Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.3K photos
4.07K videos
7 files
23.2K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
Ассалому алайкум!

Янги кун ҳаётимизнинг янги саҳифасидир. Унга нима ёзиш ўзимизнинг қўлимизда...
Эзгу амал яхши ният қилишдан бошланади...

Янги кун, яна бир имконият, хайрли истак, солиҳ амалларга бисмиллаҳ!..

Файзу баракотга тўла кун бўлсин!

@fitratuz
ОДОБ – ИНСОН ЗИЙНАТИ

Инсонни юксакларка кўтарадиган, унинг обрў-эътиборини ошириб, элда азиз қиладиган нарса бу одобдир. Одобли инсондан фаришталар ҳам ҳаё қилишини ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу мисолида яхши биламиз.
Куни кеча, 24 ноябрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги “Имом Бухорий” масжидига ташриф буюрдилар.
Хуфтон намозини жамоат билан бирга адо этгач, намозхонларга “Одоб мўминнинг зийнати”, мавзусида маъруза қилиб, жумладан, бундай дедилар:
– Одоб-ахлоқ, ҳаё-ибо, ор-номус, диёнат каби боқий қадриятлар халқимиз бой маънавиятининг ажралмас қисмига айланиб кетган. Афсус, бугунги мураккаб шароитда “оммавий маданият” ниқоби остида ёшларимизга турли ёт ғоялар, маънавий бузуқлик ва ахлоқсизликларни тарғиб этишга чиранаётган айрим ғаламислар айнан ана шу бобомерос қадриятларимизга болта уришга уринаётгани сир эмас.
Ана шундай шароитда ёши улуғ инсонлар ҳар доимгидан ҳам ҳушёр бўлиши шарт. Бунинг учун, аввало, биз коинот султони Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак умр йўлларига мурожаат қилишимиз керак. У зот жаҳолат ботқоғига ботган кишиларни ўз одоблари билан башариятнинг энг улуғ инсонларига айлантирдилар. Бежиз ҳадиси шарифда: “Мен гўзал ахлоқларни маромига етказиш учун келдим”, дейилмаган (Имом Молик ривояти).
Имом Моликнинг суюкли шогирди Шайх Абдураҳмон Қосим илм билан амал ҳақида гапира туриб: “Мен йигирма йил Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурида юрдим. Шундан ўн саккиз йилида у зотдан одоб ўргандим, икки йил илм олдим. Энди афсусланаманки, ўша икки йилда ҳам одоб ўрганишим лозим экан”, деган.
Дарҳақиқат, инсон одоби билан азиз, яхши хулқ инсон зийнатидир. Шу боис ҳар биримиз аввало набавий хулқ билан ахлоқланишимиз зарур...»
Маърифий суҳбат савол-жавобларга уланиб кетди.

@fitratuz
#Ҳадис

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар биронтангиз ризқидан қочмоқчи бўлса ҳам, албатта (ризқи) уни худди ўлими таъқиб этганидек қувиб етади”.

Имом Табароний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Нур-Султон шаҳридан махсус хабар: Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари халқаро анжуманда қатнашиш учун етиб келдилар

🔸2021 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистонда ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун Нур-Султон шаҳрига етиб келдилар.
Муфтий ҳазратларини Қозоғистон муфтийси ноиби Сансизбай домла Қурбонов, Чимкент бош имом-хатиби Бакдаулет домла Aбдираҳманов, Чимкент ноиб имоми Бекаидар Кимбатовлар кутиб олишди.

Бугун куннинг биринчи ярмида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий, Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари билан ўзаро мулоқот ўтказишлари режа қилинган. Куннинг иккинчи ярмида эса Нур-Султон шаҳрида жойлашган “Rixos President” меҳмонхонасида “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиб, нутқ сўзлашлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,
ушбу нуфузли тадбирда Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Шайх-ул Ислом, муфтий Талгат Сафо Тажуддин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода ҳазратлари, Мўғилистон мусулмон ташкилотлари иттифоқи раиси Ҳадис Ботирбек ҳожи, Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий сингари Ислом оламининг мартабали уламолари, муфтийлари, экспертлари ва маҳаллий йирик дин пешволари қатнашиши кўзда тутилган.

🔸Халқаро анжуман фаолиятини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz #Халқаро_анжуман #Муфтий
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
#Савол_жавоб
ҚАРИНДОШНИ НАФАҚАСИЗ ТАШЛАБ ҚЎЙИШ?

