Қурилиш соҳаси ходимлари куни Фарғонада ҳам тантаналар билан ўтди
Бугун Қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан вилоятимизнинг Бағдод туманида “Нуру-дур” тантаналар мажмуасида байрам тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Дилшоджон Ходжиаҳмедов ва вилоят прокурори Бахтиёр Исмоиловлар иштирок этди.
Сўз олганлар ўтказилаётган байрам тадбири давлатимиз раҳбари томонидан қурувчиларга кўрсатилаётган катта эътибор эканлигини, айнан шу касб эгалари томонидан жойларда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлигини таъкидладилар. Вилоятимизда қурилиш соҳасини равнақ топтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча юртдошларимизга миннатдорчилик билдирилиб, уларга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тиладилар.
Байрам тадбирида ўзининг самарали фаолияти билан бошқаларга ўрнак ва намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ соҳа вакилларига вилоят ҳокимлигининг ташаккурнома ҳамда фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари топширилди.
Вилоятимиздаги таниқли санъаткорлар иштирокида ташкил этилган концерт дастури эса йиғилганларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, айни кунларда Бағдодда катта қурилиш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Президентимиз эътироф этган “Бағдод тажрибаси” сифатида туманнинг дашт ҳудуди ҳисобланган “Мурувват” МФЙда янги замонавий шаҳарча барпо этиш ишлари жадал олиб бориляпти. Жараёнларда 3 мингдан зиёд қурувчилар меҳнат қилишмоқда.
Бу ерда 1260 та хонадондан иборат 61 та кўп қаватли уй-жойлар, умумтаълим мактаби, Маданият маркази, мактабгача таълим ташкилоти, янги МФЙ биноси, поликлиника, савдо мажмуаси, коворкинг маркази, спорт комплекси, истироҳат боғи сингари ижтимоий соҳа объектлари қад ростламоқда. Кўп қаватли уйларда қурилиш ишлари Мустақиллик байрамига қадар якунланиши кўзда тутилган.

Мустақилликнинг 30 йиллигига тўёна: Учкўприкда қишлоқ оилавий поликлиникасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида Учкўприк тумани “Катта қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида давлат хусусий шериклик асосида бунёд этилган қишлоқ оилавий поликлиникасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Янги шифо масканининг очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тиббиёт ходимлари, аҳоли вакиллари, нуронийлар иштирок этди.
Рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар тиббиёт ходимлари ва маҳалла аҳолиси учун яратилган барча зарур шароит ва қулайликлар билан танишдилар.
2 қаватли замонавий бино қурилишига тадбиркорлар томонидан 3 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Шунингдек, янги бино қарийб 100 миллион сўмлик мебель ва тиббий жиҳозлар билан таъминланган.
“Катта қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 8 мингдан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи ушбу масканда умумий амалиёт шифокорлари, гинеколог, стоматолог, патронаж ҳамширалар, жалб этилган мутахассислар, лаборатория, физиотерапия, тез тиббий ёрдам бригадаси ва тез ёрдам машинаси фаолияти йўлга қўйилган.
Шунингдек, тиббиёт масканида 5 ўринли кундузги стационар даволашнинг йўлга қўйилиши касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишга хизмат қилади.
Учкўприк тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўллар равон, манзиллар яқин
4P-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўли Ўзбекистон тумани иқтисодиёти, бошқа кўплаб соҳалар ривожида муҳим аҳамият касб этувчи ҳамда туманни кўплаб ҳудудлар билан боғловчи асосий йўл ҳисобланади.
Айни кунларда мазкур автомобиль йўлининг Қудаш маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи қисми жорий таъмирланмоқда.
Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари йўлнинг 17 минг кв.метрини созлаб, янгидан асфальт қопламасини ётқизишда иштирок этишмоқда.
Тумандаги йўллар кўркига кўрк қўшадиган, юртдошларимизнинг йўлларда бехатар ҳаракатланишига хизмат қиладиган ана шундай ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари келгусида ҳам давом этади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Sayt | Facebook | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram