Farg'ona viloyati hokimligi
33.2K subscribers
24.1K photos
1.3K videos
4 files
5.48K links
Farg‘ona viloyati hokimligi kanali

Veb-sayt: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Instagram: instagram.com/fviloyatihokimligi
Youtube: youtube.com/@fvhokimligi

Murojaat uchun: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
Download Telegram
Юртимизнинг барча ҳудудларида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Бугун эрта тонгдан ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоийнинг Фарғона шаҳридаги ҳайкали ёнида сана муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
_____
Во всех регионах нашей страны проводятся праздничные мероприятия в честь Дня узбекского языка. Сегодня с раннего утра в Фергане у памятника основателю узбекского литературного языка, великому мыслителю и поэту Алишеру Навоий прошел праздничный ритуал.
_____
In all regions of our country, festive events are being held in celebration of October 21, the Day of the Uzbek Language. This morning, a special event was organized near the monument of our great thinker and poet, the founder of the Uzbek literary language, Alisher Navoi, in the city of Fergana to commemorate the occasion.

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
17-18 октябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган “Фарғона-водий гавҳари. Инвестиция ва туризм истиқболлари” мавзусидаги халқаро форуми хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

Хусусан, Туркиянинг нуфузли нашлари - “Ittifak”, “Turkiye”, “Hotel”, Haberlar.com, sondakika.com, aksam.com.tr, yenisafak.com, gazete3.com, yirmidort.tv, Покистоннинг “92” каналида берилган материалларда Фарғонада, хусусан, кўҳна ва навқирон Қўқон шаҳридаги форум юксак савияда ташкил этилиб, иқтисодий ҳамкорликнинг янги уфқларини очганлиги билдирилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм ва инвестиция соҳасидаги ўзига хос жиҳатларига эътибор қаратилган.

“Минтақанинг маданий мероси, табиий гўзаллиги ва юксалиб бораётган бозор салоҳиятига эътибор қаратилаётган Фарғона инвестиция ва туризм саммити Ўзбекистоннинг Фарғона водийсига катта сармояларни жалб этиш ва барқарор ривожланишга кўмаклашишга қаратилган”, - дейилади yirmidort.tv хабарида.

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров "Clover Holding Kuwait" компанияси бош директори Али Моҳамедни қабул қилди.
_____
Хоким области Хайрулло Бозоров встретился с генеральным директором компании "Clover Holding Kuwait" Али Мохамедом.
_____
The Governor of the region, Khayrullo Bozorov, received the CEO of “Clover Holding Kuwait,” Ali Mohamed.

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Vision invest компанияси вакилларини қабул қилди.
_____
Хоким Ферганской области Хайрулло Бозоров встретился с представителями компании Vision Invest из Саудовской Аравии.
_____
The Governor of the region, Khayrullo Bozorov, met with representatives of the Vision Invest company from the Kingdom of Saudi Arabia.

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент Фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра, Конституциянинг 32 йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш учун “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар самарали ташкил этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури ҳамда ташкилий қўмита тасдиқланди.

Байрамни бугунги давр руҳига ҳамоҳанг тарзда нишонлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади:

янгиланган Конституциямиз мазмун-моҳияти ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий устувор йўналишлари доирасида белгиланган туб ислоҳотлар ҳақида маҳаллалар, таълим ва меҳнат жамоаларида маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;

сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва ролини ёритиш;

“Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб бериш;

мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш;

“Конституция ойлиги” доирасида умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини ўтказиш.