Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.4K photos
4.07K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Илмдан олдин, одоб ўрганиш ҳақида

Шарифжон домла Назаркулов
Бекобод шаҳар “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Аёллар азон ва иқомат айтиши

CАВОЛ:
Ассалому алайкум! Аёллар азон ва иқомат айтишлари жоизми?

ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас.

عن نافع عن ابن عمر رضي اللهُ قال: ليس على النساء أذان ولا إقامة

Нофеъ Ибн Умардан ривоят қилади:
"Аёлларга азон ҳамда такбир (иқома) айтишлик йўқдир". Абдурроззақ ривояти.

عن معتمر بن سليمان عن أبيه: كنا نسأل أنسا رضي الله عنه: هل على النساء أذان وإقامة؟ قال: لا، وإن فعلن فهو ذكر

Сулаймон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Биз Анас ибн Моликдан:
"Аёллар ҳам азон ва иқома айтишадими?" деб сўрадик. У:
"Йўқ! Мабодо улар азон ва иқома айтишса, у зикр бўлади", деди".
Саҳобаларнинг юқоридаги сўзларидан аёлларга азон ва иқома айтиш йўқлиги тушунилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати.

Дўстларингизга улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари

Оталари
Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.

Оналари Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.

Боболари Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.

Амакилари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларнинг исмлари:
Ҳорис,
Зубайр,
Ҳамза,
Зирор,
Абу Толиб (Абду¬маноф),
Абу Лаҳаб (Абдулуззо),
Абдулкаъба,
Муғийра,
Навфал.

Аммалари:
Умайма,
Баро,
Умму Ҳакийм,
Сафия,
Арво,
Отика.

Аёллари:
Хадийжа бинту Ҳавайлид,
Савда бинту Замъа,
Оиша бинту Абу Бакр,
Ҳафса бинту Умар,
Зайнаб бинту Ҳузайма,
Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя),
Зайнаб бинту Жаҳш,
Маймуна бинту Ҳорис,
Жувайрия бинту Ҳорис,
Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён),
Мория бинту Шамъун, С
офия бинту Ҳуяй.

Ўғиллари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар:
Қосим,
Абдуллоҳ,
Иброҳим.

Қизлари:
Зайнаб,
Фотима,
Руқайя,
Умму Кулсум
розияллоҳ анҳунна.

Куёвлари:

Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.

Набиралари:

Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.

Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.

Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.

Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия»
асари асосида тайёрланди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

Имоми Аъзам р.а.нинг шогирдлари, буюк Фақиҳ Абу Юсуф ўлим тўшагида ҳам шогирдларини чақириб, бирон илмий масалани суҳбат қилиб турайлик, деган эканлар.

Шунда шогирдларидан бири: «Ҳазрат, ҳозир масала тортишадиган вақтмас-ку, ўзингиз билан ўзингиз овора бўлсангиз» – деса, шундай жавоб берган эканлар: «Аллоҳ менга берган бир лаҳза қолса ҳам ўша билан бир мусулмонга хизмат қилиб қолсам дейман. Шу лаҳзани қўлдан бой бериб қўймай…»

Буюк ҳофиз, муҳаддис Ибн Ражаб р.а. айтадилар: «Ўз қўлим билан 2000 та китоб ёзганман». Ҳатто кунига 9 та китоб ёзган пайтлари ҳам бўлган экан.

Амр Холид айтади:
«Булар қандайин зотлар эди! Вақтининг қадрини билган мана шундай зотлар сабабли уммат 1300 йил турди. Охирги 100 йилнинг умматлари нима бўлди? Бу замон умматининг дарду ғами уй қуриш бўлди…»

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҲАСАДЧИНИНГ ХАТАРИ

Гугурт хавфли.
Ёниб, аланга олса, унданда хавфли!

Ҳасадчи хавфли.
Ҳасади қўзиб турса, унданда хавфли!

Нурали МАВЛАНОВ

@fitratuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

* * *

Урана водийида юзларча одам айланиб юрарди. Ҳар ким ўз юмуши билан банд. Энди Холидни топиб, тезда тинчитиш, ишни битириш керак. Бироқ уни танимайди, бировдан: «Менга Холид ибн Суфённи кўрсатиб юборинглар», деб сўрагиси келмайди.

Абдуллоҳ у ёқбу ёққа қараб юраркан, тўсатдан чўчиб тушди... Ичига қандайдир қўрқув оралади. Бунча кўп душман орасида бир ўзи. Бу одамлар унинг терисини тириклай шилишмаса, шукр қилиши керак. Холид ибн Суфённинг амри остида жанг қилиш учун тўпланган бунча душман ичра Абдуллоҳ жонини қутқара олса, энг катта муваффақияти шу бўларди лекин! «Шайтон ўлсин, бу ерга нега келдим ўзи?» дея ўйлай бошлади у.

Бирдан ҳушини йиғди. Унга танимаган душманни кўриб, тўсатдан чўчиб тушиши, ичини бир қўрқув эгаллаши ва шайтонни эсга олиши айтилмаганмиди?! У излаган одам худди шу!
— Ҳақсиз, эй Aллоҳнинг расули, — деб шивирлади Абдуллоҳ.
Худди шу пайтда бир одам атрофидагиларга бир нималарни айтди, улар ҳам буйрук олгандай тез тарқалишди. Энди Абдуллоҳнинг ҳеч қандай шубҳаси қолмади. «Ҳозир бу одам билан шуғуллансам, намозим қазо бўлади», дея ўзига ўзи тушунтирди Абдуллоҳ.

Бир муддат олдинги қўрқув юрагини батамом тарк этди гўё. Рўпарасида қанақа ва қанча душман тургани ҳам уни энди қизиқтирмасди.

Бир панага ўтди, ҳеч ким кўрмаётганига қаноат ҳосил қилгач, аср намозини икки ракат қилиб ўқиб олди. Сафарда шундай ўқиларди. Намозини тугатгач, Aллоҳ таолонинг ёрдамини сўраб, илдам босди.

Холид ибн Суфён қўлидаги бир таёқ билан ер чизиб келар эди.
— Кимсан?!
— Сенинг Муҳаммадга карши қўшин тўплаётганингни эшитиб келган бир хузоаликман.
— Қониқарлироқ жавоб кутаётган Холиднинг кўзларига тикилиб, қўшиб қўйди: — Ёрдамим тегиб қолар деб келдим. Хўш, сени менга ёрдам қилишга нима мажбур қилди?!
— Муҳаммад бизнинг обрў-эътиборли кишиларимизни ақлсизликда айблади.
Отабоболаримизнинг тангриларига тил теккизди. Ҳеч ким билмайдиган бир дин олиб келди. Отани ўғилдан айирди. Эр-хотин бир-бирларига душман бўлиб қолди. Шулар етмайдими?
—Мана бу гапларинг ҳақ, эй хузоалик! Менинг қўшин тўплашимга ҳам шулар сабаб бўлди. Мард одамга ўхшайсан, ёқиб қолдинг менга.

Бирга гаплашиб юришди. Янги келган одамнинг мадиналик пайғамбар ҳақида айтганлари Холидни ўта қувонтирди. Иккалалари чодирга киришди. Холид устма-уст бир неча қадаҳ шароб ичди. Бу орада Абдуллоҳ фурсатни бой бермасдан, қиличини суғурдида, бор кучи билан душманнинг бўйнига урди. Шу бир зарба Холиднинг ҳаёт билан видолашувига кифоя килди.

Абдуллоҳнинг ичини севипч қоплади. Ортиқ Холид ибн Суфён йўқ! У тез чодирдан чиқиб, одамларга аралашиб кетди.

Холидни чодирида ўлик ҳолда топганлар атрофни тинтув қила бошлаган пайтда Абдуллоҳ аллақачон Мадина йўлида эди. Қидирувлар фойда бермади.
— Биз уни ўзини хузоалик деб таништирган бир одам билан кўрган эдик, — дейишдан нарига ўтиша олмас, «хузоалик» эса ҳеч топилмас эди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 29 МАЙ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:15
ҚУЁШ - 04:54
ПЕШИН - 12:25
АСР - 17:32
ШОМ - 19:49
ХУФТОН -21:26

Улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бир инсон дунёсини йўқотса, ҳеч нарса йўқотмабди...
Саломатлигини йўқотса, ҳаётининг ярмини йўқотибди...
АММО УМИДИНИ ЙЎҚОТСА, ҲАММА НАРСАСИНИ ЙЎҚОТИБДИ...

УМИД ВА ДУОЛАР ИЖОБАТИГА ТЎЛА КУН БЎЛСИН. ХАЙРЛИ КУН!..

@fitratuz
#ҳикмат

Муваффақиятсизликка учраб, ҳолинг паришон бўлиб, дилинг хира бўлганда ўзингга ўзинг: «Намознинг ҳаққини адо қилдингми? Мол-дунёингдан закот чиқардингми? Қариндошларинг билан алоқа боғладингми?» деб савол бер!

@fitratuz
#Ҳадис

Муоздан (р.а.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ (с.а.в.) қўлимдан ушладиларда: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман.

Эй Муоз, ҳамма фарз намози сўнггида «Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибодатика», деб айтишингни васият қиламан», дедилар». (Маъноси: «Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер».)

Абу Довуд ва Насoийлар ривояти.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

БИДЪАТЛАРНИНГ АСОСИ ИЛМСИЗЛИК

🎙 Бахтиёр домла Эрданов
"Аммор ибн Ёсир" жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Тушни бировга айтиш

CАВОЛ:
Ассалому алайкум! Яхши туш кўрса яқин инсонигами ёки бирор кишига айтган афзалми ё айтмаган яхшими? Қай бири яхши?

ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида:
«Агар бирортангиз ўзи яхши кўрган нарсасини тушида кўрса, бошқаларга айтсин. Ёмон кўрадиган нарсасини тушида кўрса, чап томонига уч марта туфласин-да, бошқа томонга ёнбошлаб олсин. Аллоҳдан унинг шарридан сақлашини сўрасин. Бу тушини ҳеч кимга айтмасин. Шунда туш унга зарар қилмайди», деганлар.
Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати.

Дўстларингизга улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҲАР БИРИНГИЗ СЎРАЛАСИЗЛАР

Обиджон домла Мирҳамидов
Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

🎞 ЯШАМАЙДИГАН ҲОВЛИДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?

🎙 Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

👉 Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ЙЎЛ ҚОИДАСИ – УМР ФОЙДАСИ

Йўл жамият аъзоларининг бир-бирлари билан боғланишлари, муносабат ўрнатишлари, мунтазам алоқаларни жорий этишлари учун воситадир. Кишилар йўллар орқали уйдан уйга, маҳалладан маҳаллага, бир юртдан иккинчисига бориб-келишади. Инсонлар йўллар воситасида ҳаётлари учун керак бўлган юкларини ташийдилар.

БАТАФСИЛ ЎҚИНГ
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

ЯНА БИР ИЧКИЛИКЛИ ЙИҒИН

Утбон ибн Молик бир кеча ўртоқларини уйига чакирди. Овқатдан сўнг ичкилик ичилди. Ичганларнинг феъли, ўзни тутишлари ўзгарди, чиройли ва дабдабали гапириш майллари ғалаёнга келди. Бу орада Саъд ибн Абу Ваққос бақириб бир шеър ўқиди. Шеърда муҳожирлар ҳаддан зиёд мақталар, мадиналик ансорлар эса ерга урилар эди.

Бундай одобсизликка чидаб бўладими?! Кечагина ватанидан кувилган одам уни қучоқ очиб бағрига олган, уйжой берган, ҳеч бир ёрдамини аямаган инсонларга нисбатан бундай ҳақорато-муз гапларни айтишга қандай журъат қилади?!

Ширакайф, фикр юритиш чегарасидан ошган даврадагилар бу шеърни эшитгач: «Унга эътибор берманглар, маст бўлган, нима гапираётганини ўзи ҳам билмайди,» дейишолмади.
Аксинча:
Ҳей, бу қандоқ гап?! Ўйлаб гапиряпсанми?! дея бақиришди.

Даҳанаки жанг ана шундай бошланди! Куракда турмайдиган нарсалар тилга олинди. Кимнинг янада устун ва фазилатли эканлиги масаласи аёвсиз баҳсга йўл очди. Бу орада кўлга илинган туянинг чаноқ суяги билан Саъд ибн Абу Ваққоснинг бошига туширишди. Саъднинг оғзи-бурнида бу аччиқ хотирани унуттирмайдиган ярачақа изи қолди.

Хайрият, бундан ҳам катта ҳодисалар юз бермасидан жанжалнинг олди олинди. Саъд фаҳм-фаросатли одам эди. Ҳушёр бўлганида бошини кессалар ҳам, ансорларни ёмонлаган шеърни унга ўқита олишмасди. Чунончи, мадиналиклар ҳам, ўз навбатида, муҳожирларни, уларнинг оғзи-бурнини конатиш учун қучоқ очиб бағирларига олишмаган ахир Таассуфки, бутун ёмонликларнинг онаси ва ўзаги бўлган ичкилик хурмачани тўлдирган, сўнгра мияга урган, дуппа-дуруст, инсон каби ўйлаш йўлини тўсган эди.

Эрталаб Фахри коинот жанобимиз воқеани маҳзун ҳолда тингладилар. Ёнларида ўтирган Умар ибн Хаттоб (р.а.) қўлларини кўтарди, олдин ҳам неча марталаб қилган дуосини яна бир бор илтижо билан такрорлади:
— Оллоҳим, бизга шароб ҳақида очиқ бир ҳукм эҳсон айла...

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 30 МАЙ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:14
ҚУЁШ - 04:53
ПЕШИН - 12:25
АСР - 17:32
ШОМ - 19:50
ХУФТОН -21:27

Улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Самимият бор жойда сохталик бўлмайди. Шунинг учун ҳақиқий инсонлар самимийдирлар ва уларнинг улашган ҳар бир они ўзгачадир...

Кунингиз файзли ўтсин, атрофингиз самимий инсонларла тўлсин!

@fitratuz
#ҳикмат

Улуғ тобеъин Саъид ибн Мусайяб роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ота-онасига яхшилик қилган одам ёмон ўлим топмайди». Аллоҳим! Бизни ота-онасига яхшилик қилувчилардан қилгин!

@fitratuz
#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ таоло: «Ким Менинг дўстимга душманлик қилса, унга уруш эълон қиламан. Бандам Ўзим унга фарз қилган нарсадан маҳбуброқ бошқа бирор нарса билан Менга яқин бўла олмайди.

Бандам Менга нафллар билан яқинлик қилишда бардавом бўлиб, шу даражага етадики, Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ҳамда юрадиган оёғи бўламан.

(Яъни, Мен изн бермаган нарсани эшитмайди, кўрмайди, ушламайди ва қадам қўймайди.) Агар Мендан сўраса, сўраган нарсасини бераман. Агар паноҳ тиласа, паноҳ бераман», деди», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

@fitratuz
🕌 Таниқли ва воиз уламоларнинг Тошкент вилояти масжидларига бугунги ташриф режаси

Бугун, 30 май куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли ва воиз уламолари Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги масжидларига ташриф буюриб, пешин ва хуфтон намозини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб беришади.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Абу Ҳанифа” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳомиджон домла Ишматбеков;
🌃 Хуфтонга Мирзохид домла Мирғаппоров;

🕌 “Саксон ота” масжидига:
☀️ Пешинга Собиржон домла Рустамов;
🌃 Хуфтонга Имомбой домла Хусниддинов;

🕌 “Барданкўл” масжидига:
☀️ Пешинга Эргаш домла Рустамов;
🌃 Хуфтонга Суннатиллоҳ домла Эрназаров;

🕌 “Миям Қангли” масжидига:
☀️ Пешинга Салоҳиддин домла Тошанов;
🌃 Хуфтонга Мирвохид домла Миржалилов;

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA