Ташриф
«ҲИЛОЛ» ва «РАМАЗОНИ ШАРИФ»да гўзал мавъизалар
Бугун, 2 декабрь куни Олмалиқ шаҳри файз ва шукуҳга тўлди. Чунки бугун Тошкент вилояти бош имом-хатибининг икки нафар ўринбосари – Абдулҳамид домла Маликов ва Обиджон домла Мирҳамидов – шаҳардаги "Ҳилол" ҳамда "Рамазони шариф" масжидларига ташриф буюрдилар.
Пешин намозидан сўнг уламолар жамоатга долзарб мавзуларда мавъизалар қилиб беришди. Ўз навбатида, намозхонлар ҳам маърузаларни эшитгач, ўзларида туғилган турли саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Хайрли дуолар билан ташрифлар ниҳоясига етди.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2024/1446 ЙИЛ 3 ДЕКАБРЬ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 06:07
⏰ ҚУЁШ - 07:32
⏰ ПЕШИН - 12:18
⏰ АСР - 15:13
⏰ ШОМ - 16:57
⏰ ХУФТОН -18:16
Улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2024/1446 ЙИЛ 3 ДЕКАБРЬ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 06:07
⏰ ҚУЁШ - 07:32
⏰ ПЕШИН - 12:18
⏰ АСР - 15:13
⏰ ШОМ - 16:57
⏰ ХУФТОН -18:16
Улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўп лаънат айтувчи киши қиёмат кунида шафоатчи ҳам, гувоҳлик берувчи ҳам бўлмайди», дедилар.
Имом Муслим ривояти.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ПАЙШАНБА КУНИ КИР ЮВИШ
CАВОЛ: Одамлар орасида пайшанба куни кир ювиб бўлмайди, деган гап бор. Шу гап қанчалик асосли?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу гап динимиз таълимотларига зид гап ҳисобланади. Динимиз покизаликка жиддий қарайди. Ҳамиша покиза ва чиройли бўлиб юришга тарғиб қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
إِنَّ اللهَ طَيِّبٌ يُحِبُّ الطَّيِّبَ، نَظِيفٌ يُحِبُّ النَّظَافَةَ، كَرِيمٌ يُحِبُّ الكَرَمَ، جَوَادٌ يُحِبُّ الجُودَ رواه الترمذي
“Албатта Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради, покизадир, покизаликни яхши кўради, карамлидир, карамлиликни яхши кўради, ўта сахийдир, ўта сахийликни яхши кўради” (Имом Термизий ривояти).
Демак, шариатимизга кўра кир ювишдан ман қилинган кун ёки вақт йўқ. Пайшанбами ёки бошқа кунми кийими нопок бўлиб қолган инсон эртаси кунни кутиб ўтирмайди. Ўша кунни ўзида кийимларини поклаб олаверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Қўшнингнинг сочини тортма, одамлар тарқалиб кетишади, бу эса қолади
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ўғли Абдурраҳмон қўшнисининг сочини тортиб турган эди. Отаси Абу Бакр розияллоҳу анҳу буни кўриб ўғлига: «Қўшнингнинг сочини тортма, одамлар тарқалиб кетишади, бу эса қолади», дедилар.
Яъни сени ғайратлантириб турган томошабинлар тарқалиб кетади. Сен эса қўшнинг билан бирга қоласан.
Ҳа, кўпинча одамларнинг назар солиб тургани кишини ғайратлантириб юборади.
Икки томон ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилса, ҳал бўлиб, босилиб кетадиган масалаларга бошқалар аралашиб, (унга комментлар ёзиб) келишмовчиликни авж олдириб юбориш мусулмоннинг иши эмас. Бундан ташқари шахсийда гаплашиладиган гапларни оммага кўтариб чиқмасдан, шахсийда қолдирган маъқул.
© Қудратуллоҳ Сидиқметов

Агар бугун сизнинг охирги кунингиз бўлса...?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Одамларда турли хил қизиқиш бўлади. Бир одам замонасида қанча улуғ зот бўлса, ҳаммасининг ҳузурига бориб, «агар эртага охирги кунингиз экани маълум бўлса, ўша кунда қандай амал қиласиз?» деб сўрарди. Бу одамнинг мақсади Аллоҳнинг валийлари наздидаги савоби энг кўп ва нажотга сабаб бўладиган амални билиш эди. Шундай қилиб, турли хил одамларнинг олдига бориб, шу саволни бериб юрди. Ўша пайтдаги машҳур муҳаддис Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ ҳузурларига ҳам борди ва у кишидан ҳам шу саволни сўради: «Агар сизга эртага вафот этишингиз маълум бўлса, бугун қандай амал қилган бўлар эдингиз?»
Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб жавоб бердилар: «Менинг ҳар куни қиладиган амалим бор, ўшани қиламан. Унга бирорта амал қўша олмайман. Чунки вақтларимни шундай тартиблаб олганманки, гўё ҳар бир кун менинг энг охирги кунимдир. Эрталабдан кечгача ҳаётимни шундай тартибга солганманки, гўё бугун ҳаётимнинг охирги куни ва мен қайси амални қилишим керак бўлса, ўша амални қиляпман».
«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни
КЎНГЛИ ЎКСИК ИНСОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИЛДИ
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги резолюциясига мувофиқ, ҳар йили 3 декабрь бутун дунёда, хусусан, юртимизда ҳам Халқаро ногиронлар куни сифатида кенг нишонланади.
Бугун Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар “Ёшлар маркази” биносида Халқаро ногиронлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Йиғилишда Тошкент вилояти ҳокими ва вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Абдулҳамид домла Маликов иштирок этиб нутқ сўзладилар.
Шунингдек, вилоятнинг туман ва шаҳар бош имом-хатиблари ҳам иштирок этишди.
Бундай тадбирлар вилоятнинг ҳар бир ҳудудида бўлиб ўтди. Хусусан, Бекобод тумани «Далварзин» жоме масжиди ҳайъати аъзолари ҳудуддаги ногиронлиги бор хонадонга ёрдам қилишди. Худди шундай яна бир хонадонга 2 дона гилам ва тўшаклар эҳсон қилинди.
«Зангиота» жоме масжидида эшитиш, гапиришда нуқсони бор фуқаролар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Сурдон таржимони қалбларни қалбларга боғлади. Учрашув сўнгида байрам дастурхони ёзилиб, жисмоний имконияти чекланган кишиларга ҳадялар улашилди.
Оҳангарон шаҳар «Хонобод» жоме масжиди томонидан кўзи ожизлар жамиятига озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди. Бундай хайрли тадбирлар вилоятимиз бўйлаб кенг миқёсда давом этяпти.
Аллоҳ таоло эҳсонларни даргоҳида қабул қилсин, савобларини кўпайтириб берсин!