Fitrat.uz
13.5K subscribers
24.2K photos
4.05K videos
7 files
23.2K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
«ЗАНГИОТА» ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИ ШУКУҲИ

@fitratuz
ХАЙРУ САХОВАТ, ЭЗГУЛИКЛАР ОЙИ, МАРҲАБО!

Дилларга сурур, қалбларга сокинлик, ҳузур-ҳаловат улашадиган муборак Рамазон ойи ҳам кириб келмоқда. Бу ойнинг файзи ва шукуҳи ўзгача. Бу ой бежиз орзиқиб кутилмайди. Унда минг ойларга татийдиган кеча бор. Бу ойда сўзларнинг энг улуғи – Каломуллоҳ нозил бўлган.

Рамазонни юртимизда кўтаринки руҳда кутиб оламиз. Чунки бу ойни муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида ҳар йили муҳтарам Президентимизнинг махсус қарори қабул қилинади. Шу йил 31 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрида”ги Қарори матбуотда эълон қилингани барча мўмин-мусулмон юртдошларимиз сингари бизни ҳам беҳад қувонтирди.

Шу ҳужжат асосида муборак ойнинг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, сабр-қаноат каби фазилатларни эъзозлаш, бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизни қадрлаш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиш, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган ҳамда ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, азалий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган тарғибот тадбирларини ўтказиш алоҳида белгиланади.

Рўзанинг жуда кўп ва турли-туман фойдалари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни ана шу фойдаларга тарғиб қилганлар. Биринчидан, рўза инсон танасини турли касалликлардан асрайди. Чунки танадаги кўп касалликлар асосан меъда ва ичакларда тўпланиб қолган чиқиндилардан ҳамда ортиқча семириб кетишдан бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рўза тутинглар, соғлом бўлурсиз. Сафар қилинглар, бой бўлурсиз”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

БАТАФСИЛ ЎҚИНГ
Тошкент вилояти имом-хатиби Россия Федерациясига жўнаб кетди

Бу йилги Рамазон ойида ҳам анъанага айланганидек ўзбекистонлик қориларни хорижий давлатларда таровеҳ намозларини адо этиб бериш учун юбориш давом этади.

Кеча 31 март куни Россия Федерациясининг Приморск ўлкаси мусулмонлари диний идораси таклифига кўра, Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги “Садр ота” жоме масжиди имом-хатиби Исматуллоҳ қори Арипов Россия Федерацияси, Приморск ўлкаси, Владивосток шаҳрига жўнаб кетди.

Вакилимиз Рамазон ойи давомида Владивосток шаҳрида таровеҳ намозларини адо этиб, диний-маърифий суҳбатлар ўтказиб беради.

Дўстларингиз билан улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#эълон!

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИДАН БЕБАҲРА ҚОЛМАНГ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги “Нурафшон ТВ” билан ҳамкорликда Тошкент вилояти имом-хатиблари билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг маърифатини юксалтириш, маънавиятини юксалтиришга астойдил бел боғлади.

Бугун, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ҳар куни (бугунги суҳбат 19:20 да бошланади) соат 18:30 да Тошкент вилояти имом-хатибларининг “Рамазон суҳбатлари” рукнида туркум маърифий кўрсатувлар намойиш этилади.

Рамазон суҳбатларидан бебаҳра қолманг!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Ассалому алайкум! Ойларнинг султони – моҳи #Рамазон муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло раҳмати, марҳамати, мағфиратига мушарраф айласин.

Ўзининг фазлу карами ила солиҳ амалларимиз сабабидан савоблар захирасини кўпайтирсин, тавбаларимизни қабул қилиб, гуноҳларимизни афв этсин, Қуръони карим шафоатига эриштирсин, қилган дуоларимизни ҳусни мақбул айлаб, илтижо билан сўраганларимизни ижобат этсин!

Муборак ойни Роббимизнинг розилигига эришган ҳолда якунлашимизни таъминласин!

Рамазони шариф муборак!

@fitratuz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

ОЙЛАРНИНГ СУЛТОНИ
#РАМАЗОН МУБОРАК!

@fitratuz