Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.4K photos
4.07K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
МАВЪИЗА МАНЗУР БЎЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов юртимизнинг жануб дарвозаси – Сурхондарёда бўлиб, жума намозига Термиз шаҳридаги «Ҳаким Термизий» жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Жума намозидан аввал мўмин-мусулмонларга «Бир ҳадис шарҳи: “....биздан эмас” ҳадислар туркуми» мавзусида гўзал мавъиза қилиб бердилар. Маъруза савол-жавобларга уланиб кетди.

Устознинг ташрифлари мўмин-мусулмонлар учун ҳар жиҳатдан самарали кечмоқда.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🎞 КИМ АЛДАСА-У БИЗДАН ЭМАС!

🎙 Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар «Ҳаким Термизий» жоме масжидидаги жума мавъизаси

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ислом_тарихи

ВАҲШИЙНИНГ БЎЙНИНИ СИНДИРГАН ТАҚВО!
Ҳижрий 262 йиллар!
(1-қисм)
Бу даврда Мисрда, асл Бухоролик Аҳмад ибн Тулун подшоҳ бўлган. У замонда Мисрда энг тақводор, ўз замонасининг билимдони ва зоҳиди Шайх Абул Ҳасан (асл исми Буннон ибн Муҳаммад) ҳам яшар эди.

Бир куни мана шу шайх, Миср подшоси Аҳмад ибн Тулунга қарши бир фатво чиқарди. Буни эшитган подшоҳ Аҳмад ибн Тулун тезда шайхга аскарларини юбориб, уни саройга олиб келишни буюрди. Шайхни саройга олиб келгач, подшоҳ шайхдан фатвосини қайтиб олишни сўради.

Шайх эса бундан бош тортди. Ўша пайтдаги Мисрлик ҳукмдорларнинг урфига кўра, подшоҳга итоат қилмаган кишини, бир неча ҳафта оч бўлган шернинг қафасига киритиб юборар ва унинг оч шерга тириклай ем бўлишини бутун халққа томоша қилдириб, шу йўл билан халқни подшоҳга қарши чиқишдан қайтариб турар эди.

Подшоҳ Аҳмад ибн Тулун ҳам шайх Абул Ҳасанни мана шундай қилмоқчи бўлиб, халқни тўплаб, бир неча ҳафта оч турган шернинг қафасига киритиб юборди...

✍️Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов
@fitratuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Туяларни ўтлатгани кетган Амр ибн Умаййа билан Мунзир ибн Муҳаммад бўлиб ўтган воқеалардан бутунлай хабарсиз эдилар. Қайтиш чоғида биродарлари қўнган макон тепасида қушлар учиб юрганини кўришди.
—Кўряпсанми ана у калхатларни?
—Нима бўлиши мумкин?
—Билмадим, бир сабаби бордир...
—Нима бўлса ҳам тезроқ борайлик.
Улар туяларни олдиларига солиб, юриб кетишди.
—Негадир, ичим ғаш бўляпти.
—Гапирма, менга ҳам шундай туюляпти.

Бир оздан кейин олдиларидан чиққан хотин уларга аччиқ хабарни етказди. Пастга қарашди. Жанг тамом бўлган, мушриклар ўликлар атрофида айланиб юришарди. Ҳамроҳлари ерда чўзилиб ётишибди. Улар бундай зарбани ҳеч ҳам кутишмаган эди.
— Энди нима қиламиз?

Ҳамроҳларнинг мунгли кўзлари бир-бирига умидсиз тикилди.
— Бориб Пайғамбаримизга хабар берайлик.
— Мсн бошқача фикрдаман, эй Амр! Дўстларимизни бу ҳолда кўриб туриб, кетолмайман. Мен ҳам уларга ўхшаб жанг қиламан, уларга ўхшаб шаҳид бўлишни истайман.

Гапни чўзиб ўтиришмади. Икковлари видолашгач, Мунзир пастга туша бошлади. Қиличини қўлга олиб, дарҳол ҳужумга ўтди. Жанг узоқ давом этмади. У ҳам оғир зарбадан қулаб, қонга беланди. Дўстлари қаторидан жой олди.

Амр бу саҳнани кўзёши тўкиб юқоридан кўриб турарди.
—Ана, яна биттаси тепадан қараб турибди.
—Тутинглар уни.
Ҳамма бирдан Амр турган тепаликка қараб югурди. Дарҳол тутиб олиб, қўл-оёқларини боғлашди. Амир ибн Туфайлнинг ҳузурига олиб келишди.
— Шунча ҳамроҳларингни ўлдирганимизни кўриб нима учун қочиб кетмадинг?
—Мен Мудор қабиласиданман.
—Тушунарли.

Амир ибн Туфайл бу сўзни «мудорлик мудорликка қилич кўтармайди» деган маънода тушунди. Қўлига қайчи олиб, Амрнинг пешонасидан сочини тутамлади ва кесди.
— Онамнинг қасами бор эди. Унинг номидан сени озод қиламан, бор, йўлингга кетавер.

Амр афв қилингач, улардан узоқлашди ва бўлган воқеани Расулуллоҳга (с.а.в.) хабар қилиш учун Мадинага йўл олди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 19 ФЕВРАЛЬ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 05:56
ҚУЁШ - 07:13
ПЕШИН - 12:42
АСР - 16:19
ШОМ - 18:03
ХУФТОН -19:18

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!

Биз қалбимизни Аллоҳга берайлик, Аллоҳ бизга қалбимиздагини беради, иншааллоҳ...

Хайр ва баракотга тўла кун бўлсин!


https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Инсонга зарар етганда, ётган ҳолда, ё ўтириб ёки тик туриб ҳам Бизга илтижо қилади. Ундан зарарини кетказганимизда эса, гўё етган зараридан Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Мана шу тарзда исрофчи (тажовузкор)ларга ўз қилмишлари зийнатли (чиройли) қилиб қўйилди»
(Юнус сураси 12-оят).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Банда ва Аллоҳ орасидаги энг биринчи парда, банданинг нафсидир.

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

@fitratuz
НОДОНЛАР БИЛАН ТОРТИШМАНГ!!!
(Бўри ва эшак ҳақида масал)

Бир куни бўри билан эшак майсанинг ранги борасида тортишиб қолибди. Эшак майсанинг рангини сариқ деса, бўри яшил дер экан. Улар кўп тортишибди. Ҳеч келиша олишмагач, масалани ҳал қилиб бериш учун ўрмон подшоҳининг олдига боришга қарор қилишибди. Муҳокама бошланибди. Иккиси ҳам ўзининг ҳужжат-исботини келтирибди. Ҳукм чиқариш пайтида ҳамма адолатли ҳукмни интиқлик билан кутишар эди. Шер маҳкамага ҳозир бўлганларнинг умидларини чиппакка чиқариб, бўрига бир ой қамоқ жазоси ҳукм қилди. Эшакни эса айбсиз деб ҳукм қилди.

Бўри эътироз билдириб: “Жаноб, майсанинг ранги яшил эмасми?”, дебди.
Шер: “Ҳа, яшил”, дебди.
Бўри: “Ундай бўлса, нима учун менга қамоқ жазоси таъйинладингиз?, ахир, мен хато қилмадимку!”, дебди.
Шер: “Тўғри, сен майсанинг рангида хато қилмадинг, лекин бундай масалада эшак билан баҳслашиб хато қилдинг. Бундан кейин сенга ибрат бўлиши, ҳамда тушунмайдиган бефаҳмлар билан тортишмаслигинг учун сенга қамоқ жазосини тайинладим”, деди.

* Хулоса: Ҳеч қачон мутаассиб ва жоҳиллар билан тортишманг. Чунки бунда ҳеч қандай натижага эриша олмайсиз.

* Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Жоҳиллардан юз ўгиринг!” (Аъроф сураси, 199-оят), деб марҳамат қилган.

Шунга кўра, катта уламоларга нисбатан нотўғри эътирозлар бўлганда ёки таъна-маломат қилинганда уларнинг сукут қилишлари мағлуб бўлганидан эмас, балки ушбу оятга амал қилганиданлар.

* Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳдан нима учун баъзи баҳслашувчилар билан тортишмасдан, уларга сукут қилгани ҳақида сўралганида, қуйидагича жавоб берган эканлар:

Дерлар: нега жимсиз, тортишганларга?
Дедим: ёмонликнинг калити жавоб.
Нодону - аҳмоққа сукут шарафдир,
Ҳамда обрў сақлашнинг тўғри йўлидир.
Жим турган шерларга бир қара,
Туришар виқор-ла, уларда ҳайбат.
Энди вовуллаган итларга қара,
Вовиллай-вовиллай, қувилар албат.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Oxirat uchun xozirlangan dunyo
Hazrat Nuriddin hoji domla
▶️ Охират учун хозирланган дунё
📀Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

#Жума_маърузалари
#Нуриддин_домла_ҳазратлари
#муфтий

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🎞 ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ҒАЙРИ ДИНГА БЎЛГАН МУНОСАБАТЛАРИ

🎙 Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар «Ҳаким Термизий» жоме масжидида жамоатни йиғлатган мавъиза

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Савол_жавоб
ФАРЗАНДИГА ОТАСИНИНГ ИСМИНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ:
Ўғил фарзандли бўлсак, фарзандимизга отамнинг исмларини қуйишни ният қиляпман, бу ишим жоиз бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши фарзандига отасининг исмини қўйиши жоиз. Бу борада ман қилувчи далиллар келмаган. Лекин бу одат бизнинг юртларда урф бўлмагани учун отага нисбатан одобсизлик саналади. Шунинг учун бошқа исм қўйганингиз маъқул. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Diningizni nimani ustiga qurayotganingizni qarang
fitrat.uz
#Маъруза

🕌 Бекобод тумани «Амир Ҳамза» жоме масжиди имом-хатиби в.в.б.
🎤 #Фаррух_домла
▶️ Динингизни нимани устига қураётганингизга қаранг!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 19 февраль куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош-имом хатиби Обиджон домла Мирҳамидов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Солиҳлар_гулшани

ДУНЁ УЧУН ЙИҒЛАГАНИМ ЙЎҚ

Ҳафс ибн Ғиёсдан ривоят қилинади:
«Амр ибн Қайс Малоъийга ўлим ҳозир бўлди. Унинг йиғлаганини кўриб, асҳоблари:
«Нимага дунё учун кўз ёш тўкяпсан? Аллоҳга қасам, чидаб бўлмайдиган даражада оғир ҳаёт кечирдинг-ку!» дейишди.
У: «Аллоҳга қасам, дунё учун йиғлаётганим йўқ. Мен охират яхшиликларидан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқиб йиғлаяпман», деди».


📚«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Live stream started