АЛВИДО, ГУНОҲ АМАЛЛАР!
Яратган Роббимизга беадад ҳамду санолар бўлсинки, мана, моҳи Рамазонни имкон қадар муносиб ўтказиш насиб айлади. Аллоҳ таоло бандаларига марҳамат қилиб, савоблар захирасини кўпайтирадиган, гуноҳларга тавба қилиб, маъсиятлардан тийилишга ёрдам берадиган муборак Рамазон ойини ато қилди. Дарҳақиқат, Рамазон мўмин-мусулмонлар учун ҳақиқий чиниқиш, тобланиш мактаби ҳисобланади.
Азиз биродарим, айтинг-чи, бу ой давомида қанчалар савобсевар бўла олдингиз, гуноҳлардан тийилишга, Аллоҳнинг қайтариқларидан ҳазар қилишга қанчалик ўргандингиз?
Келинг, бугундан бошлаб гуноҳ, маъсиятларга, Яратган қайтарган ҳаром ишларга «алвидо!» деймиз! Рамазонга эмас, айнан бизни залолатга бошлагувчи амалларга алвидо дейлик!
Рамазонни, яъни унда адо этиб, ўрганиб, кўникиб қолган солиҳ амалларимизни йил давомида ўзимизга ҳамроҳ қилиб олайлик!
Атрофимиздагиларга меҳр кўрсатиш, саховатда пешқадам бўлиш, Қуръон ва ҳадисларни ўқиб-ўрганиб, уларни ҳа-ётга татбиқ этиш, ота-онамизга ғамхўрлик, аҳлимиз, биродарларимиз, дўсту ёрларимизни эъзозлаш, умуман, ҳақиқий мўминга хос си-фатлар билан хулқланиш бизлар учун дастуриламалга айлансин! Бу борада шижоат кўрсатайлик, жидду жаҳд қилайлик!
Зеро, Рамазонда ҳам, қолган ўн бир ойда ҳам Роббимиз ягона, Рамазонда солиҳ амалларга ундаган Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам битта, у зотнинг кўрсатмалари ҳам айнан бир хил. Биз фақатгина Рамазонда намозга буюрилмаганмиз, Роббимиз бизга намозни доимий фарз қилган. Ҳаромдан тийилиш, етим-есир, бева-бечора, фақир инсонларга саховат кўрса-тиш, меҳр-шафқатли бўлиш ва бошқа хайрли амаллар ҳам худди шундай. Шундай экан, Рама-зондаги барча солиҳ амалларимизни кейин ҳам йил давомида тўхтатиб қўймасдан, давом этти-ришимиз лозим.
Биз учун ҳақиқий байрам қачон бўлади?
Гуноҳлардан тийила олган кунимиз, маъсиятларга алвидо деган онимиздан биз учун ҳақиқий байрам бошланади!
Аллоҳ таоло барчамизни Рамазондан онадан янги туғилган чақалоқдек гуноҳлардан фориғ бўлган ҳолда чиқишимизни насиб қилсин!
Яратган Эгам нуқсонлик билан қилган барча солиҳ амалларимизни Ўз фазли ва карамига мос тарзда қабул қилсин!
Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин, азизлар!!!
«Рамазон соғинчи» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Рамазон_ҳайити
"ЗАНГИОТА" ЖОМЕ МАСЖИДИДА РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
"ЗАНГИОТА" ЖОМЕ МАСЖИДИДА РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИ
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 22 АПРЕЛ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 04:08
⏰ ҚУЁШ - 05:34
⏰ ПЕШИН - 12:26
⏰ АСР - 17:10
⏰ ШОМ - 19:12
⏰ ХУФТОН -20:36
Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 22 АПРЕЛ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 04:08
⏰ ҚУЁШ - 05:34
⏰ ПЕШИН - 12:26
⏰ АСР - 17:10
⏰ ШОМ - 19:12
⏰ ХУФТОН -20:36
Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ЙИЛ БЎЙИ РЎЗАДОР БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ
🌙 Рамазондан сўнг Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.
🪧 Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
📆 Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).
🔷 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).
💠 Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.
🔰 Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.
🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@fitratuz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Рамазон_суҳбати
РАМАЗОН САВОБЛИ АМАЛЛАР ОЙИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
РАМАЗОН САВОБЛИ АМАЛЛАР ОЙИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
УЛАРНИНГ ҲАР КУНИ РАМАЗОН ЭДИ...
Салафларнинг ҳаётига гувоҳ бўлган бир жорияни сотиб олишди. Рамазон яқинлашаётганда бу қавмнинг Рамазонга ҳозирлик кўраётганини, ҳар хил таомлар тайёрлаб, уйларни жиҳозлаётганларини кўриб, жория бунинг сабабини сўради. Улар: «Рамазон рўзасига тайёргарлик кўраяпмиз», дейишди. Жория ажабланиб: «Сизлар фақат Рамазонда рўза тутасизларми?! Мен шундай зотларнинг ҳузурида яшадимки, уларнинг ҳар куни Рамазон эди! Мени уларнинг олдига жўнатиб юборинг!» дея ёлворди.
Дарҳақиқат, азизлар, саҳобаи киромларнинг ҳар куни бамисоли Рамазон эди. Улар ибодатларга астойдил бел боғлаш, нафл намозларни кўпайтириш, кечаларни қоим бўлиб, бедор ўтказиш, кундузлари рўза тутиш, Қуръон тиловатини доимий машғулотга айлантириш, дилозорлик қилмаслик, саховат кўрсатиш, хайр-эҳсон, закот улашиш, тоинки, барча эзгуликларга ҳарис бўлиб, ёмонликлардан парҳез қилиш учун Рамазонни кутиб ўтиришмаган. Уларнинг ҳар бир куни Рамазондай ўтган. Фақат Рамазон келганда, ибодатларни янада кўпайтиришган, солиҳ амаллар сабаб беҳисоб ажру савобларга эга бўлиш учун қаттиқроқ жидду жаҳд қилишган, холос.