Ажримларнинг олдини олиш учун ёшларга оила илмини ўргатиш зарур
Фарғона вилояти адлия бошқармаси, Бешариқ тумани ҳокимлиги, мутасадди идоралар ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида турмуш қуриш бўсағасида турган 61 жуфт ёшлар ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан туғилаётган баҳслар, турмушнинг дарз кетиши, ўзаро можаролар, ажралишлар каби муаммоларни келтириб чиқарувчи омиллар муҳокама қилинди. Ёшларнинг ҳуқуқий билимга етарли даражада эга эмасликлари, оилавий муносабатларга учинчи шахснинг аралашуви ва турмушдаги турли моддиятлар каби масалалар ечимига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир сўнгида янги турмуш қураётган 3 жуфт оила вакилларининг никоҳлари қайд этилиб, уларга тантанали равишда никоҳ гувоҳномалари топширилди.
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter

❗️ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси баъзи бир оммавий-ахборот воситаларида тарқатилаётган, гўёки Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий харакатларда қўлланилаётган эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратларининг (жанговар дронлар) ишлаб чиқариш (йиғиш) майдони эканлиги тўғрисидаги хабарларни қатъий инкор этади.
Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки Ўзбекистон ҳозирги кунга қадар ҳеч қачон Эрон томони билан ҳамкорликда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқармаганлиги ва ҳозирги кунда ҳам ишлаб чиқармаётганини маълум қилади.
Шу муносабат билан, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ОАВ орқали текширилмасдан туриб тарқатилаётган бу каби хабарлар жамоатчилик эътиборини ёлғон маълумотлар билан чалғитиши ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларига салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.
https://t.iss.one/hudud_inform

Битирувчилар ўзлари таълим олган мактаб учун ҳашар йўли билан 220 ўринли янги бино барпо этишмоқда
Учкўприк тумани “Зиғир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 39-умумтаълим мактаби учун 220 ўринли янги бино барпо этилмоқда.
Гулистон қишлоғида жойлашган мазкур мактаб биноси 220 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни вақтда бу ерда 438 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олмоқда.
Турли йилларда ушбу мактабни тамомлаган битирувчилар бирлашиб, ҳашар йўли билан 220 ўринли янги бино қуриш ташаббуси билан чиқишди. Бу эзгу ташаббус туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими томонидан қўллаб-қувватланди.
Мактабнинг 1982 йилда қурилган эски биноси бузилиб, ўрнида икки қаватли замонавий бино қурилишига киришилди. Қисқа фурсат ичида икки қаватли бино қад ростлади, айни вақтда бу ерда пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Қарийб 2 миллиард 500 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилаётган қўшимча бино фойдаланишга топширилиши натижасида мактабда бир вақтнинг ўзида 440 нафар ўқувчига таълим бериш имконияти яратилади.
Учкўприк тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фарғонада "Сиз биз учун қадрлисиз” шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди
Бугун вилоят театр ва концерт саройида “Сиз биз учун қадрлисиз” шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва Реаблитация ва мослаштирув маркази вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирга вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ижтимоий кўмакка муҳтож, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, пробация ва профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар таклиф этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади ҳам ушбу тоифадаги аёлларни жамиятимиздан четга чиқариб қўймаслик, уларни оиласи, яқинлари учун кераклигини ҳис қилдириш, кўнглини кўтариш, жамиятга қайтаришдан иборат.
Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382732
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram