Fitrat.uz
12.5K subscribers
28K photos
4.71K videos
7 files
25.1K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#МАҚОЛА

Қуръон аҳллари учун хушхабар! (Йиғлатувчи туш)
https://fitrat.uz/uron-a-llari-uchun-hushhabar-ji-latuvchi-tush/

...Қуръон аҳлларига бўлган муҳаббатим юксак эканлигининг хабарини бер. Улар танлаб олинган энг яхшилардир! Эй Ҳамза Буюклигим ва Улуғлигим билан қасамки, Қуръон тиловат қилган тилларни, ҳифз қилиб ёдлаган қалбларни, уни эшитган қулоқларни ва унга қараган кўзларни жаҳаннам олови билан азобламайман!..

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hk_Sz2VEIgdGA
#ТУШ

Имом Раббоний Аҳмад Сарҳиндий раҳимаҳуллоҳ айтади: Туш пайғамбарлик жузъларидан биридир. Шунинг билан бирга туш ҳукм бўлмас.
Кўпинча ўйлаб ётилган нарса тушга кириши тажриба қилинган. Тушда шоҳ бўлсанг ҳам ўнгингда ўз аслингда қолаверсан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш гўзал бир башоратдирки у зот алайҳиссалом: "Ким мени тушида кўрса ўзимни кўрибди. Зотан, шайтон менинг қиёфамга кира олмас", дея айтганлар.

Аввало, тушда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш учун у зотни сийратларини пухта билиш лозим. Тушда кўринган ҳар бир нуроний зот Пайғамбар алайҳиссалом бўлавермас.
Сониян, тушдаги кўрилган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини мувофиқ бўлса-ю шариат зиддини гапирса ҳам эътиборсиз бўлар. Зеро, шайтон алайҳиллаьна ўртага ўзи овозини тиқиштириши бор. Ғарониқ воқеаси бизга етарли далилдир.

Тушда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш даъвоси тасдиғи учун у зотнинг шаклу шамоилларини мукаммал таниш ва тушда у зот шариат зиддини сўзламасликлари лозим".

Мактубот имом Раббоний.

Бир яхши инсоннинг туши сабабли ҳукм этиш ножоиз. Ҳар бир ҳолатда ҳам шариат аҳкомларига тўлиқ бўйсунамиз.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA