Fitrat.uz
12.5K subscribers
28.1K photos
4.73K videos
7 files
25.2K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НОПОКЛИК ВА ЖУМА УЧУН БИТТА ҒУСЛ

CАВОЛ: Жунуб шахс тонгда ғусл қилса, шу ғусл ҳайит ёки жума намози учун ҳам ўтадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши ғусл қилаётганда жунубликдан покланиш ва жума ёки ҳайит намози учун ғусл қилишни ният қилса, улар учун ўтади ҳамда бу учун бериладиган савобларга эга бўлади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍94
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

КИЙИМИМДА ҚОН АСОРАТИНИ КЎРИБ ҚОЛДИМ

CАВОЛ: Кийимимни алмаштирганимда ички қисмида қон асоратини кўриб қолдим. Қарасам баданимда яра пайдо бўлган экан. Ушбу яра қачон чиққан, қон қачон кийимимга текканини билмайман. Шунда мен неча кунлик намозларимни қайта ўқишим керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кийимга қон қачон текканини билмаган киши аввалги намозларини қайта ўқимайди. Чунки нажосат теккани кийим эгаси ёки бошқа кишига аниқ кўринмагунича бу кийим пок ҳукмида бўлади. Шунинг учун нажосат теккани билинган вақтдан нопок бўлди, деб ҳисобланади ("Мажрол-анҳур ала Мултақол-абҳур" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍96
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЖАНОЗА НАМОЗИНИ МАСЖИДДА ЎҚИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Мени саволим шундан иборатки жанозани масжидда ўқилса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййит масжид ташқарисига қўйилиб, имом домла ва бир неча киши маййит олдига чиқиб, қолганлар масжид ичида имомга иқтидо қилиб жаноза ўқишлари жоиздир. Маййит масжид хонақоҳи ичига олиб кириб жаноза намози ўқиш макруҳ амал саналади.

Маййит масжид ташқарисига қўйилиб имом домла ва қолганлар ҳаммалари масжид ичида туриб жаноза ўқишларига эса имомларимиз макруҳ ёки макруҳ эмаслигида турли фикрдалар (“Ал-Иноят шарҳул-ҳидоя” китоби).

Демак, бугунги кунда баъзи масжидларимизда кузатилётганидек, маййитни масжид ташқарисага қўйиб, имом ортида битта бўлса ҳам саф тортилиб, жаноза ўқилиши жоиз амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10👍5
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТЎЛАМАГАН ЙЎЛКИРАЛАРИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАМАН

CАВОЛ: Коллежда ўқиб юрган вақтларимда баъзан автобусдан йўлкирани бермасдан тушиб кетардим. Бу ишнинг оғир гуноҳ эканини англаб етдим. Буни қандай тўғриласам бўлади? Тахминий ҳисоблаб, садақа қилсам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ишингиз учун аввало истиғфор айтиб, тавба қиласиз. Тўламаган йўлкираларингизни тахминий ҳисоблайсиз ҳамда ўзингиз фойдаланган автобуслар бошқармасидан йўлкиралар тўланадиган ҳисоб рақамлари бўлса, қарзларингизни шунга ўтказиб қўясиз ва шу билан зиммангиздаги юкдан қутиласиз, иншааллоҳ. Агар уларда бундай имконият бўлмаса, садақа қилиб юборасиз.

Шуни ёдда тутиш лозимки, бировларнинг ҳақлари энг аввало эгасига қайтариш шарт бўлади. Эгаси ёки унинг меросхўрларини топишнинг иложи умуман бўлмагандагина унинг номидан садақа қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12👍8
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЭҲРОМДАГИ КИШИ БИР НЕЧТА ТИКИЛГАН КИЙИМЛАРНИ КИЙСА