CАВОЛ:
Тақдир тақозоси билан турмушимдан ажрашиб, қизлик уйимга келиб қолдим. Отам вафот этганлар, онам кексалар. Қизлик уйимда акам ва унинг оиласи билан бирга яшашга тўғри келмоқда. Акам шу уйда яшаётганимдан норози. Ҳатто қозонини ҳам алоҳида қилиб олган. Мен беморлигим сабабли ўзим ишлаб, таъминотим учун пул топишга имконим йўқ. Саволим шуки, шу ҳолатимда менга нима деб маслаҳат берасиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло кимларга нафақа қилиш кераклиги ҳақида шундай марҳамат қилган. “Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир...” ("Бақара" сураси, 215-оят).

Нафақага лойиқлар ичида бекорга ота-онадан кейин яқин қариндошлар зикр қилинаётгани йўқ. Инсон табиати ўзи шуни тақозо қилади. Ўзидан кейинги биринчи ҳакдор ота-онаси бўлади. Шунингдек, яқин кишилар, қариндошлар ҳақдорлик жиҳатидан бошқалардан устунлар. Нафақа қилиш худди шу тартибда бўлиши лозимлиги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам зикр қилинган. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишига: "Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Исломда аёл киши ҳеч қачон нафақасиз қолмайди. Қиз боланинг нафақаси отага вожиб. Турмушга чиққан бўлса, эри унинг еб-ичиши, кийими ва масканини таъминлаб беришга масъул саналади. Агар аёлнинг эри бўлмаса, унинг таъминоти отасига, агар отаси бўлмаса ака ёки укаларининг зиммасига юкланади. Агар уларнинг имкониятлари бор бўла туриб, аёл қариндошларини нафақасиз ташлаб қўйсалар, гуноҳкор бўладилар. Бу хусусда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисларининг бирида: “Киши ўз қарамоғидагиларини нафақасиз ташлаб қўйиши унинг қаттиқ гуноҳкорлигига кифоя қилади”, дея марҳамат қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕌 Таниқли уламоларнинг пойтахт масжидларига бугунги ташриф режаси

Бугун, 25 ноябр куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳридаги масжидларга ташриф буюриб,🔸пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришади.

Қуйида уламолар ☀️пешин ва 🌙хуфтон намозларига борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

Учтепа тумани

🕌Иброҳим домла Иномов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари –
☀️пешинга “Абу Ҳанифа” масжидига;

Шайхонтоҳур тумани

🕌 Муҳаммадаюб домла Ҳомидов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири –
🌙 хуфтонга “Фотимаи Заҳро” масжидига;

Чилонзор тумани

🕌 Жасур домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби –
🌙 хуфтонга “Бўта Бува” масжидига;

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ризқини шу дунёдаёқ тугатганлар...

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу елкасига гўшт ортган ҳолатда Умар розияллоҳу анҳу ёнидан ўтиб қолди.
Умар розияллоҳу анҳу ундан:
- Эй Жобир, бу нима экан? дея сўради.
Жобир розияллоҳу анҳу:
- Гўшт егим келган эди, сотиб олдим, дея жавоб берди.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга:
- Ундай бўлса, қачон бир нарса егинг келиб қолса, ўшани сотиб олаверасанми? Аллоҳ китобида васф этилган мана бу кимсалардан бўлиб қолишдан қўрқмайсанми? деб қуйидаги оятни ўқиди:

«Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур ҳаловатингизни кетказиб, мазасини татиб бўлгансиз!» (Аҳқоф, 20).

"Қутуфун мин мавааъизис-саҳааба".

Аллоҳ, Аллоҳ!

Ҳалол таомларни ейишлик мубоҳ амалдир. Аммо жаннатийлиги аввалдан башорат қилинган, Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг қайнотаси ва куёвлиги бахтига муяссар бўлган, жаннатда қасри борлиги хабари берилган, ҳақ ва ботилни ажратиш васфига соҳиб бўлган, одилликда зарбулмас бўлган зот - Умар ибн Хаттоб розияллоҳу таоло анҳу сўзлари бизлар учун буюк ибратдир!

Фақатгина ширин таом истагида масофаларни кесаётган, топиб еб мақтанаётган биз умматга уят.

Саҳобалар розияллоҳу анҳум топганини бир қисмини садақа қилиб дўзахдан сақланиш орзусида амал қилишган.

Бизлар эса баланд ҳашаматли уйлар, чойхонаю майхона таомлари, мансабу раисат орзусида гирёну вайронмиз.

Аллоҳ китобида зикр этилган мазкур оятга диққат ила боқайлик:

«Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда (уларга): «Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур ҳаловатингизни кетказиб, мазасини татиб бўлгансиз. Бугунги кунда ер юзида ноҳақ кибру ҳаво ва фисқу фасод қилганингиз учун хорлик азоби ила жазоланасиз», дейилур».

Биз дунёга фақатгина еб-ичиб, айшу ишрат учун келтирилмаганмиз.
Атрофимизда биз уларга инфоқ қилиб савоб олишимиз мумкин бўлган инсонлар ва ўринлар кўп.

Кўра олсак бас!!!

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 Ўзбекистон ва Қозоғистон муфтийлари мулоқот қилдилар

Бугун, 25 ноябрь куни Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро анжуман олдидан Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари билан учрашув ўтказдилар.

Самимий мулоқот чоғида Қозоғистон бош муфтийси Наврўзбай ҳожи жаноблари муфтий Нуриддин домла ҳазратларига нуфузли анжуманга ташриф учун ташаккур айтиб, янги лавозимга сайланганлари муносабати билан муборакбод этиб, хайрли дуо ва тилакларни билдирдилар. Ўз навбатида муфтий Нуриддин домла ҳам Наврўзбай ҳожи Тағанулига самимий таклиф, хайрли дуо ва тилаклар учун миннатдорлик билдириб, у кишининг дин йўлидаги фаолиятига улкан муваффақият тиладилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz|@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
Audio
#Маъруза

🕌 "Мирхалил ҳожи ота" жоме масжиди
🎤 #Улуғбек_домла
▶️ Ижтиҳод

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

МЕРОС МАСАЛАСИГА ЕЧИМ ҚАЕРДА?

Авазхўжа домла Баҳромов
"Эшонхўжа ота" жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Абдуллоҳ Зулбажодайн ва илоҳий муҳаббат

Абдуллоҳ Зулжабодайн розияллоҳу анҳу Мадинаи Мунавварага кечқурун йўлга чиқадилар ва бомдод намозига етиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматларига ҳозир бўладилар. Набий алайҳиссалом у зотни кўриб, чеҳраи мубораклари ёришиб кетади. Асҳоби киром розияллоҳу анҳум: “Бу қандай киши эканки, у зотга қараб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чеҳралари ёришиб хушҳол бўлдилар”, деб ҳайратда қоладилар. Абдуллоҳ Зулжабодайн розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мен ҳамма нарсамдан воз кечиб, сизни ихтиёр қилиб келдим”, дейдилар ва Асҳоби Суффага қўшилиб ўша жойда яшай бошлайдилар.

Абдуллоҳ Зулжабодайн розияллоҳу анҳу катта қурбонлик бериб илоҳий муҳаббатни танладилар. Хўш, у зот бу қурбонликлари эвазига илоҳий даргоҳдан нималар билан сийландилар?

Қилган қурбонликлари эвазига ул зотга шундай илоҳий ишқ жазбаси насиб бўлдики, бу Аллоҳ ошиқларининг энг ширин ҳолатларидандир.

Бугунги одамлар мендан: “Ҳазрат! Жазба ўзи қандай бўлади?” деб, кўп сўрашади. Жаноблар! Ҳадис ўқинг ва саҳобаи киром розияллоҳу анҳумларда қандай руҳий кечинмалар, ҳолатлар бўлганига гувоҳ бўлинг. Айнан ўша ҳолатлар илоҳий ишқ жазбаларидир.

Ҳадиси шарифда келадики, баъзи вақтларда Абдуллоҳ Зулжабодайн розияллоҳу анҳу Масжиди набавийнинг эшиги олдида ўтириб олардилар, у зотга бир ажиб ҳолат ғолиб келар эди. Шунда бирдан сакраб туриб баланд овозда “АЛЛОҲ АЛЛОҲ АЛЛОҲ” дер эдилар. Шунда Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу у зотни урушиб, нима қиляпсан, деганларида сарвари коинот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Умар! Уни тинч қўй, у нима қилаётган бўлса ҳам, ихлос билан қиляпти”, деб марҳамат қилганлар.

Шайх Зулфиқор Аҳмад НАҚШБАНДИЙ
"ИЛОҲИЙ ИШҚ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muftiy Nuriddin domla boshchiligidagi O‘zbekiston delegatsiyasi vakillari Qozog‘iston musulmonlari diniy boshqarmasi faoliyati bilan yaqindan tanishdilar

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Халқаро_анжуман #Муфтий #Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🌙 Халқаро анжуман ўтказилмоқда (фотолавҳа)

Бугун, 25 ноябрь куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Мустақил Қозоғистон ва ислом қадриятлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бошланди.

Анжуманда Қозоғистоннинг мустақиллик йилларида маънавий соҳада эришган ютуқлари, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ислом дини ривожи ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси ҳамда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Токаев ташаббуси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинмоқда...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Халқаро_анжуман #Муфтий @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar