Фарғона вилояти ҳокимлиги
33.9K subscribers
23.8K photos
1.24K videos
3 files
5.35K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Ўзбекистон туманида баҳорда фермерлардан ер олган ёшлар бугун ўз ҳосилларини йиғиштириб олмоқдалар

Ўзбекистон туманида қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида қиш фаслининг охирги ойлари, баҳорнинг илк кунларида уларнинг кўпларига ер ажратиб берилган эди.

Ҳудудлардаги фермер хўжаликлари дала майдонларидан ер олиб, деҳқончилик қилган ёшлар бугун ўз ҳосилларини йиғиштириб олмоқдалар.

Ёшларни қўллаб-қувватлаган ана шундай фермер хўжаликларидан бири “Озода ая Ражабгарди” хўжалигида айни кунларда иш янада қизғин. Боиси, таъкидлаганидек бу ерда ёшларнинг баъзилари ўз эккан-тикканларидан ҳосил кўтараётган бўлсалар, баъзилари сўнгги парвариш ишлари билан банд.

Далада ёшлар эккан мош, ловия, картошка, сабзи, лавлаги, помидор, қалампир ва булғор қалампирлари етарли ҳосил туккан. Айрим ёшлар муносиб даромад олиш учун хаттоки хризантема гулларигача экишган.

- Февралнинг ўрталарида атроф қишлоқлардаги 23 нафар ишсиз ёшларнинг ҳар бирига 20-25 сотихдан ер майдони ажратиб берган эдик. Меҳнатлари натижасини кўриб, биз ҳам бениҳоят қувоняпмиз. Ҳохловчиларига биринчи ҳосилини йиғиштириб олгандан сўнг иккинчи экинни экишларига ҳам имконият берганмиз, - дейди фермер хўжалик раҳбари Ихтиёржон Мелиев.

Фермернинг қўшимча қилишича, давлатимиз раҳбарининг ташаббусига кўра, янги тартиб асосида шу кунгача яна 40 дан ортиқ фуқароларга 15 гектар ер майдони иккаламчи шартнома асосида ажратиб берилган.

- Берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, фермернинг 20 сотих ерига картошка эккан эдим. Яхшигина хосил олдим. Картошкани йиғиштириб бўлиб, иккинчисига мош экаман, - дейди “Ёшлар дафтари”даги қайқуободлик Шохсанамхон Иномова.

Ўзбекистон туманидаги кўплаб фермер хўжаликлари дала майдонларида ишли бўлган ёшлар бугун ана шундай ҳалол меҳнатларининг мевасини татиб кўрмоқдалар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқори кайфиятда ўтган “Ёшлар фестивали” ўғил-қизларни улуғ мақсадлар сари олға интилишга чорлади

Sayt | Facebook | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ким юртига содиқ турса мендирман ўша!

“Ёшлар фестивали”да Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ва ёшлар жонли ижрода қўшиқ куйлашди.

Sayt | Facebook | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ўтган "Ёшлар фестивали" ҳарорати ва интервьюларга кўчган ҳаяжон ифодаси

Sayt | Facebook | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари Туризм вазирлари Қўқонга келишмоқда

23-24 июнь кунлари Қўқон шаҳрида Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилиши ва Туризм бўйича ишчи гуруҳнинг XV йиғилиши бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирларда иштирок этиш учун келган Туркиянинг туризм вазирлиги делегацияси аъзолари бугун, 22 июнь куни Фарғона халқаро аэропортида вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси вакиллари томонидан кутиб олинди.

Қўқон шаҳри мезбонлик қиладиган йиғилишда Кенгашга аъзо давлатларда туризм соҳасининг пандемиядан кейинги тикланиши, “Табаррук зиёрат” лойиҳасини амалга ошириш, Қўқон шаҳрини "Замонавий ипак йўли" дастурига киритиш ҳамда аъзо давлатларнинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро авиарейсларни тиклаш каби муҳим масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Шу билан бирга, хорижий иштирокчилар туризм соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, зиёрат туризми имкониятлари, Фарғона вилоятининг ҳунармандчилик, экотуризм ва гастрономик салоҳияти билан таништирилади.

Бугундан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар делегациялари вакиллари Фарғонага етиб келишни бошладилар.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон Президенти томонидан 2019-2020 йилларда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитлари доирасида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш ҳамда ташкилот доирасида туризм соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари Туркий кенгаш доирасида амалга оширилаётган «Modern Silk Road» қўшма туризм маршрути лойиҳасига киритилиши таъминланди.
Фарғона давлат университети энди Венгриянинг Эöтвöс Лорáнд университети билан ҳамкорлик қилади

21 июнь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг илк форуми ўз ишини бошлаган эди.

Икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти вакиллари ва 30 га яқин нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирокида ўтган мазкур форум Фарғона давлат университетининг халқаро фаолияти учун ҳам янги истиқболлар эшигини очди.

Форум доирасида Фарғона давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори Баҳодиржон Шермуҳаммадов ва Венгриянинг Эöтвöс Лорáнд Тудомáнегетем (ЭЛТE) Университети профессори Имре Хамар ўртасида меморандум имзоланди.

Ректорлар биргаликда икки мамлакат ўртасида қўшма дипломлар бериш имкониятига эга бўлган қўшма таълим дастурларини яратиш, венгер мутахассисларини олий ўқув юртига қисқа муддатли маърузаларга таклиф қилиш, Венгрия ОТМ базасида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий нашрлар, талабалар ва ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, Венгрия университетлари билан кимёвий технологиялар, энергетика, машинасозлик, саноат технологиялари, биотехнология, суғориш ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармакология, фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш юзасидан бир қатор келишувларни амалга оширдилар.
Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.

Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги