Fitrat.uz
13.3K subscribers
24.4K photos
4.08K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
РАМАЗОНГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

Бугун Тошкент шаҳридаги "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" мажмуами мажлислар залида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ ўғли раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳам қатнашган тадбирда шу йил Рамазон ойида таровеҳ намозларида хатми Қуръон қилиб берадиган қорилар билан мулоқот қилинди.

– Ҳар бир қори хатми Қуронга пухта тайёр бўлиши, тажвидга ва тартилга, тартибга қатъий риоя қилиши зарур, – дейди Шайх Алижон қори. – Хатми Қуръонларда ёши улуғ отахонлар ҳам иштирок этадилар. Уларни толиқтириб, зериктириб қўймаслик учун савт, яъни овозларимизни созлаб олишимиз зарур.

Тадбирда қориларга Жасурбек домла ҳам зарур тавсияларни бериб, жумладан, бундай деди: "Қорининг ташқи қиёфаси жуда муҳим. Яъни у гўзал тарзда кийинган бўлиши зарур. Тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда Қуръон тиловати барчага бирдай ёқади. Шу билан бирга, қорилар турли ихтилофларга берилмаслиги шарт".

Тадбир сўнгида хайрли дуолар қилиниб, Рамазони каримни гўзал тарзда, ҳар жиҳатдан унумли ўтказиш бўйича тавсиялар берилди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ойиша онамизни чорладилар:
- Уйда пича пул бор эди, уни нима қилдинг? - деб сўрадилар.

Ойиша онамиз ўрнидан туриб, олти ёки етти дирҳам кумуш танга келтирди. Касалингизга қайғуриб унутибман, деган маънода узр тилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни дарҳол тарқатиб юборишга буюрдилар.

Оз бир фурсатда буйруқлари бажарилганини айтишганида Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларини ҳузур аломати қоплади.
- Мана энди тинчландим, - дея марҳамат қилдилар.

Бу орада Ойиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларига ўтиб ўтирди. Бошларини кўксига босди ва касалликлари бошланганидан бери неча маротаба қилгани каби «Қул аъзу...» сураларини ўқиб, севикли пайғамбаримизнинг муборак қўлларига уфурди ва бу қўлларни муборак вужудларига сурди. Яна, Пайғамбар жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинроқ эшитган ушбу дуони ўқиди:

- Эй инсонларнинг Эгаси, касалликни кетказ, шифо бер. Шифо берувчи фақат ўзингсан. Сен берадиган шифодан ташқарида шифо йўқ. Ҳеч қандай хасталик қолдирмайдиган шифо беришингни истайман.

Ойиша онамиз касаллик бошланганидан бери бу дуони ҳам неча марталаб ўқиди. У ҳар дуо қилганида Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини сувга ботирар, юзларига сурар ва:
- Оллоҳим, ўлим берадиган изтиробларга қарши менга ёрдамчи бўл, - дер эдилар.

Ора-орада: «Намозни қолдирманглар... Қўл остларингиздаги қулларнинг ҳуқуқларига риоя қилинглар... хотинларга яхши муомалада бўлинглар...» деб насиҳат қилардилар.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 5 МАРТ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:33
ҚУЁШ -    06:51
ПЕШИН - 12:39
АСР -        16:34
ШОМ -      18:20
ХУФТОН -19:34

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!

Хайрли кунлар...

@fitratuz
#Ҳадис

Жундуб ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз аҳдини зоэ қилган ҳолда топмасин», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@fitratuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Ҳасаднинг икки хил кўриниши

🎙 Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БОЛАНИ СУТДАН ЖУМА КУНИ ЧИҚАРИШ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Болани сутдан жума куни чиқариш керак дейишади. Бошқа куни ҳам чиқарса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта бошқа кунларда ҳам чиқарса бўлади. Болани сутдан чиқариш жума кунига хосланмаган. Бунга шаръий асос йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Мақола

«Ҳизбут-таҳрир» га раддия


Ҳизбут-таҳрир ташкилотига 1953-йил Исроилда Тақиюддин Набахоний (1909-1979) томонидан асос солинган. ”Ислом низоми” “Исломий оламга қайноқ нидолар” “Ҳизбут таҳрир тушинчаси” каби рисолаларини ёзган. Дастлаб Фаластин, сўнгра Араб, юртларида Ислом давлатини вужудга келтириш ва барпо булган халифалик давлати орқали бошқа юртларга таъсир ўтказишни режалаштирган. Унинг бу йўналишдаги уринишлари Араб мамкалатларида қаттиқ танқид остига олингач, бу юртлардан кескин қувғинга ҳам учраб, Буюк Британияда бош қароргоҳини ташкиллаштиришга мажбур бўлган.

1979 йил Тақиюддин Набаҳоний ўлимидан сўнг, 2003 йилларгача Абулқадим Заллум раҳбарлик қилган. 2003 йилдан Ато Абу Рушта (Абу Ёсин) номли, асли фаластинлик бўлган шахс бошчилик қилмоқда.

Бу ташкилотнинг юртимизга тарқалган адабиёт ва варақаларидаги қарашларда Ислом динининг анъанавий фиқхий йўналишлари, хусусан ақидавий таълимотларига зид бўлган бир қатор фикрларни учратиш мумкин. Маълумки бирор нарса ёки ишни харом деб, ҳукм чиқаришга ёлғиз Аллоҳ ва унинг пайғамбаригина хақли.

Пайғамбаримиз вафотларидан кейин фатвони хар ким ўзича талқин қилиб, дин душманлари ундан ғаразли фойдалана бошлаганларидан сўнгра хулафои рошидинлар ва саҳобаларнинг барчаси динни ўрнатишда, шариат қонунларини ижро этишда, аҳли тавҳидларнинг қонун-қоидаларини тайин қилишда Аллоҳнинг душманлари бўлган бидъатчиларнинг ҳийлаларини пучга чиқаришда бор кучларини сарфладилар.

Пайғамбарга хизмат қилганларининг баракаси билан бадномлик тамғасидан қутулдилар. Бас, ижтиҳод қилдилар. Усул қоидаларини туздилар. Натижада мазҳаб тайин қилишни мақсад қилдилар. Тўрт мазҳаб тузилди.

Мана шундай шароитда аҳли-сунна вал-жамоа (суннийлар) таълимотнинг ғоялари ажойиб ютуқларга эришди. Барча бидъадчи оқимлар ўзларича Қуръонни ва хадисни нотўғри талқин қилиб ўзларини манфаатлари йўлида фатво бера бошладилар.

БАТАФСИЛ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИНСОН АЗИЗ ВА МУКАРРАМ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мол ва обрўдан асл манфаат нима?

Айтдиларки, жоҳ (обрў)ни асли фойдаси зарарни даф қилишдир. Обрўдан асосий мақсад, зарарни даф қилиш бўлади. Одамлар ичида обрў қозонсангиз, сизга биров зарар бера олмайди. Ҳоким экан, миршаб экан деб қўрқади.

Молдан асли манфаатчи? Молнинг асл фойдаси, жалби манфаат. Манфаат топиш - молдан кўзланадиган нарса. Манфаатни жалб қилиш. Яъни, мол сарф қилиб туриб, одам ўз заруратларини битириб, фойда ҳосил қилади. Аммо мартаба зарарни даф қилиш учун керак.

Энди бир одам, мартабага чиқишда мақсади агар ўзига манфаат жалб қилиш бўлса, кейин мол шубҳали бўлиб қолади. Пора шундан келиб чиқади. Чунки баъзан одамлар обрўингиздан, ҳайбатингиздан қўрқиб бир нарса бериб кетади. Магар у дилидан берган нарсасига рози эмас аслида. Шунинг учун мол ҳаром бўлиб қолади.

Мана бу шеърни яхшилаб ёдингизда сақлаб қолинг. Мавлоно Муҳаммад Ёқуб раҳимаҳуллоҳнинг иккита шеърларини ҳамиша ёдлаб юраман.

«Офарин туч пе ҳиммат кўтоҳ, толиби мол ҳў, на толиби жоҳ».

Офарин сенга эй ҳиммати қисқа, дейди. Мен мол талаб қиламан, лекин обрў талаб қилмайман. Молимдан мол топсам, бир фойда бўлади ундан. Обрўдан топсам расво бўладику. Шунинг учун мен молга талабгорман, лекин жоҳга талабгор эмасман.

«Мол итна киз чиззе ҳў, ҳўру ниш».

Мол талаб қиламан деганда, шунчалик бўлсинки, есам ичсам, шунга етса бўлди менга. Майли жоҳга ҳам мен бутунлай талабгор эмасман дея олмайман. Жоҳим ҳам шунчалик бўлсинки, биров мени эзиб кетмасин. Мени поймол қилиб юбормаса бўлди.

Ёрқинжон Фозил раҳимаҳуллоҳ


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA