Fitrat.uz
12.5K subscribers
28K photos
4.71K videos
7 files
25.1K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
🌙 Муфтий ҳазратлари Жума намозига пойтахтдаги "Камолиддин Ориф ал-Бухорий" жоме масжидига ташриф буюрадилар

Бугун, 18 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳри Шаҳристон даҳасидаги 🕌 "Камолиддин Ориф ал-Бухорий" жоме масжидига Жума намозига ташриф қиладилар.

Жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли мавъизаларидан баҳраманд бўламиз, иншааллоҳ.

Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай чиройли суҳбатларга таклиф этамиз.

▶️ Ушбу ташриф сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали онлайн эфирга узатилади.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#Муфтий #ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍5
#Ташриф

ОЛИС ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР
НАМОЗХОНЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Бугунги имом-хатиб ҳар жиҳатдан маърифатли, билимли, илмли бўлиши баробарида, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижаларидан ҳам яхши хабардор бўлиши шарт. Шунингдек, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик катта неъмат экани, бу неъматнинг қадрига етишни одамларга тушунтира олиш зарур.

Бугун Тошкент вилоятидан вилоят бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов бошчилигида бир гуруҳ имом-хатиблар Сурхондарё вилоятининг олис ва чекка ҳудудларидаги масжидларига ташриф буюриб, жума намозида мўмин-мусулмонларга гўзал мавъизалар қилиб беришади.

Бу каби ташрифлар мўмин-мусулмонларга ҳар жиҳатдан манфаатли бўлади, иншоаллоҳ.

@fitratuz
👍5
#Ташриф

ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИГА ТАШРИФ

Сурхондарё вилоятидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ташриф буюриб, талабалар билан дилдан суҳбат қурдилар. Устозларга ҳурмат, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоблари хақида маъруза қилиб бердилар.

Сўнгра марказда ташкил этилган медиа студия билан танишиб, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олинди.

@fitratuz
👍7
🌙 Муфтий ҳазратлари Сирдарё туманида янгидан бунёд этилаётган марказий масжидга ташриф буюрдилар

Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилоятига ташрифлари чоғида Сирдарё туманидаги марказий 🕌 “Янги ҳаёт” масжидининг янги биноси қурилиш жараёнини кўздан кечирдилар.

Маълумот учун,
мазкур масжид 1956 йилда кенгайтирилиб қайта тикланган. Ҳозирги масжид қурилиши жорий йилда бошланиб, 2025 йили якунланади.

Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида замонавий тарзда барпо этилади. Унинг икки четида баландлиги 45 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида баландлиги 20 метр, диаметри 12 метрли гумбаз қурилади.

Илгари масжид сиғими мингдан ошиқ кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 5 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.

🔸 Жоме масжидга ташриф тафсилотларини сайтимизда кузатиб боринг.

#Муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари: Умрачилар сони 10 минг нафарга етди, яна борадиганлар бўлса, шунча ўрин берамиз!

Шу йил 22 январь куни илк зиёратчилар Саудия Арабистонига учган бўлса, ҳозирда ҳар куни Жидда ва Мадина шаҳарларига икки марта авиапарвоз мунтазам амалга оширилмоқда. Бу эса муборак зиёратчиларимиз сони тобора кўпайиб бораётганидан далолат беради...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍11
🌙 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ҚОЗИЁТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН 100 МИЛЛИОН СЎМ АЖРАТИЛДИ

...Муфтий ҳазратларининг ушбу минтақага ишчи гуруҳлар қаторида уюштирган сафарлари мобайнида у ердаги аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилиш, олиб борилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш билан чекланиб қолмай, Давлатимиз Раҳбари томонидан белгиланган муҳим вазифаларни адо этишда соҳа ходимларининг муносиб ҳиссасини таъминлашга ундамоқдалар.

Ушбу сўзларнинг амалий ифодаси сифатида Муфтий ҳазратлари Диний идора ҳисобидан Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиётини маънавий-маърифий соҳадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион сўм хайрия сифатида ажратилди. Мазкур молиявий ёрдам минтақадаги масжид-мадрасалар фаолиятини яхшилаш ва диний соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш кабиларга йўналтирилади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@fitratuz | @muslimuzportal
👍4
#ТАШРИФ

Бугун, 19 апрел куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири Шайх Алижон қори пешин мамозида Тошкент вилояти Зангиота тумани «Зангиота» жоме масжидига ташриф буюриб, илмий-маърифий суҳбат қилиб берадилар.

Дўстларингиз билан улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3710🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ташриф

26 май 2 июн кунлари мобайнида давом этган ушбу Россия Федерациясининг Бошқирдистон ва Татаристон республикаларига хизмат сафари

🎙 Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍9
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ПЕШИН НАМОЗИГА САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ "ХЎЖА ИСҲОҚИ ВАЛИ" МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 25 июль куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Исҳоқи Вали” масжидига пешин намозига ташриф буюрадилар.

🕌 Пешин намозидан сўнг, Муфтий ҳазратларининг маърифий суҳбатларидан баҳраманд бўламиз, инша Аллоҳ.

🔸 Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #ТАШРИФ #САМАРҚАНД
👍101
🌙 ДИНИЙ СОҲА РАҲБАРЛАРИ САМАРҚАНД ИМОМ-ХАТИБЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Бугун, 27 июль куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”
биносида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Баҳодир Қодиров ҳамда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов қатнашди...
➡️ БАТАФСИЛ

#МУФТИЙ #ТАШРИФ #САМАРҚАНД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍8
#Ташриф

БЎКАДА ОБОД МАСЖИДЛАР КЎП

Бугун, 6 февраль куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов масжидлар фаолиятини кўздан кечириш, имом-хатиблар, намозхонлар билан учрашиш мақсадида Бўка туманига ташриф буюрди.

* * *

Дастлаб туман бош имом-хатибининг уйига бориб, у кишинг бошига тушган мусибат, яъни уйида содир бўлган ёнғин туфайли ҳамдардлик билдирилди.
Биз мўмин-мусулмонлар яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолодан эканига иймон келтирганмиз. Чунки Раббими Каломи мажидида: «Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад)! Уларга мусибат етганда: "Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз", – дейдилар. Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар, ҳидоят топувчилардир» (Бақара сураси, 155–157-оятлар), деб марҳамат қилган.

* * *

Бўка туманида жами 18 та масжид бор: "Бўстон", "Валиғунд", "Жонжигит қори", "Қодирхон махсум", "Қора қўйли", "Мойтепа", "Мулла Абдурозиқ", "Оқсоқ ота", "Олтиш", "Полвон тўра", "Раҳматилла қори", "Равот", "Сайдали эшон", "Тошлоқ", "Турсун она", "Ўртақўрғон", "Чимилдиқ ота", "Эштой бобо".
Айни пайтда "Раҳматилла қори", "Олтиш", "Чимилдиқ ота" ва "Жонжигит қори" масжидлари қайтадан бунёд этилмоқда.

Жасурбек домла қайта барпо этилаётган ва реконструкция қилинаётган масжидлар қурилишини кўздан кечириб, усталарга, қурувчи ва ҳомийларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берди.

Ташриф давомида масжид қуришдек хайрли ишга ҳисса қўшаётган азиз инсонлар ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

"Қора қўйли" масжидида гуллар етиштирилаётгани ҳам қувонарли ҳолдир. Бу фаолият масжид даромадига даромад қўшиш баробарида намозхонлар кайфиятини кўтаради.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингиз билан улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍7
#Ташриф

БЕКОБОДНИНГ ОБОД ЖОМЕЛАРИ

Бугун Тошкент вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Зокир Ҳидоятов ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бекобод тумани ва Бекобод шаҳрига ташриф буюрди.

Туман ва шаҳардаги масжидлар имом-хатиблари ҳудуддаги "Амир Ҳамза" масжидига йиғилишди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов имом-домлаларга ҳудудга раҳбар этиб тайинлангани таништирилди.

Ҳудудда қайтадан бунёд этилаётган масжидлар кўздан кечирилиб, уста-қурувчиларга, масжид маъмуриятига маслаҳат ва тавсиялар берилди.

* * *

Пешин намозидан сўнг Туркияда содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлган дин қардошларимизга Қуръони карим хатми бағишланиб, уларнинг руҳларига хайрли дуолар қилинди.

Дўст ва биродар турк халқи бошига тушган катта мусибат тез орада бартараф этилиб, зилзила туфайли яраланган кишилар қисқа фурсатда соғайиб кетиши Яратгандан сўралди.

Аллоҳ таоло барчамизни табиий офатлардан асрасин!

@fitratuz
👍211
#Ташриф

«САИД ОТА» МАСЖИДИ ЯНГИЛАНАДИ

Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Паркент туманига ташриф буюриб, ҳудуддаги масжидлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Айни пайтда туманда 13 та жоме масжид фаолият юритмоқда. Сўнгги йилларда тумандаги "Ҳисорак", "Файзулла ота" каби масжидлар қайтадан бунёд этилди.

Айни кунларда "Бобо мочин" масжиди янгидан бунёд этиляпти.

Бугунги ташриф асносида туманнинг Қизил тоғ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига қарашли "Саид ота" маҳаласидаги "Саид ота" масжиди катта йўл бўйидан анча ичкарида бўлгани боис ушбу масжид аҳолига қулай, катта кўча бўйига яқин жойга кўчирилиши маслаҳат қилинди. Иншоаллоҳ, тез орада ушбу масжид қурилишига киришилади.

Жасурбек домла Раупов қурилиши давом этаётган жомелар усталарига, имомларга зарур маслаҳат ва тавсиялар берди ҳамда уларнинг ишига ривож тилаб, дуолар қилди.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍103
#Ташриф

НАМОЗХОНЛАР ИМОМНИНГ МАВЪИЗАЛАРИДАН МАМНУН


Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Обиджон домла Мирҳамидов Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, намозхонларга гўзал мавъизалар қилиб берди.

Обиджон домла 22 май куни Янгиер шаҳридаги "Муҳаммад Бобур", 23 май куни Боёвут туманидаги "Сўфи Оллоёр" ҳамда "Али ибн Абу Толиб", 24 май куни Оқолтин туманидаги "Аҳмад Яссавий", 25 май куни Сирдарё туманидаги "Бахт" жоме масжидларида намозлардан сўнг мўмин-мусулмонларга мавъизалар қилиб берди.

Намозхонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍14
#Ташриф

Бугун, 14-июль Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бухоро вилояти Ғиждувон тумани "Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний" жоме масжидига ташриф буюрди. Ушбу масжидда жума намозини адо этиб, намозхонларга гўзал мавъизалар қилиб берди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍114
#Ташриф

«БАХТ» МАСЖИДИ ҚАВМИ МАВЪИЗАДАН МАМНУН БЎЛДИ

Маҳалламиздаги жоме масжидга бирор уламо ташриф буюрса, суюниб кетамиз. Агар у мавъиза қилиб берса, маънавий озиқа оламиз, меҳмон-имомнинг сўзларидан таъсирланиб юрамиз: ўзаро "Мавъиза зўр бўлди", деб бир-биримизга янги эшитган ҳадис ёки ривоятни хотирамизга муҳрланиши учун айтиб юрамиз. Намоздан сўнг уйга келиб, аҳли оламизга ҳам айтиб берамиз.

Ана шу ҳолат бугун Сирдарё тумани Бахт шаҳри "Бахт" жоме масжиди намозхонлари ўртасида кузатилди. Чунки бугун бу масканга Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ташриф буюриб, намозхонларга "Динда ғулувга кетиш – гуноҳи азим" мавзусида мавъиза қилиб берди.

Намозхонлар Жасурбек домланинг мавъизасини жон қулоғи билан тинглаб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Намоздан сўнг масжид қавми билан дилдан суҳбат қилинди.
Хайрли дуолар билан ташриф ўз ниҳоясига етди.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbX
👍152
#Ташриф
Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун 16 октябрь куни Самарқанд вилоятига келди.

🕌Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.

🔸Ташриф чоғида Президентимиз ЮНВТОнинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди. Ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказиш ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar |
👍5🔥2
#Ташриф

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Обод юртга, файзли масканларга бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ярашади. Бугун юртимиз, таъбир жоиз бўлса, улкан қурилиш майдонига айланган. Ҳар бир ҳудудда турли иморатлар, улкан иншоотлар барпо этилаётгани сўзимизнинг исботидир.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Нурафшон шаҳридаги "Саъд ибн Ваққос" масжидига ташриф буюриб, қайтадан барпо этилаётган масжиднинг янги биноси қурилишини кўздан кечирди.

Масжид маъмуриятига, уста ва қурувчиларга зарур тавсиялар, йўл-йўриқлар берилди. Масжидга ташриф чоғида Аллоҳнинг уйини қуришдек хайрли ишларга ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан ёрдам бераётган азизларимизнинг ҳақларига хайрли дуолар қилинди.

Аллоҳ таоло мазкур жоменинг тез ва қисқа фурсатда мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилишини насиб қилсин.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍171
#Ташриф

МАСЖИД ҚАВМИ ГЎЗАЛ МАВЪИЗАДАН БАҲРАМАНД БЎЛИШДИ 

Ҳар бир куннинг ўз ўрни, таровати бор. Илло, жуманинг файзи ва шукуҳи ўзгача. Чунки жума кунларнинг энг улуғи, мискинларнинг ҳажидир.

Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Янгийўл туманидаги «Зайд ибн Собит» жоме масжидига жума намозига ташриф буюрди.

Намоздан олдин Жасурбек домла жамоатга «Бир оят тафсири: Аллоҳ таолога севимли инсонлар» мавзусида мавъиза қилиб берди.

Масжид қавми бу гўзал маърузани тинглаб, кўп манфаат олишди.

Хайрли дуолар билан ташриф якунланди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
9👍3👀3
#Ташриф

ИККИ ҲУДУД МАСЖИДЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Сўнгги йилларда юртимиз масжидлари ҳар жиҳатдан обод бўлиб, файзли масканларга айланиб боряпти. Бу ерга кирган кишининг баҳридили очилади, руҳан енгил тортади. Чунки Аллоҳнинг байтларини, ояти каримага мувофиқ (Тавба сураси, 18-оят), Парвардигорга ва охиратга иймон келтирган кишиларгина обод қиладилар.

Бугун, 1 июль куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Обиджон домла Мирҳамидов Чирчиқ шаҳри ва Бўстонлиқ туманидаги масжидларга ташриф буюрди. Масжидларда ҳужжатлар ва расмий хатларнинг юритилиш тартиби, жомеларнинг озодалиги, таҳоратхоналарнинг аҳволи, имомларнинг ижро интизомига қатъий риоя қилиши каби бир неча масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф давомида масжидлар қурилишини ҳам кўздан кечириб, усталарга, масжид маъмуриятига маслаҳат ва тавсиялар берди ва Аллоҳ таолодан тез орада Ўзининг байти битказилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилишини сўраб, хайрли дуолар қилди.

Хайрли дуолар билан ташриф ниҳоясига етди.

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75❤‍🔥31