#Ҳадис
Абу Зайд ибн Собит ибн Заҳҳок ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. (Бу зот Ризвон байъатида иштирок этган саҳобалардан биридир.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қасддан бир нарсага ёлғондан қасам ичиб (бу иш шундоқ бўлса ё бўлмаса) Исломдан бошқа миллатда (яъни, яҳудий, насроний ва ёки мажусий) бўлай, деса, ўша ният қилиб айтган динида бўлади (яъни, Исломдан чиқади). Ким ўз жонига ўзи бирор нарса билан қасд қилса, қиёмат куни ўша нарса билан азоб берилади. Ким бажаришга қодир бўлинмайдиган нарсани назр қилса, уни бажариш лозим эмас. Мўминни лаънатлаш уни ўлдириш кабидир», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ТАЪЗИЯ
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Зангиота тумани «Анас ибн Малик» жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Маннопхўжаевнинг қайноталари Салоҳиддин ҳожи отанинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳумни Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҚАФАСДА ҚУШ БОҚИШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Қафасда қуш боқиш гуноҳ эмасми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қафасда қуш боқиш жоиз. Фақат уларни озуқасиз ва қаровсиз ташлаб қўймаслик лозим. Акс ҳолда қушларга зулм бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
لا بأس بحبس الطيور والدجاج في بيته، ولكن يعلفها وهو خير من إرسالها في السكك
“Қуш ва товуқларни инига қамашнинг зарари йўқ. Лекин унга озуқасини бериб туради. Бу нарса уларни кўчаларга қўйиб юборишдан яхшироқдир”.
Бундан ташқари айрим қушлар фақат қафасда яшай олади. Уларни очиқ ҳавога қўйиб юборилса, дон топа олмай ёки бошқа ҳайвонларга ем бўлиб, ўлиб кетиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ДУОДАН СЎНГ ҚЎЛНИ ЮЗГА СУРТИШ
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Парвардигорингиз ҳаёли ва карамлидир, бандаси Унга қўлларини кўтарганда уларни бирор хайрсиз, бўш ҳолда қайтаришдан ҳаё қилур. Агар бирортангиз икки қўлини (дуога) кўтарса: уч марта “йаа Ҳайю йаа Қойуум, лаа илааҳа иллаа анта, йаа арҳамарроҳимийн”, десин. Сўнгра, қўлларини туширганда (уларга инган) эзгуликни юзига тўксин”.
📚 Имом Табароний ривояти

Изоҳ: Сохта салафийлар дуодан сўнг қўлни юзга суртишни бидъат санайдилар. Аслида жумҳур уламолар томонидан дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш мустаҳаб амал саналади. Бунга мазкур ҳадис ҳам очиқ далолат қилади.Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 ЭНГ ЯХШИСИНИ БЕРИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2024/1446 ЙИЛ 2 ДЕКАБРЬ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 06:06
⏰ ҚУЁШ - 07:31
⏰ ПЕШИН - 12:18
⏰ АСР - 15:13
⏰ ШОМ - 16:57
⏰ ХУФТОН -18:16
Улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2024/1446 ЙИЛ 2 ДЕКАБРЬ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 06:06
⏰ ҚУЁШ - 07:31
⏰ ПЕШИН - 12:18
⏰ АСР - 15:13
⏰ ШОМ - 16:57
⏰ ХУФТОН -18:16
Улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаънатни кўп айтиш чин мусулмонга лойиқ эмас», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаънатни кўп айтиш чин мусулмонга лойиқ эмас», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАЖОСАТНИ УҚАЛАБ ТАШЛАШ БИЛАН ПОКЛАСА БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Биламизки, бир нарсага теккан маний қуриб қолса, уқалаш орқали поклаш мумкин. Мазий ва вадийни ҳам қуриб қолгандан сўнг уқалаб ташлаш билан поклаш мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бавл, мазий ва вадий (бавлдан кейин шаҳватсиз келадиган оқ суюқлик) кийим ёки баданга тегса, уларни фақат ювиш орқали покланади, уқалаб ташлаш билан покланмайди.
Фақатгина манийда икки хил поклаш мумкин: ювиш ёки қуриб қолганини уқалаб ташлаш билан. Бу ҳукм манийнинг ўзига тегишли. Сабаби, аввало манийдан шундай тарзда поклаш ҳақида ҳадислар келган.
وَعَنْهَا قَالَتْ: لَقَدْ رَأَيْتُنِي أَفْرُكُ الْمَنِيَّ مِنْ ثَوْبِ رَسُولِ اللهِ صَلّي اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَرْكًا فَيُصَلِي فِيهِ. رَوَاهُ مسلم
Оиша онамиздан ривоят қилинади, у киши:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан манийни яхшилаб уқалаб ташлар эдим. Ул зот ўша кийимда намоз ўқир эдилар”, – дедилар” (Имом Муслим ривояти).
Мазий ёки вадий ҳақида ундай ҳукмлар келмаган. Ундан ташқари, маний қуюқ нажосат бўлгани учун бошқа нажосатлардан фарқли равишда қуриганда қаттиқ, уқалаб ташлаш мумкин бўлган жисмга айланади. Сийдик, мазий ва вадийлар суюқ нажосат бўлгани учун уларнинг қуриган ҳолати жисмли бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Энди ҳам таъвилни мутлақ инкор этасизми?
Аллома Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Байҳақий Ҳокимдан, у эса Абу Амр ибн Ассаммокдан, у эса Ҳанбалдан ривоят қилади: Аҳмад ибн Ҳанбал: "Раббинг келади" деган Аллоҳнинг сўзини таъвил қилиб "Дарҳақиқат савоби келади" дедилар. Имом Байҳақий ушбу ривоятни "Бу беғубор бир исноддир", деганлар".
📚"Ал-Бидоя ван-ниҳоя" китоби
✍🏻 Муҳаммад Аюб таржимаси
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аллома Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Байҳақий Ҳокимдан, у эса Абу Амр ибн Ассаммокдан, у эса Ҳанбалдан ривоят қилади: Аҳмад ибн Ҳанбал: "Раббинг келади" деган Аллоҳнинг сўзини таъвил қилиб "Дарҳақиқат савоби келади" дедилар. Имом Байҳақий ушбу ривоятни "Бу беғубор бир исноддир", деганлар".
📚"Ал-Бидоя ван-ниҳоя" китоби
✍🏻 Муҳаммад Аюб таржимаси
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшисини беринг
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша тарафдан ажойиб ҳидлар келардида ўзиям... Чўнтагимизда беш-ўн тийин пулимиз бўлса, катта танаффус бўлди дегунча ўша ёққа югурардик. Кулча, «қуш тили», икрали нон 5 тийин эди. Майизли булочка 10 тийин. «Трубочка» – 15 тийин. Иссиқ овқат учун 20 тийин керак эди. Бунча пул менда камдан-кам бўларди. Шунинг учун кўпинча, кулча ёки усти шакарли, тил шаклидаги «қуш тили» олар эдим.
Буфетимизда иккита аёл галма-гал ишларди. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган – Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга меҳрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли – Ҳадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
Патнисда тахланган «қуш тили» ҳар хил бўлар эди. Орасида қийшиқ ёки чети куйганлари ҳам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, «қуш тили»ларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...
Ҳадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, «қуш тили»ларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Ҳаммага ҳам шундай қилардилар. Бир куни онамга шуни айтдим.
– Ҳадия опа жуда яхши хотин-а, ойи?
– Ҳа, яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
– Нарса олсам доим энг яхшисини олиб берадилар. Шарофат опа эса, энг ёмонини танлаб берадилар.
Онам бирпас ўйлаб туриб:
– Бир кунда патнисдаги ўша «қуш тили»ларнинг ҳаммаси сотиб бўлинадими? – деб сўрадилар.
– Ҳа, тўртинчи соатдан кейин борсам битта ҳам қолмаган бўлади.
– Қара, Шарофат опа ҳар бир болага патнисдаги «қуш тили»ларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Ҳадия опа эса ҳар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ «қуш тили» ҳам қолиб кетмайди. Тўғрими? Иккови ҳам бор «язик»ларнинг ҳаммасини сотиб тугатишади. Лекин, биттаси «ёмон хотин» деб танилади. Ҳамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, «яхши хотин» бўлиб танилади. Ҳамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....
Онам раҳматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил маҳсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга ҳаракат қиламан. Иккинчиси ҳам қолиб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.
Айниқса, пул олди-бердисида шундай қилсангиз, ҳаммага ёқади. Дейлик, бировга икки миллион сўм беришингиз керак. Сизда ҳар хил миқдордаги қоғоз пуллар бор. Минг сўмликдан то 200 минг сўмликкача. Мижоз кўриб турибди. Сиз унга пулларингиз орасидан энг йиригини, уларнинг ҳам орасидан ҳолати энг янги бўлганини беришга одат қилинг. Шунда рўпарангиздаги инсонда бу ишингиз билан жуда яхши таассурот қолдирасиз. Эски пулларнинг ҳам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қолиб кетмайди.
Шу қоидага бир амал қилиб кўринг-а!
Шоолим Шомансуров

Ташриф
«ҲИЛОЛ» ва «РАМАЗОНИ ШАРИФ»да гўзал мавъизалар
Бугун, 2 декабрь куни Олмалиқ шаҳри файз ва шукуҳга тўлди. Чунки бугун Тошкент вилояти бош имом-хатибининг икки нафар ўринбосари – Абдулҳамид домла Маликов ва Обиджон домла Мирҳамидов – шаҳардаги "Ҳилол" ҳамда "Рамазони шариф" масжидларига ташриф буюрдилар.
Пешин намозидан сўнг уламолар жамоатга долзарб мавзуларда мавъизалар қилиб беришди. Ўз навбатида, намозхонлар ҳам маърузаларни эшитгач, ўзларида туғилган турли саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Хайрли дуолар билан ташрифлар ниҳоясига етди.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати