Farg'ona viloyati hokimligi
29.9K subscribers
24.5K photos
1.36K videos
5 files
5.65K links
Farg‘ona viloyati hokimligi kanali

Veb-sayt: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Instagram: instagram.com/fviloyatihokimligi
Youtube: youtube.com/@fvhokimligi

Murojaat uchun: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
Download Telegram
Фарғонада “Ипакчилик соҳасини ривожлантиришнинг янги босқичлари ва йўналишлари” мавзусида ҳудудий илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида “Ипакчилик соҳасини ривожлантиришнинг янги босқичлари ва йўналишлари” мавзусида ҳудудий илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Иқболжон Эргашев, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳокимлари ўринбосарлари – Оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, Ҳунармандлар уюшмаси вилоятлар раҳбарлари, водий вилоятлари “Агропилла”, ипакчилик, қоракўлчилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик корхоналари раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, йирик пиллакорлар иштирок этди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383592

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Фарғонада хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётган Смарт-карталар ишлаб чиқариш лойиҳаси жорий йил июль ойида ишга туширилиши режалаштирилмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Oman China Investment” компанияси раҳбари Чарльз Суни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасида “Oman China Investment” компанияси инвестициялари ҳисобига 0,42 гектар майдонда барпо этилаётган Смарт-карталар ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳасининг амалга ошириш жараёнлари, шунингдек, режалаштирилаётган янги инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383593

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Буюк Британиянинг Werner Capital инвестицион компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш лойиҳасига 13 млн. доллар сармоя йўналтиришни режалаштирмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Буюк Британиянинг чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига сармоялар киритишга ихтисослашган Werner Capital инвестицион компанияси бошқарув кенгаши раиси Томас Вернерни ҳамда унинг маҳаллий ҳамкорларини қабул қилди.

Учрашувда Werner Capital компаниясининг сармоялари ҳисобига Фарғона тумани Саткак қишлоғи яқинида жойлашган марказий чиқиндихона ҳудудида амалга ошириш режалаштирилаётган, қиймати 13 млн. доллар бўлган икки босқичли чиқиндини қайта ишлаш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383594

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Вилоятимизда мактаб таълими соҳасида мавжуд ҳолат танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида таълим соҳасида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг вилоятимиздаги ижроси ҳолатининг танқидий ва таҳлилий муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоалоқа орқали вилоятимиздаги шаҳар ва туманлар студиялари ҳам уланган йиғилишда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, таълим соҳаси мутасаддилари, вилоятдаги 1039 та мактаб таълими муассасаларида фаолият юритаётган 55 мингдан зиёд педагогларнинг вакиллари сифатида келган мактаблар директорлари, илғор ва намунали ўқитувчилар иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг вилоятимиздаги ижроси ҳолати танқидий ва таҳлилий муҳокама қилиниб, соҳа олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди, мактаблардаги таълим, тарбия ва маънавият даражасини кўтаришда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383595

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Фарғона ва Беларуснинг Гомель вилоятлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилади

Кеча Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро иккинчи форуми давомида Фарғона ва Беларуснинг Гомель вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва ижтимоий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383596

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter