Фарғона вилояти ҳокимлиги
33.8K subscribers
23.9K photos
1.26K videos
3 files
5.38K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Фарғоналик отахонлар велосипедда Самарқандга қараб йўлга чиқишди

Фарғоналик бир гуруҳ нуроний ва отахонлар соғлом турмуш тарзини ва оммавий спортни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш мақсадида бугун эрталаб Қўштепа тумани Маданият марказидан Самарқанд шаҳригача велосипедда йўлга чиқишди.

Веломарафонда 27 нафар нуроний ва отахонлар иштирок этишмоқда. Улар соатига ўртача 20 км масофани босиб ўтган ҳолда бугун кечга томон Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига кириб боришни режалаштирган.

Отахонлар 4 апрель куни кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига етиб боришни мақсад қилишган.
Вилоят ҳокими афв этилган фуқаролар билан учрашди

Давлатимиз раҳбарининг Наврўз умумхалқ байрами арафасида қабул қилинган “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони асосида Фарғона вилоятидан 10 нафар шахслар ҳам афв этилди. Уларнинг 6 нафари жазони ижро этиш муассасаларидан шартли муддатидан олдин озод этилди, 4 нафарининг жазо муддати қисқартирилди.

Бугун, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров масъул идоралар раҳбарлари билан биргаликда фарғоналик афв этилганлар билан учрашди. Мулоқот чоғида уларнинг ижтимоий муаммолари, келгусидаги режалари ўрганилди.

Афв этилган фуқароларга Президентимизнинг ишончини оқлаб, жамиятда ўз ўрнини топиши, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозимлиги тушунтирилди.

Жазодан озод этилганлар қилган ишларидан пушаймонликларини таъкидлаб, билдирилган ишонч учун халқимизга, ҳукуматимизга миннатдорчилик билдирдилар. Бундан буён ҳалол ишлаб, оилаларига ва юртимизга наф келтиришга ваъда бердилар.

Вилоят ҳокими мутасаддиларга афв этилганларни ижтимоий мослаштириш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва шу каби бошқа ҳаётий масалаларда амалий ёрдам бериш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Фарғонада тадбиркорлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да фарғоналик тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан учрашди. Учрашувда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, республикадан келган тегишли вазирликлар, ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳам қатнашдилар. Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов олиб борди.

Тадбиркорликни ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш, асосан республика миқёсидаги идораларнинг тўғридан тўғри аралашувини талаб этадиган масалаларни ҳал қилиш мақсадида ўтказилган тадбирда 250 тадан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Вилоят раҳбарининг тадбиркорлар билан доимий мулоқоти натижасида кўплаб муаммолар ҳал этилиб келинаётганини таъкидлаган мурожаатчилар, ўз тадбиркорликларини ривожлантириш учун қонунчиликда мавжуд баъзи бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш бўйича Бош вазир ўринбосарига таклифларини билдирдилар.

Сўхлик тадбиркорнинг туманда божхона пункти йўқлиги сабабли маҳсулотини қўшни Қирғизистонга жўнатиш учун аввал Фарғонага олиб келишга мажбур бўлаётгани, ўзи ташкил этмоқчи бўлган логистика марказида бундай божхона хизмати йўлга қўйиб берилиши сўхлик тадбиркорларнинг ҳаражатини анча камайтириши ҳақидаги таклифи ҳам жуда ўринли қабул қилинди.

100 нафардан зиёд тадбиркорлар нодавлат мактабгача таълим муассасаси қуриш, чорвачилик, қандолатчилик, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш каби йўналишларда тижорат банкларидан кредит олишда амалий ёрдам сўраб, банкларнинг вилоят филиалларига бу борада ваколатни кенгайтириб бериш бўйича мурожаат қилдилар. Уларнинг масалалари тегишли тартибда Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов ҳамда тижорат банкларининг республика бошқаруви раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

Учрашувда Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ҳам иштирок этиб, солиқ масалаларига оид муаммоси бўлган 20 нафарга яқин тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди. Бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида долзарблик касб этган солиқ қарздорлиги ва ҚҚС билан боғлиқ ҳар бир мурожаат диққат билан тинглангач, зарур тушунтиришлар берилди, муаммолар ечими юзасидан ҳар бирини алоҳида кўриб чиқилиши белгилаб олинди.

Бундан ташқари тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўлган рухсатномалар олиш, коммуникация тармоқларига уланиш, бўш турган бино ва иншоотлардан фойдаланиш, божхона тўловларида имтиёзлар олиш ва бошқа турли масалаларда Республика вазирликлари ва идоралари рухсати ва аралашуви талаб этиладиган мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича масъул мутасаддиларга аниқ вазифалар берилди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тушунчалар берилди ҳамда лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича амалий ёрдам берилишига келишилди.
Эмлаш пунктлари.pdf
344.3 KB
❗️Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари жойлашуви ЖАДВАЛИ

ССВ

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official