Фарғона вилояти ҳокимлиги
34K subscribers
23.7K photos
1.22K videos
2 files
5.3K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Такрор экин – такрор даромад: гектаридан 70 тонна карам етиштираётган Ўзбекистон тумани омилкорлари

Ўзбекистон туманида ер қадрини билган, ҳалол меҳнати билан ҳам ўз оиласига даромад, ҳам элу-юрт дастурхонига тўкинлик олиб келаётган миришкорлар бисёр.

Бешкапалик Алишер Турдиев ҳам ана шундай томирида деҳқоннинг қони оқаётган меҳнаткаш омилкорлардан. Олти йилдан буён “Қалдирғоч” фермер хўжалигида сувчилик қилади. Ўзи билан биргаликда, турмуш ўртоғи, акасининг ўғиллари, оиладан жами беш киши шу хўжаликда фаолият юритади. Мухтасар айтганда, икки оиланинг асосий даромади ҳам шу деҳқончиликдан. Ота-онаси ҳам шу хўжаликда меҳнат қилиб, нафақага чиққан.

Жиянлари-ю оиласи билан ҳар йили хўжаликдаги асосий экин турларидан бири-буғдойни етиштириб, хирмонни юксалишига ҳисса қўшгандан сўнг, такрорий экин экиб навбатдаги мавсумгача меҳнатни узмайди.

Шу билан бирга, ўз-ўзидан такрорий экин жойлаштирилган майдонларни янада маданийлаштирилишига, ерга қайта ишлов бериш орқали бегона ўтларни йўқотиб, тупроқ унумдорлиги ортишига ҳисса қўшади.

Турдиевлар оиласи бу йил ҳам хўжаликдаги 2 гектар ер майдонига оддий ва қизил бошли карам, лавлаги (қизилча) ва ловия эккан. Айни кунларда ушбу экинларни парваришлаш ишлари қизғин.

“Бир гектар ерга 20-25 минг донагача карам сиғади. Яхши қаралса гектаридан 70 тоннагача ҳосил олиш мумкин. Зараркунандаларга қарши ишловини бериб туриш керак. Бошида бир марта техника киради холос, кейин эгатда бирма-бир юриб қўлда ишлов берамиз. Меҳнатига яраша, даромад оляпмиз йилига, шукр”, - дейди Алишер Турдиев.

Бешкапалик омилкорни қўшимча қилишича, кечки карамни октябрнинг охири, ноябрнинг илк ҳафталаридан узиш бошланиб, декабрнинг ўрталаригача ҳосил олинади.

Ана шундай ҳалол меҳнат, машаққат туфайли уларнинг оиласига, хонадонига файзу-барака тўкинлик кирмоқда, бозорга, халқ дастурхонига эса сара маҳсулотлар етиб бормоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фарғона вилояти делегацияси Россияда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз билан Мустақиллик байрамини биргаликда қутлаш учун Екатеринбург, Тюмень ва Янги Уренгой шаҳарларига боради

Шу йилнинг 21-27 август кунлари Фарғона вилояти ҳокимлиги маъсуллари, жамоатчилик вакиллари, таниқли санъат усталаридан иборат делегация Россия Федерациясининг Екатеринбург, Тюмень ва Янги Уренгой шаҳарларида бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан амалга оширилаётган ташриф давомида ушбу ҳудудларда ишлаб келаётган мигрант ҳамюртларимизга байрам дастурхонлари тузалиб, дошқозонларда миллий таомларимиздан бўлган палов тайёрланади. Ушбу тантаналарга маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам кенг таклиф қилинади.

Ҳамюртларимиз билан бирга ушбу шаҳарлардаги диққатга сазовор жойларга, тарихий обидалар ва маданият уйларига саёҳатлар амалга оширилиб, ўзбек санъаткорлари иштирокида концерт дастурлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Ушбу шаҳарлар маъмуриятлари билан биргаликда ўтказиладиган тадбирларда юртимизда, хусусан Фарғона вилоятида сўнгги йилларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, эришилган натижалар, давлатлараро ҳамкорлик муносабатлари ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берилади.

Шунингдек, икки давлат вакиллари ҳамкорлигида яна бир қатор қизиқарли учрашувлар, тадбирлар ўтказилиши кутилмоқда.
Президентимиз эътироф этган Бағдод қурилиш тажрибаси: Қишлоқ ҳудудида замонавий шаҳарча қад ростлади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бағдод туманида бўлиб, “Мурувват” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган янги замонавий шаҳарчадаги қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

2021 йил бошларида туман марказидан 12-13 км. узоқда жойлашган ушбу ҳудудда 50 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошланганди. Жорий йил март ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан “Бағдод тажрибаси” сифатида алоҳида эътироф этилган ушбу шаҳарча лойиҳаси кенгайиб, бугунги кунда 1260 та хонадондан иборат 61 та кўп қаватли уй-жой қад ростламоқда.

