун сезиларли даромад манбасига айланган. Хонадонларда малинада икки марта ҳосил йиғиб олинади. Вилоят ҳокими ташриф буюрган хонадонлардан бири – Илҳомжон Йўлдошев ҳовлисида 10 сотих ерда узумзор барпо этилган бўлиб, остига малина экилган. Хонадон соҳиби, ўтган йили узумдан 40 миллион сўм, малинадан 20 миллион сўм даромад олганини айтиб, бу йил ундан ҳам каттароқ даромадни кўзлаб турганини қайд этди.
Вилоят ҳокими “Дилкушо” маҳалласига туташ ҳудуддаги суғориш муаммоси бўлган, самарасиз ер майдонларини бориб кўздан кечирди. Ҳудуд иқлимининг малина етиштиришга мослигини ҳисобга олган ҳолда, бу ердаги бўш майдонлардан 300 гектарида малина плантацияси барпо этиш, бунинг учун майдонларни тошлардан тозалаш, табиий ўғитлар билан озиқлантириш, тик қудуқлар қазиш ва насослар ўрнатиш бўйича топшириқ берди. Ташкил этиладиган малина плантацияси 30 сотихдан 1000 та оилага бўлиб берилиши ва кооперация шаклида фаолият юритиши белгилаб берилди. Бунинг натижасида шунча оиланинг доимий бандлиги таъминланади, шунингдек ҳосил йиғиш даврида 3000 тадан зиёд мавсумий иш ўрни яратилади. Шунингдек, ҳудудда дастлабки босқичда музлаткичли мева сақлаш омбори иншо этиш бўйича ташаббускор сармоядор аниқланиб, етиштирилган ҳосилни йиғиб, экспортга йўналтириш чоралари кўрилади. Иккинчи босқичда малинани қайта ишлаш корхонаси ташкил этилиши режалаштирилди.
Малина етиштиришнинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилган Хайрулло Бозоров, ҳозирда малина етиштиришда ҳосилдорлик гектарига ўртача 10-12 тонна эканини, янги ташкил этиладиган плантацияда янада юқори ҳосилдорликка эришиш учун хорижий давлатлардан янги малина кўчатлари олиб келинишини йўлга қўйиш, малиначилик бўйича тажриба алмашинувини ташкил этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.
Янги плантация ташкил этилиши учун кўзда тутилган ер майдонларининг геологиясини ҳамда агрокимёвий хоссаларини ўрганиш бўйича ишга киришилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Маҳаллада дув-дув гап”: Бағдод тумани
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
💉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари жойлашуви ҳақида қуйидаги ҳудудлар кесимидаги рўйхат орқали маълумот олишингиз мумкин.
📃 Маълумот Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Фарғонада 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган Экошаҳар ҳамда 24 минг ишчи ўрни яратиладиган кичик саноат ҳудуди барпо этилади
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳри ва тумани туташган жойда, Халқаро аэропорт яқинидаги “Илғор” МФЙ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилаётган Экошаҳар ҳамда кичик саноат ҳудуди лойиҳасини муҳокамасини ўтказди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев, вилоятдаги қурилиш ва инфратузилмалар барпо этишга алоқадор тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари вилоят раҳбарига ушбу лойиҳанинг иқтисодий-техник кўрсаткичлари ҳақида маълумот бердилар.
Эски аэродом ҳудудидан 150 метрлик муҳофаза зонаси қолдирган ҳолда 24 минг ишчи ўрни яратиладиган кичик саноат ҳудуди жойлаштириладиган, сўнгра 10 гектар майдондан иборат яшил ҳудуд билан қопланиб, 40 минг аҳолига мўлжалланган 7-25 қаватли 313 та кўп қаватли турар-жойлар ва ижтимоий объектлар билан давом этадиган Экошаҳар лойиҳаси жами 300 гектар майдонда амалга оширилади.
Вилоят ҳокими, лойиҳани такомиллаштириш юзасидан ўз фикрларини билдириб, шаҳарчага келадиган асосий йўлларни келажакда ҳам етарли кенгликда бўлишини, қурилиши режалаштирилаётган мактаб, боғча ҳамда бошқа ижтимоий объектларнинг кутилаётган аҳоли сонига мутаносиб хизмат кўрсата олиши лозимлигини, саноат ҳудудида жойлаштириладиган ишлаб чиқариш корхоналарининг экошаҳар концепциясига уйғун шаклда экологик тоза технологияларга асосланган бўлишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.
Хайрулло Бозоров, масъулларга ушбу шаҳарчанинг ўртасидан оқиб ўтиши режалаштирилган канални қазиш ишларига киришиш, шаҳарчадаги яшил майдон ҳудудларини режасини белгилаб, Экошаҳарнинг ободонлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш, бунда яшил майдонлар ва дарахтзор орасида сайр қилиш ва велоспорт билан шуғулланиш учун йўлакчалар бўлишини ҳисобга олиш, кичик саноат ҳудудини 50 сотихдан лотларга ажратиб, ташаббускорларни аниқлаш ҳамда онлайн аукцион орқали савдога чиқариш ва бошқа топшириқларни белгилаб берди.

Фарғонадаги “Тадбиркорлар уйи” ёнида 18 қаватли замонавий бизнес ва савдо маркази ҳамда меҳмонхона қад ростлайди
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган лойиҳалар билан танишиш жараёнида шаҳарнинг Алишер Навоий кўчасида, “Тадбиркорлар уйи” ёнида қурилиши режалаштирилган 18 қаватли замонавий бизнес ва савдо маркази ҳамда меҳмонхона лойиҳасини муҳокамасини ўтказди.
Бинонинг 1-қаватида савдо маркази, кўргазмалар зали, 2-4-қаватларида фаст-фуд шахобчалари, савдо дўконлари, офислар ҳамда конференциялар зали ўрин олади. Қолган қаватлар эса апартамент шаклидаги меҳмонхона номерларидан иборат бўлади. Автомобиллар учун лифтли ерости автотураргоҳ кўзда тутилган.
Лойиҳанинг умумий концепциясини маъқуллаган вилоят ҳокими, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ташаббускорларни аниқлаш ҳамда салоҳиятли компаниялар иштирокида тендер савдоларини ташкил этишни тезлаштириш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берди.