Fitrat.uz
13.5K subscribers
24.2K photos
4.05K videos
7 files
23.2K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#эълон!

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИДАН БЕБАҲРА ҚОЛМАНГ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги “Нурафшон ТВ” билан ҳамкорликда Тошкент вилояти имом-хатиблари билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг маърифатини юксалтириш, маънавиятини юксалтиришга астойдил бел боғлади.

Бугун, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ҳар куни (бугунги суҳбат 19:20 да бошланади) соат 18:30 да Тошкент вилояти имом-хатибларининг “Рамазон суҳбатлари” рукнида туркум маърифий кўрсатувлар намойиш этилади.

Рамазон суҳбатларидан бебаҳра қолманг!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Ассалому алайкум! Ойларнинг султони – моҳи #Рамазон муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло раҳмати, марҳамати, мағфиратига мушарраф айласин.

Ўзининг фазлу карами ила солиҳ амалларимиз сабабидан савоблар захирасини кўпайтирсин, тавбаларимизни қабул қилиб, гуноҳларимизни афв этсин, Қуръони карим шафоатига эриштирсин, қилган дуоларимизни ҳусни мақбул айлаб, илтижо билан сўраганларимизни ижобат этсин!

Муборак ойни Роббимизнинг розилигига эришган ҳолда якунлашимизни таъминласин!

Рамазони шариф муборак!

@fitratuz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

ОЙЛАРНИНГ СУЛТОНИ
#РАМАЗОН МУБОРАК!

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

"РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН"

Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Fitrat.uz pinned a video
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

* * *
Бадрда иккинчи бор урушиш ва Уҳудда шаҳид бўлганларнинг қасосини олиш учун ҳозирлик кўрилаётган кунлардан бирида Маккадан ғалати бир хабар келди: Абу Суфён олдига тушиб бўлмайдиган бир қўшин тўплаб келаётганмиш! Боз устига, бу гал ишни Ухуддаги тарзда қолдирмоқчи эмас. Масалани тагтомири билан хал этармиш, Ислом даъвосига узил-кесил барҳам бериб, Ислом номи ҳеч қачон тилга олинмайдиган қилиб қўйишга қаттиқ бел боғлаганмиш…

Бадрга бориш ўлимга боришдек туюлиб қолди. Яхшиси, Мадинада қолиш, ҳатто сулҳ тузиш учун Абу Суфёнга илтимос билан бир хайъат юбориш фойдали кўринди. Нуаймнинг қўшибчатилган муболағали ташвиқотлари, айниқса, бу ёлғонлар мунофику яҳудийлар сузгисидан ўтганидан кейин кўпчиликни ваҳимага солиб қўйди. Гўё ҳеч кимда Бадрга боришга ҳавас қолмагандек…

Фахри коинот пайғамбаримиз Абу Суфённинг «Бадрда кўришайлик» мазмунидаги даъватини кабул килган эдилар! Бу ваъдадан қайтиш ҳақида эса ўйлаб ҳам ўтириш ортиқча. Ул зоти муборак асҳоб орасидаги саросимани эшитиб: «Ёлғиз колсам ҳам, барибир Бадрга бораман!» дея қарорлари катъий эканини маълум килдилар.

Ҳазрати Абу Бакр, Умар каби буюклар бу каби ташвиқотларга парво қилишмади. Бироқ халқ орасида ёйилаётган мишмишлардан Султони анбиё ҳазратимизни хабардор этиб туришди.

Расулуллоҳ жанобимизнинг матонатли қарорлари мўминларга жасорат бахш этди. Ахир, бу сафарнинг охири ўлим билан якунланган такдирда ҳам, шаҳидлик мартабаси қўлга киритилажак!

Тайёргарлик авж олди. Қисқа фурсат ичида бир минг беш юз кишилик қўшин йиғилди ва Ҳазрати Али кўтарган байроқ остида Мадинадан йўл чиқди. Ораларида ўн отлиқ бор эди, холос.

Фахри коинот жанобимизнинг тавсияларига биноан, бу қўшин ёнларига тижорат молларини ҳам олди.

Юз эллик чақиримлик йўлни гоҳ юриб, гоҳ тўхтаб ва ҳар қадамда ичларидаги қўрқувнинг ўрнини жасоратга тўлдира-тўлдира босиб ўтишди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 2 АПРЕЛ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 04:47
ҚУЁШ - 06:05
ПЕШИН - 12:31
АСР - 16:57
ШОМ - 18:51
ХУФТОН -20:07

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Рамазон_2022

«ЗАНГИОТА» ЖОМЕ МАСЖИДИДА РАМАЗОН ШУКУҲИ

Таровеҳ намози (1-кун)дан фото лавҳалар

@fitratuz