Жадал қурилиш ишлари бораётган ва сўнгги паллага кирган жараёнда ҳозирда 3 мингдан зиёд қурувчи меҳнат қилмоқда.

Шаҳарчага электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва оқава сув тармоқлари тортиш, ички йўллар қурилиши бўйича ҳам шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида тайёрланган лойиҳалар асосида иш олиб борилмоқда. Йўл четларига бетон лотоклар ўрнатилиб, ёритиш тизими ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида “Мурувват” МФЙга ёндош ҳудудда 14,3 гектар майдонда “Мустақиллик” кичик саноат зонаси, 100 гектар ерда ҳар бири 10 сотихдан лимончиликка ихтисослашган иссиқхоналар барпо этиляпти. Бугунги кунгача 290 та иссиқхона битказилиб, ҳудудда қуриб битказилган уйларга кўчиб келган оилаларга ажратиб берилди.

Вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан шаҳарчада 56-сонли умумтаълим мактабига 420 ўринли қўшимча бино қуриш ишлари, 400 ўринли Маданият маркази биноси ҳамда 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси барпо этилмоқда. Бу ишлар учун жами 24,4 миллиард сўм маблағ ажратиб берилди.

Замонавий массивда янги МФЙ биноси, поликлиника, савдо мажмуаси, коворкинг маркази, спорт комплекси, маданият маркази, истироҳат боғи сингари ижтимоий соҳа объектлари қурилишига ҳам киришилди.

Кўп қаватли уйларда қурилиш ишлари Мустақиллик байрамига қадар якунланиши кўзда тутилган. Ҳозирда фойдаланишга топширилган уйларга янги хонадон эгалари кўчиб келиб яшашни бошлашди.

Вилоят ҳокими қурилиш фирмалари раҳбарлари ҳамда вилоят масъуллари иштирокида ўтказилган мулоқотда қурилиш ишларини сифатли якунлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда болалар ва спорт майдончалари барпо этилишини тезлаштириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Сўх туманида юз берган сел тошқини оқибатлари жадал бартараф этилмоқда

2021 йил 6 август куни Сўх туманининг тоғолди ҳудудларида кучли ёмғир ва жала ёғиши натижасида сув тошқини юзага келган, натижада Умбара, Девайрон маҳаллаларида яшовчи фуқароларнинг ҳовлилари, экин майдонлари ва қўшимча биноларига зарар етган. Навобод маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Малбуд массиви ҳудудида ҳам сув тошқини йўлларни тўсиб қолишига сабаб бўлган.

Юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор штаб ташкил этилди ва айни дамда бу борадаги ишлар жадал давом этмоқда.

Тезкор штаб аъзолари туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида дарҳол воқеа жойида етиб боришди. Сел оқибатида талофат кўрган ҳудудларни тозалаш мақсадида барча техника ва кучлар сафарбар этилди. Энг асосийси, аҳоли ўртасида талофат кўрганлар йўқ, табиий офат фуқароларга зарар етказмаган.
Ҳафтанинг энг муҳим хабарлари

Наманганликлар узумчилик борасида тажриба ўрганиш учун Фарғонага келдилар

Фарғона шаҳридан Қўқонга автобус қатнови йўлга қўйилди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Фарғона вилоятида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури ижросини таҳлил қилди

Келгуси ойдан Сўхга самолётда бориш мумкин бўлади: Сўхда барпо этилаётган янги аэродром Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади

Учкўприкда 132 та оилага бепул паррандалар тарқатилди

Мустақилликнинг 30 йиллигига тўёна: Бағдодда 9 нафар фуқарога ипотека уйларининг бошланғич тўлови тўлаб берилади

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари вилоятимиздаги Меҳрибонлик уйлари битирувчилари билан учрашди

Миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган фарғоналикларга давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари топширилди

Янги Ўзбекистонга ярашган “Шодиёна” маҳалласи: Президент ташрифидан сўнг янги қиёфа касб этган маҳаллада “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

Фарғонада 20 ўрин-жойга мўлжалланган радиология бўлими иш бошлади

Такрор экин – такрор даромад: гектаридан 70 тонна карам етиштираётган Ўзбекистон тумани омилкорлари

Президентимиз эътироф этган Бағдод қурилиш тажрибаси: Қишлоқ ҳудудида замонавий шаҳарча қад ростлади

Сўх туманида юз берган сел тошқини оқибатлари жадал бартараф этилмоқда