Fitrat.uz
17K subscribers
24.7K photos
4.14K videos
7 files
23.5K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 18 ЯНВАР СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 06:24
ҚУЁШ - 07:45
ПЕШИН - 12:38
АСР - 15:41
ШОМ - 17:23
ХУФТОН -18:43

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тонгни қаршилатган, ризқ берган, қалбларимизга умиду ҳузур ҳиссини жойлаган РОББИМизга шукурлар бўлсин!
Хонадонларингиздан файзу баракот, меҳр-оқибат, юзларингиздан табассум аримасин!

ХАЙРЛИ КУН!..

@fitratuz
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин»
(Бақара сураси 201-оят).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қалб Аллоҳ билан бирга бўлдими дам олади. Бошқа нарсаларнинг ёнида чарчайди.

Абдулқодир Жийлоний (қ.с)

@fitratuz
#ҲАДИС

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким илмни уламолар билан можаро қилиш учун, эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш учун ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АЛЛОҲНИНГ ҲУЗУРИДА МУКАРРАМЛАРИНГИЗ - ТАҚВОДОРЛАРИНГИЗДИР!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Савол_жавоб
РЎЗАСИНИ ОЧСА БАХТИ ОЧИЛАДИМИ?

CАВОЛ:
Мен Aндижонданман. Бизда баъзилар арафа куни тушликдан кейин “Бахти кушод” яъни қизларни бахти очилади деб, қизларга рўзани очтиришади. Шу иш тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асло тўғри эмас. Бу шариатимиз кўрсатмаларига мутлақо зид. Бу одамлар орасида асоссиз шаклланган жоҳилона урф одатлардандир. Агар рўзадор рўзасини атайлаб очса қаттиқ гуноҳкор бўлади. У ўша бир куни учун кейинчалик олтмиш кун кетма-кет рўза тутиб бериши ва бир кун қазо рўза тутиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ФАРЗАНДИ БИЛАН ҚАСАМ ИЧМОҚЧИ БЎЛГАН ОДАМ

Обиджон домла
Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Солиҳлар_гулшани

ЎЛИМДАН ОЛДИН ИЙМОНДАН АЙРИЛИШДАН ҚЎРҚАМАН
Абдурраҳмон ибн Маҳдийдан ривоят қилинади: «Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ вафот этаётганида ёнида эдим. Аҳволи оғирлашгач, йиғлай бошлади. Бир киши унга: «Эй Абу Абдуллоҳ, худди жуда кўп гуноҳ қилган одамга ўхшайсиз-а?» деди. Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: «Гуноҳларим мен хавотирланиб турган нарсадан енгил. Мен ўлимдан олдин иймонимдан айрилиб қолишдек бадбахтликдан қўрқаман», дея жавоб бердилар».

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ислом_тарихи

БУ УММАТНИНГ ЭНГ ОМОНАТЛИ КИШИСИ!
Ҳижрий 15 йил!
Абу Убайда (р.а) Қуддусни фатҳ қилган вақт. Мадинадан халифа Умар ибн Хаттоб (р.а) Қуддусга чақирилди. Умар (р.а) мусулмонларнинг Қуддусдаги фаолиятлари билан танишганидан кейин, Абу Убайда ибн Жарроҳ (р.а)нинг хизматкорлари:«Эй Амирал Мўминин! Тушлик вақти бўлди, сизга таом келтирайликми?» деди. Умар (р.а)дан олиб келинглар деган ишорани олгач, хизматкорлар:«Эй Амирал Мўминин! Сизга амиримиз Абу Убайданинг таомини олиб келсинми, ёки аскарларнинг таоминими?» деб сўрашди. Бундан ғазабланган Умар:«Ҳали Абу Убайда ўз аскарларидан алоҳида овқат қилиб ейдиган бўлганми?» деб хаёл қилдида:«Менга аввал аскарларнинг таомини олиб келинглар» деб буюрди. Аскарларнинг таомини олиб келишган эди, қараса икки хил овқат. Бири гўштли шўрва, яна бири «сарид» (гўштли димлама) экан. Буни кўриб Умар ибн Хаттоб (р.а): «Менга амирларингиз, Абу Убайда ибн Жарроҳнинг таомини олиб келингларчи» деди. Кейин у зотга бир оз қотган нон билан озгина сут олиб келишди. Буни кўрган Умар ибн Хаттоб (р.а), Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Убайда ибн Жарроҳ ҳақида айтган сўзларини эслади ва ўзини йиғидан тўхтата олмай:
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم لِكلِّ أُمَّةٍ أمينٌ ، وأمينُ أمتي أبو عبيدَةُ بنُ الجرَّاحِ
«Ҳар бир умматнинг энг ишончли кишиси бўлади. Умматимнинг энг ишончлиси, Абу Убайда ибн Жарроҳдир» деб айтганди. Эй Абу Убайда! Аллоҳнинг расули бу гапларида нақадар ҳақ сўзни гапирган экан-а!» дедида туриб, Абу Убайда ибн Жарроҳ (р.а) ни қучоқлаб, бағрига босиб қўйди!

✍️Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Mo'min uchun eng yaxshi joy
fitrat.uz
#Маъруза

🕌 Бекобод шаҳар "Оқ масжид" жоме масжиди
🎤 #Эргашбой_домла
▶️ Мўмин учун энг яхши жой

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ирим ва хурофотларга ишoнманг!

ЁМОН БЎЛМАЙДИ...

▪️Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;

▫️Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;

▪️Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;

▫️Олдидан қора мушук кесиб ўтса;

▪️Остонада кўришилса ёки ўтирилса;

▫️Чап қовоқ учса;

▪️Чап кафт қичиса;

▫️Хўроз бемаҳал қичқирса;

▪️Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;

▫️Бойўғли сайраса;

▪️Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;

▫️Ҳовлига мажнунтол экилса;

▪️Сафар ойида тўй қилинса;

▫️Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;

▪️Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;

▫️Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;

▪️Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;

▫️Биров тишлаган нарсани еса;

▪️Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса... ҲЕЧ НАРСА БЎЛМАЙДИ!

❗️БУНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЮБОРИНГ ВА ХУРОФОТДАН САҚЛАНИШИГА САБАБЧИ БЎЛИНГ!

Каналимизга аъзо бўлинг
👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

КИБРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
(ибратли воқеа
)

Шокиржон домла Имамитдинов
Қуйичирчиқ тумани
бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

УМИДСИЗ БИР ЯРАДОР

Кўшин сафида бораётганлар ичида ғалаба нашидасидан ҳеч ҳам баҳра ололмаган бирдан-бир киши Убай ибн Халаф эди. У ора-сира қаттиқ уҳ тортиб кўяр, «Мен бу ярадан қутулмайман», дейишдан тинмасди. Унинг бу ҳолатини кўрган ҳамроҳлари мазах қилиб устидан кулишар, бўйнидаги салгина тилиниб кетган аҳамиятсиз ярасига қараб, бир-бирларига гап отишар эди:
— Воҳ-воҳ, жуда ёмон ярадор бўлибди...
— Убайнинг ўрнида бошқа одам бўлганида фиғони фалакка чиқарди. Чидаб туришига кoйилман.

Убай ҳақиқатдан ҳам азоб чекаётган эди. Ҳамроҳларининг захархандалари эса, ярасига туз сепгандек таъсир қиларди.
— Сизлар мени масхара қиляпсизлар.
— Йўқ, нега энди масхара қилар эканмиз. Шундай яра билан кандай тирик юрганингга ҳайронмиз, холос.
— Лот ҳаққи, қасам ичиб айтаманки, Муҳаммад сени адо қилибди, эй Убай. Ярага қаранглар, яра эмас бу, нақ ўлим чуқури!

Аммо Убай ҳақли эди. Унинг ичида бир қўрқув яширинган. Тўғрисўзлиги учун «Амин» деб ном чиқарган бир киши «Сени ўлдираман», деб айтдими, унинг сўзини назарписанд қилмаслик мумкин эмас.

Йўл юрган сари Убайнинг вужудидаги оғриқ кучайиб, ахири ерга йиқилиб ётиб қолди. Энди ўзини ҳеч ким кўтариб кетмаслигини, бу қумликда абадий қолиб кетишини сезди. Қулоқлари шанғиллаб, хаёлида фақатгина «Сени мен ўлдираман, эй Убай!» деган нидо айланарди. Қўллари билан қулоқларини қаттиқ сиқса ҳам, бари бир шу сўзлар эшитилаверар, ваҳимадан ичию таши дир-дир титрар эди.

Ҳамроҳлари унинг ҳазиллашмаганига, дарди чиндан ҳам жиддий эканига ниҳоят ишонч ҳосил қилишди, лекин унга ёрдам беришдан ожизликларини ҳам тушуна бошлашган эди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 19 ЯНВАР ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 06:24
ҚУЁШ - 07:45
ПЕШИН - 12:38
АСР - 15:42
ШОМ - 17:25
ХУФТОН -18:44

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@fitratuz
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун уни ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг”
(Бақара сураси 188-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ҳикматли сўзлар билан руҳингизга дам беринг, чунки бадан каби руҳлар ҳам ҳорийди...

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

@fitratuz
ИХЛОС ҲАҚИДА

Жунайд раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Ихлос бу Аллоҳ ва банда орасидаги сирдир. Уни фаришта билмайдики ёзиб қўйса, шайтон билмайдики бузиб юборса, ҳою ҳавас оғдириб юборса”.

Шу масалада Қушайрий раҳимаҳуллоҳ ўз санадлари ила Рабб таолодан ривоят қилган ҳадиси қудсийлари бор: “Ихлос сиримдан бўлган бир сирдир. Уни бандаларимдан кимга муҳаббат қилсам, унинг қалбига ишониб топшираман”.

Абу Усмон айтганлар: “Ихлос бандалар кўришини унутиб, назарни доимо Холиқнинг фазлига қаратишдир”.

Ҳузайфа ал Маръаший: “Ихлос банданинг феъллари зоҳир ва ботинда бир хил бўлишидир”, деганлар.

Бир олимдан ихлос ҳақида сўралганда у: “Амалингга Аллоҳдан бошқани гувоҳ қилмаслигинг ихлосдир”, деган экан.

Зуннун раҳимаҳуллоҳ айтган эканлар: “Уч нарса ихлос аломатларидандир:

1. Омманинг мақташи ва ёмонлаши бир хил кўрилиши.   

2. Амалларда амалларни кўришни унутиш.

3. Охиратда амал савобни тақозо қилишини унутиш”.

Саҳл ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ: “Ихлосли кишигина риё ҳақиқатини билади”, деган эканлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ТИНЧЛИК

Анваржон домла
Бекобод тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҚЎРҚУВ ҲИССИ БИЛАН СУҲБАТ...

Эй, Қўрқув!
Даҳшатингдан танам титрайди. Қоним қочиб, рангим ўчиб, руҳим учиб кетай, дейди.

Иштаҳа, қувонч мисол барча завқларимни Сени ҳис этишим биланоқ унутаман.

Одатда бошқалар каби мен ҳам Сен билан дўстлашишни хуш кўрмайман.

Лекин, ўйлаб кўрсам, Сен Аллоҳ таолонинг энг улуғ неъматларидан бири экансан!

Негаки, Сен Аллоҳнинг ҲИДОЯТИ экансан!

Сен инсониятни буюк ва танҳо Аллоҳ таоло билан боғлаб турувчи ҚАЛБЛАР ЧИРОҒИ экансан!

Инсоният ўз қалби ва вужудини Аллоҳнинг амрига Сенинг турткинг ила таслим эта олар экан.

Аллоҳ таоло "Албатта, (Аллоҳдан қўрққан кимсагина) эслатма олади (Унинг амрига таслим бўлади)", дея "Аълаа" сурасининг 10-оятида Сенинг фазлинг ҳақида зикр қилган экан.
Қўрқиш ҳисси бор инсондан яхшилик кутса бўлар экан.

Сени тарк этган қалб эгалари ваҳшийлашиб кетар экан.
Биздан узоқ кетма!
БОРИНГА ШУКР!

Ҳурмат ила,
Нурали МАВЛАНОВ

👇Каналга кириш учун босинг 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA