Фарғонада “Ўзбекистон ёшлари форуми-2024” доирасида "Беш ташаббус олимпиада"сининг “Касблар танлови” ва “Ёш қурувчи” йўналишлари бўйича вилоят босқичи ўтказилди.
Вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур босқичда иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш этиб, қурилиш соҳасида эгаллаган билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар.
Ҳайъат аъзолари томонидан иштирокчиларнинг ишлари баҳоланиб, улар эсдалик совғалари, пул мукофотлари билан тақдирланди.
Энг яхши натижани қайд этган бир нафар иштирокчи республика босқичига йўл олди.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Расмий муносабат
Фарғона вилоятида қорамолларда ҳеч қандай юқумли касалликлар аниқланмади.
Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Риштон туманида қорамоллар номаълум касалликдан қирилиб кетмоқда” мазмунида турли хил хабарлар тарқатилган эди.
Ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, Риштон тумани “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғинида шу йилнинг ноябрь ойида қорамолнинг тана ҳарорати кўтарилиши, терида тошма пайдо бўлиши ва оқсоқланиш каби клиник белгилар билан мурожаат келиб тушган.
Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилганида қорамоллар нотўғри озиқлантирилиши, молхоналарнинг зооветеринария меъёрларига тўғри келмаслиги, шунингдек, молларнинг бир-бирига шикаст етказганлиги аниқланган.
Батафсил

#Янги_Ўзбекистон_Конституцияси
Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 32 йил тўлди.
Бош қомусимиз 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
ўн биринчи сессиясида қабул қилинган.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.
Конституция лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошди. Яъни, Асосий қонунимиз матни қарийб 65 фоизга ортди ва халқимиз таклифлари асосида янгиланди.
Барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги билан чин қалбдан табриклаймиз.
Ватанимизни тинчлик-осойишталик, хонадонингизни файзу барака тарк этмасин.

Сўх туманида яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.
Вилоятимизнинг чекка ҳудудларида ҳам юқори технологик жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилмоқда.
Бугунги кунда аҳоли ўртасида йирик бўғимларнинг емирилиши “коксартроз” оқибатида беморларда тоталь-эндопротезлаш операцияларга эҳтиёж ортган.
Аҳолига ихтисослашган травматологик ёрдамни талаб даражасида кўрсатиш учун Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази профессор-ўқитувчилари билан биргаликда Сўх тумани марказий шифохонасида туман маҳаллий кадрлари иштирокида 4 нафар беморларда юқори технологик операцияларни муваффақиятли амалга оширишди. Уларнинг оёғига сунъий бўғим қўйилди.
#Yangiliklar
Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Конституция қабул қилинган кун муносабати билан байрам табриги
Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Бугун Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.