CАВОЛ: Отам билан Мадинаи мунавварада умра учун эҳромга кириб, Маккага йўлга тушдик. Лекин йўлда ҳаво совуб кетиб, отам дўппи, куртка ва пайпоқ кийиб олишга мажбур бўлдилар. Бу ҳол Маккага етиб боргунимизча давом этди ва эҳромда умра қилиб олдик. Саволим шуки, отам кийган кийимларининг ҳар бири учун алоҳида каффорат берилиши лозим бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак киши ҳаж ёки умрага эҳром боғлаганда зарурат сабабли бир нечта тикилган кийимни бир кундуз ёки бир кеча (ёки жами 12 соат)дан кам муддат кийиб юрса битта садақа – ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг қийматини Ҳарам чегарасида фақирларга садақа қилиши кифоя қилади. Агар бир кундуз ё кеча (12 соат)дан кўп муддат кийиб юрган бўлса, ҳарам чегараси ичида битта жонлиқ сўйиши етарли. Кийимлар бир нечта бўлиши билан садақа ёки сўйиладиган жонлиқлар сони кўпаймайди.

Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, эркак киши эҳромдалик ҳолида совқотиб қолса, тикилган кийим кийиб олмасдан, адёлга ўхшаш бирор ёпинчиқ ўраниб олиш ёки кенг кийимни енгига қўлларини киритмасдан, елкасидан ташлаб олиш ҳам мумкин. Буни кийим кийиш деб ҳисобланмагани учун жиноят саналмайди ва каффорат ҳам лозим бўлмайди (“Камолуд дироя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АЁЛ КИШИГА ЖИЯНИНИНГ ЎҒЛИ МАҲРАМ БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Аёлнинг жияни (яъни акасининг қизи)нинг ўғли маҳрам бўла оладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, маҳрам бўлади. Бу аслида “ўғил ўз онасининг аммасига маҳрам бўладими” деб, берилган савол бўлади. Ҳа, албатта ўғил ўз онасининг аммасига маҳрам бўлади. Фуқаҳоларимиз насаб сабабидан маҳрам бўлган қариндошларни санаб ўтиб, шу жумладан ўғил онасининг аммасига маҳрам экани қайд этишган ("Фатавои Оламгирийя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64❤‍🔥2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ПИЁДА ҲАЖ ҚИЛГАН АФЗАЛМИ ЁКИ УЛОВДАМИ?

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Мен пиёда ҳаж қилмоқчиман, шу масалага динимизда нима дейилади?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Пиёда ҳаж қилиш тўғрисида мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ макруҳ, деганлар. Чунки пиёда ҳаж қилишда сафар машаққати одамнинг хулқига салбий таъсир кўрсатиб, киши феълини тажанг қилиб қўяди. “Мажмаъул анҳур” китобида: “Уловда ҳаж қилиш пиёда ҳаж қилишдан афзалдир ва фатво ҳам шунгадир”, дейилади.

Ҳозирги кунда ватандошларимизнинг хавфсизлиги ва қулайлигини ҳисобга олиб, фақат уюшган ҳолда ва ҳаво йули орқали ҳаж сафари қилинади. Ҳар бир ҳожининг хавфсизлиги, соғлиги ва ибодатларни тўлиқ бажариши махсус ишчи гуруҳ диққат-эътиборида бўлади.

Демак якка тартибда пиёда ва автомобилларда ҳаж сафари қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки пиёда сафар қилинганда бир нечта хорижий давлатлар чегаралари кесиб ўтилади ва йўлнинг хавфсизлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Ҳукуматимиз томонидан барча қулайликлар яратилиб турганда бир пайтда, жонимизни хавфга қўйиб, пиёда ҳаж қиламан, дейиш маъқул эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ВИТР НАМОЗИДА ҚУНУТ ТАКБИРИНИ ТАРК ҚИЛИШ

CАВОЛ: Витр намозида 3-ракатда қунутга такбир айтиш ёдимдан кўтарилиб, қунут дуосини ўқиб, шу билан намозни тугаллабман. Шундай ҳолатда намозим тўғри бўлганми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Витр намозида қунут дуосини ўқиш намознинг вожиб амалларидан саналади. Дуодан олдинги такбир борасида эса, фиқҳий манбаларимизда турлича маълумотлар келтирилади. Хусусан, “Дуррул мухтор”, “Табйинул ҳақоиқ”, “Жавҳаратун наййира”, “Лубоб”, “Фатовои Оламгирийя” каби китобларда бу такбирнинг вожиб эканлиги келтирилган бўлса, “Ҳошиятут Таҳтовий”, “Раддул муҳтор”, “Фатҳи боби иноя”, “Умдатур риоя” китобларида қунут дуоисидан олдинги такбирнинг вожиб эмаслиги айтилган. Ушбу масалани батафсил ўрганиб чиққан уламолар бу такбир намоздаги бошқа такбирлар сингари суннат эканини айтганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МУСИЧА, КАБУТАРНИНГ АХЛАТИ КИЙИМГА ТЕГСА

CАВОЛ: Мусича ва кабутарларнинг ахлати кийимга тегса, нажосат ҳисобланмайди, деб эшитдим. Шу ростми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, тўғри. Сабаби гўшти ейиладиган паррандаларнинг тезаги пок ҳисобланади. У теккан кийим билан намоз ўқиш шак-шубҳасиз жоиз. Кабутар, мусича, чумчуқ, олақанот, қалдирғочларнинг тезаги пок ҳисобланади. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устига кабутар тезак ташлаганда, тош билан артиб юбориб, намоз ўқиганлар. Агар нажосат бўлганида ювиб кейин намоз ўқир эдилар (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИККИ ҲАРАМДА ШОМ АЗОНИДАН КЕЙИН НАФЛ ЎҚИШ

CАВОЛ: Икки ҳарамда Шомга азон айтилгандан кейин такбиргача 10-15 дақиқа кутилар экан. Шу вақтда тавофнинг икки ракат намозини ўқиб олса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳадиси шарифларда шом намозини тезлаштиришга тарғиблар келгани учун ундан аввал нафл намоз ўқиш макруҳ дейилади. Чунки нафл ўқиш шомни кечиктиришга сабаб бўлади. Аммо икки ҳарам каби азон билан такбир орасида маълум вақт белгиланган жойларда азон ва такбир орасида таҳиятул-масжид ва тавоф намози каби намозларни ўқиб олиш мумкин. Қолаверса, фақиҳлар шомнинг азон ва такбири орасида қисқа икки ракат намоз ўқийдиган муддат кутиш макруҳликка олиб келмайди, дейишган (“Фатҳул Қодийр” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10🤔2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МУРОБАҲА ҚАНДАЙ САВДО?

CАВОЛ: Муробаҳа
савдоси ҳақида тушунтириб берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муробаҳа савдонинг бир туридир. “Муробаҳа – сотиб олинган маҳсулот таннархига фойда қўйиб сотишдир” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Яъни муробаҳа савдосида сотувчи маҳсулотнинг таннархини (яъни, унга келиб тушган нархини) ҳамда ўз фойдасини айтиб сотади. Масалан, сотувчи “Бу менга 100 минг сўмга тушган. Сизга 120 минг сўмга сотаман” дейди.

Бу савдода сотувчи таннархни айтишда юк ортиш, уни олиб келиш, тушириш, даллол харажати каби харажатларни қўшиб айтади. Бироқ бу харажатларга ўзи қилган ишларни, шунингдек, бепулга амалга оширилган хизмат ҳақларини қўшмайди.

Ёлғон бўлмаслиги учун сотувчи харидорга “Буни мен шунчага сотиб олдим”, демасдан, “Менга шунчага тушди”, дейди.

Бу савдода сотувчи маҳсулотни насияга сотиб олган бўлса, буни харидорга баён қилиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9👍2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

САЖДАИ САҲВДА САЛОМ БЕРИШ

CАВОЛ: Саждаи саҳв қилиш учун салом беришда бир томонга салом бериладими ёки икки томонгами?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар иккиси ҳам тўғри. Яъни намозхон саждаи саҳв қилишда бир томонга салом берса ҳам, икки томонга салом берса ҳам тўғри иш қилган бўлади. Чунки фуқаҳоларимиз ҳар икки ҳолатни саҳиҳ — тўғри деб фатво беришган. Айрим фуқаҳолар ёлғиз намоз ўқиётган киши – икки томонга салом бериши, имом эса – бир томонга салом бериши яхшидир, деганлар. Чунки имом икки томонга салом берса, эргашувчиларнинг баъзиси намоз тугалланди деб ўйлаб намозга зид ҳатти-ҳаракат содир этиши мумкин, дейишган (“Дурарул ҳукком” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МУРОБАҲА САВДОСИДА АЛДОВ ИШЛАТИЛСА

CАВОЛ: Муробаҳа савдосида сотувчи таннархни айтишда ёлғон гапирган бўлса нима қилиш керак?


ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар муробаҳа келишувида сотувчи ёлғон гапирса, шунингдек, айтиши керак бўлган маълумотларни яширса, хиёнат ҳисобланади. Савдо тугаллангандан кейин бу хиёнат маълум бўлса, хиёнат қандай бўлганига қаралади. Агар нархнинг сифати борасида хиёнат қилган бўлса, мисол учун насияга сотиб олган нарсасини насия эканлигини билдирмасдан сотган бўлса, сўнг ушбу харидорга муробаҳа асосида сотса, харидорда ихтиёр бўлади. Истаса, келишилган нархни беради. Истаса, маҳсулотни сотувчига қайтариб беради.

Агар хиёнат айтилган нарх миқдорида бўлса, мисол учун “100 мингга сотиб олганман”, десаю, сўнг 90 мингга сотиб олгани маълум бўлса, "Фиқҳул буюъ" китобида бундай ҳолатда харидорга ихтиёр бўлмаслиги, балки фақатгина хиёнат миқдорини кам бериши айтилган. Яъни мазкур мисолда 10 минг кам беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚУНУТНИ ЎҚИМАЙ РУКУГА КЕТСА

CАВОЛ: Витр намозида қунут дуосини ўқимай руку қилса, кейин рукудан қайтиб қунутни ўқиса, рукуни қайта қиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозхон қунут дуосини ўқимасдан рукуга кетса, қайтиб қунут ўқимайди, балки намозини давом эттиради. Намоз охирида саждаи саҳв қилади.

Агар рукудан қайтиб, қунутни ўқиб қўйган бўлса, қайта руку қилмайди, балки тўғри саждага боради. Бу билан намоз бузилмайди. Аввал руку қилгани сабабли уни яна қайта қилмайди. Бу ҳолда ҳам намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Ҳошиятут Таҳтовий”, “Раддул муҳтор” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11❤‍🔥2👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЁШЛИКДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ТЎЛАШ

CАВОЛ: Мен ёшлигимда қўшнимизга катта молиявий зарар етказганман. Шуни тўлаб беришим керакми? Орадан 40 йилдан ортиқ вақт ўтган.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда зиён кўрган киши билан гаплашиб, зарарни қандай қоплашни келишиб олинади.

Шаръий қоидаларга кўра ўзгаларга қасддан етказилган зарарларни қоплаб бериш лозим бўлади. Бола балоғатга етмаган вақтда зарар етказган бўлсада, уни тўлаб бериш шарт бўлади. Ёшлик чоғида тўлашга имкони бўлмаса, имкон бўладиган вақтгача кутиб турилади, лекин унинг ота-онасидан ундирилмайди.

Маълум бир маҳсулотга зарар етказилган бўлса, тўлаш пайтида шу маҳсулотни бериш ёки унинг ўрнига бошқа бирор буюм беришни ўзаро келишиб олиш ҳам мумкин. Агар зарар кўрган киши ҳеч қандай тўловларсиз рози бўлса, бу унинг ихтиёридаги ишдир. Бу билан зарар етказган киши қарздан қутилади. Аммо зарар кўрган кишини зарардан кечишга мажбур қилинмайди (“Раддул муҳтор”, “Мажаллатул аҳкамил адлийя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ МЕРОСГА ҚЎШИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Эрим чет давлатда ишлар эди. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Ишхона тарафидан аёлига, балоғатга етмаган ўғлига ва онасига, деб компенсация берилди. Компенсация сифатида берилган пуллар ҳам мерос сифатида бўлинадими. Чунки менинг икки ўғлим ва бир қизим бор?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мерос моли фиқҳий манбаларда вафот этган шахс қолдирган ва бошқаларга тегишли бўлмаган мол-мулклар, пул маблағлари каби шахсий нарсаларига айтилади. Сиз айтган компенсация пуллари мерос сифатида тақсимланмайди. У кимлар учун деб берилаётган бўлса, шу шахслар олади, холос. Чунки бу маблағ марҳум тириклик вақтида унга тегишли бўлмаган. Балки бераётган томоннинг товон пули, моддий ёрдами ҳисобланади. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚУРЪОН ЎҚИШДА АЪУЗУ ВА БАСМАЛАНИ АЙТИШ

CАВОЛ: Қуръон ўқиётганда фарзандлар шовқин қилиб қолса, уларга жим бўлинглар дейилади-да, кейин яна Қуръон тиловатида давом этиб кетилади. Шунда қайта аъузу ёки бисмиллаҳ айтиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожим"ни айтиб тиловатни давом эттириш мустаҳабдир. Чунки Қуръон тиловати асносида қироатга алоқаси бўлмаган гапларни гапирса, қироатни аъузуни айтиб давом эттиради. Агар Қуръон қироатига алоқадор гапларни гапиргандан кейин қироатни давом эттирса, аъузуни айтмасдан давом этаверади. Бу икки ҳолатда ҳам "бисмиллаҳ" айтилмайди. (“Ан-нашр фил қироатил ашр” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15👍4
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БИРОВЛАР ҲАҚИНИ ЎЗИГА БИЛДИРМАЙ БЕРИШ

CАВОЛ: Ўзгалардан яширинча олинган пул ва бошқа турли буюмларни қайтариш ноқулай бўлса, ўзига билдирмасдан бериб қўйса ҳам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзгалардан ноҳақ олинган ҳақларни эгасига билдирмасдан бериб қўйиш дуруст. Фақат унга етиб бориши аниқ бўлиши керак. Шу билан зиммадаги бировнинг ҳаққи соқит бўлади. Уламолар, бир киши бошқанинг чўнтаги ва сумкасидан билдирмасдан бирор нарсани олиб қўйганидан кейин, билдирмасдан қайтариб солса, зиммасидан соқит бўлади, деганлар. Ҳатто: “Сизга ҳадя”, деб ўша олган нарсасини бериб юборса ҳам зиммасидаги қарзидан қутилади. Аммо бировнинг ҳаққига тажовуз қилгани учун истиғфор айтиб, тавба ҳам қилади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НИКОҲДА КЕЛИН ЁКИ ОТАСИНИНГ ИСМИ ХАТО АЙТИЛСА

CАВОЛ: Никоҳ ўқиш пайтида келин ёки отасининг исми хато айтилса, масалан, ўгай отасининг исми айтилган бўлса, никоҳ дуруст бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳ ўқиш пайтида қандайдир сабаб билан келин ёки отасининг исми хато айтилса, бу никоҳ дуруст ҳисобланади. Чунки ўша ердаги куёв ва гувоҳлар келиннинг ким экани, кимдан розилик олинаётганини англаб туришган бўлади. Агар никоҳ мажлисида келин иштирок этмай, вакили унинг номидан қатнашаётган бўлса ва исмлар хато айтилса, никоҳ боғланмаган бўлади. Бундай ҳолатда никоҳ қайтадан ўқилади (“Ғомзу уюнил басоир” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАШИНАНИ БИР-БИРИГА АЛМАШТИРИШ

CАВОЛ: 2022-йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомашинасини 2014-йилги Cobalt га устига пул олиб алмаштириш мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо нақд кўринишда бўлса, модели бир хил автомашиналарни устига пул олиб айрибошлаш жоиз. Лекин бу савдо насия шаклда бўлса, жоиз бўлмайди, рибо ҳосил бўлади. Чунки автомашиналарнинг жинси (модели) бир хил бўлсада, улар тарозида тортиладиган ё ҳажм билан ўлчанадиган маҳсулот эмас. Шунинг учун уларни зиёда билан алмаштириш жоиз, лекин жинси бир бўлгани учун насияси дуруст эмас. Фиқҳий манбаларимизда шунга ўхшаган мисол: нақд савдода битта қўйни иккита қўйга алмаштириш дурустлиги айтилган (“Мухтасарул виқоя”, “Фиқҳул буйуъ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍1