Фарғона вилояти ҳокимлиги
33.9K subscribers
23.9K photos
1.25K videos
3 files
5.37K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Фарғона шаҳрида навбатдаги ҳафталик тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди

Бугун, 30 март куни Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов вилоятимизнинг шаҳар-туманларидан келган тадбиркор ва ишбилармонларни қабул қилдилар.

Қабулда тадбиркорлик фаолиятининг турли йўналишларида мавжуд муаммоларнинг ечими ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун кўмак олиш масалаларида 90 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Тадбиркорларнинг коммунал соҳа, инфратузилма, кредит ва ер ажратиш, бўш турган бино-иншоотлардан ажратиб бериш, божхона тўловларида имтиёз олишга кўмаклашиш каби кўплаб масалалардаги мурожаатлари ва таклифлари кўриб чиқилди. Уларнинг фаолиятида ҳалал бераётган тўсиқ ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Вилоят ҳокими шаҳар-туманлардан келган тадбиркорлар билан самимий суҳбатлашиб, таклиф ва ташаббуслар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ҳар бир мурожаат ижроси ўз вақтида таъминланиши зарурлигига масъул мутасаддилар эътибори қаратилди.
Фарғонадан Истанбулга дастлабки парвоз амалга оширилди

Бугун, 31 март куни Фарғона халқаро аэропортидан Туркиянинг Истанбул шаҳрига “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг HY277 рақамли рейси билан илк парвоз амалга оширилди.

Airbus A320 Neo ҳаво кемаси бортида 132 нафар йўловчи соат 8:50 да Истанбулга учиб кетишди. 5 соат 40 минут давом этадиган парвоз якунида самолёт Истанбул халқаро аэропортига қўнади.

Ушбу парвозни амалга оширган самолёт бугун Туркия соати билан 14:00 да Истанбулдан қайта Фарғонага HY278 рақамли рейс билан қайтади ва соат 20:50 да Фарғона халқаро аэропортига етиб келади.

Фарғона вилоятининг Туркия билан тўғридан ҳамкорлик муносабатлари кун сайин янги босқичга кўтарилмоқда. Фарғона-Истанбул-Фарғона йўналишида парвозларнинг йўлга қўйилиши ҳам инвестиция, савдо-сотиқ, туризм ва бошқа кўплаб соҳалардаги алоқаларни кучайтириши шубҳасиз.

Ўз навбатида дунёнинг етакчи авиакомпанияси –“Турк ҳаво йўллари” (“Turkish Airlines”) ҳам Истанбулдан Фарғонага тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ўтган ҳафта авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош директори Селим Кахриман бошчилигидаги кўп сонли турк мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳнинг Фарғона халқаро аэропортини кўздан кечириш ҳамда мавжуд инфратузилма ва хавфсизлик тизими билан жойида танишиш учун Фарғонага қилган ташрифи бу борадаги якуний қадамлардан бири бўлди.
Президентни Интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш учун жавобгарлик белгиланди

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

📄 Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.)

📝 Кодексга оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.

Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Фарғоналик отахонлар велосипедда Самарқандга қараб йўлга чиқишди

Фарғоналик бир гуруҳ нуроний ва отахонлар соғлом турмуш тарзини ва оммавий спортни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш мақсадида бугун эрталаб Қўштепа тумани Маданият марказидан Самарқанд шаҳригача велосипедда йўлга чиқишди.

Веломарафонда 27 нафар нуроний ва отахонлар иштирок этишмоқда. Улар соатига ўртача 20 км масофани босиб ўтган ҳолда бугун кечга томон Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига кириб боришни режалаштирган.

Отахонлар 4 апрель куни кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига етиб боришни мақсад қилишган.