Fitrat.uz
17K subscribers
24.8K photos
4.14K videos
7 files
23.5K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

* * *

Мадинадан ўн икки милча узоқдаги Габа ўтлоқларида Расулуллоҳга тегишли йигирма туя ўтлатиларди. Бир кеча Ғатафон қабиласидан Уйайна ибн Хисн бошчилик қилган (ёхуд вазифалантирган) қароқчилар гуруҳи ҳужум қилиб, туяларни олиб кетди.
Қаршилик кўрсатишга уринган чўпонларни ўлдиришди. Чўпон Абу Заррнинг (р.а.) ўғли эди. Абу Заррнинг аёли Лайло ҳам асирга туширилиб, олиб кетилди.

Туялардан соғилган сутни келтириш учун вақтли йўлга чиққан Салама ибн Акво йўлдаёқ босқиндан хабар топди. Бир тепаликка чиқиб, Мадина томонга юзландида, бор овози билан:
— Халойииқ... босқинчилиик! — деб қичқирди. Бу хабарни айтган одамни Расулуллоҳга юбориб, ўзи Габа ўтлоғи сари югурди.

Чопағонликда донғи чиққан эмасми, бирпасда қароқчиларга етиб олди. Ўқ етадиган даражада яқин бориб, сўнг камонни ишга солди. «Ол буни ибн Акводан. Бугун олчоқлар ўлдириладиган кундир...» маъносидаги байтни такрорлар эди у.
Қароқчилардан бири отини сурди. Саламага ҳужум қилди. Салама ёйига жойлаган ўқни рақибини нишонга олиб отди. У отидан ерга думалаб тушди. Қувлашмачоқ шу зайл соатларча давом этди...

Қарокчилар ортларидан ўқ отиб, тош отиб ҳеч кўз очирмаётган биргина одамга бас келмаётганларидан аламзада эдилар. Тўхтаб, у билан жангга киришайлик дейишса, эҳтимол, оркасидан бирор ёрдамчи гуруҳ келаётгандир, деган хавотирлари ҳам йўқ эмасди.

Қолаверса, чопағон бу одамни тутиб олиш ҳам осон иш эмас. Олдинига тезроқ қочиб қутулиш учун уст кийимларини, найзаларини ташлашди. Бўлмади. Ўғирлаган туяларидан қолдиришди. Яна бўлмади, Салама таъқибни тўхтатмади.

Бу орада Уйайна ибн Хисн кўринди, шерикларипи кутиб олди. Ўтириб овқатлана бошлашди. Уйайна йигитларидан тўрт кишини тепада ўтирган одамга юборди. Улар тепага ўрмалай бошлаганида Салама:
— Ҳей, менинг кимлигимни биласизларми? — дея бақирди.
— Йўқ, билмаймиз.
— Мен Салама ибн Акво бўламан. Шуни яхши билингларки, қувсаларингиз бари бир менга етолмайсизлар. Орқаларингиздан тушсам, қочиб ҳам қутулолмайсизлар. Ҳаммангизни қириб ташлайман!

Қароқчилардан бириси:
— Мен бу одамнинг гапларига ишонаман, — деди. Орқага қайтишди.
Уйайна бошлиқ гуруҳ ўрнидан туриб йўлга чиқаркан, узоқлардан мусулмонларнинг етиб келаётганини билдирувчи чанг-тўзон кўзга чалинди. Мусулмонлардан Муҳриз ибн Назла алоҳида-алоҳида келаётган душманлардан бири билан олишиб, шаҳид бўлди. Миқдод ибн Асвад яраланди. Бунга муқобил мушриклардан ҳам бир неча киши ўлдирилди.

Қолганлари шом қоронғулигидан фойдаланиб, қочиб қолишди. Зу Қорад деган жойдан у ёғига ўтилмади. Мусулмонлар бир кеча-кундуз ўша жойда туришди. Жаноби Пайғамбаримиз атрофга кичик-кичик аскарий гуруҳлар юбордилар. Сўнгра Мадинага кайтилди.


Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 7 июнь СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:09
ҚУЁШ - 04:50
ПЕШИН - 12:27
АСР - 17:36
ШОМ - 19:56
ХУФТОН - 21:36

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг!

Билаклар ДУОга очилган,
тиллар ЗИКРла толмаган,
қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган,
кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин!!!

@fitratuz
#ҳикмат

Замонавий илмий тадқиқотлардан маълум бўлишича, ухлаган пайтда чироқни ёниқ қолдириш инсон миясининг муҳим жойларига таъсир қилиб, турли изтиробларга (депрессия) ҳамда семириб кетишга сабаб бўлади.

Шунинг учун олимлар тана ва мия дам олиши учун тунда чироқларни ўчириб ётишни тавсия қилишади.

Субҳаналлоҳ! Олимлар йигирма биринчи асрдагина аниқлаган илмий кашфиётни бундан ўн тўрт аср муқаддам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб кетган эканлар: «Ухлаганда чироқларни ўчиринглар» (Абу Довуд ривояти).

@fitratuz
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръонни моҳирлик билан ўқийдиган киши мукаррам, олийжаноб элчи фаришталар билан биргадир», дедилар.


Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

@fitratuz
“ОРТИҚЧА”

— Келинингизга «болани олдир», деб айтдим. Тўрттаси етади ўзи. Шундоғам рўзғорга етказолмай юрибман… — ҳасрат қилди ўғил онасига.
— Шундай дегин… Отанг ҳам бир вақтлар сени, бешинчи фарзандимни «олдир» демаган эканда? Шунда бойиб кетармидик? Сенсиз…

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҚЎШНИНИНГ НОМУСИ ВА ОМОНАТИ

Тохирхон домла Тўлқинхонов
Пискент тумани "Келовчи" жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бомдодга туролмаслик

CАВОЛ:
Ассалому алайкум! Аллоҳ барчамизни маҳбуб айласин. Бомдодга жуда қаттиқ ухлаб қолябман, будилник чалинади, ўчираман яна ухлаб қолябман. Ухлаб қолмаслик учун нима қилиш керак. Раҳмат олдиндан.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Хуфтонни ўқибоқ ухлашга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 7 июн куни соат 15:30 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Live stream started
#ОНЛАЙН: 🌙 100 ДАН ЗИЁД УЛАМО ИШТИРОК ЭТАЁТГАН “УММУД ДУНЁ”ДАГИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчиликларидаги делегация халқаро конференция муносабати билан Қоҳира шаҳри бўлиб турибди.

🌙 Бугун, 7 июнь куни “Уммуд дунё” (Дунёнинг онаси) деб аталувчи Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бошланган халқаро анжуманда мусулмон мамлакатларида долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, муфтийлар, дин ва давлат арбобларидан иборат жами 100 дан зиёд йирик уламолар муҳокама қиладилар. Ушбу нуфузли анжуман уч кун давом этади.

🔹Айни пайтда Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари нуфузли анжуманда иштирок этиш асносида муҳим мавзу бўйича нутқ қилишлари кутилмоқда.
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#муфтий #халқаро_конференция
@muslimuzportal
Live stream finished (42 minutes)