Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.3K photos
4.06K videos
7 files
23.2K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
Allohga shukr qilaylik
fitrat.uz
#Маъруза

🕌 "Кўктерак" жоме масжиди
🎤 #Абдуносир_домла
▶️ Аллоҳга шукр қилайлик

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Солиҳлар_гулшани

ЗОҲИДЛАР ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИГИ БИЛАН КЕТИШДИ
Саҳл
ибн Аҳмад Таймийдан ривоят қилинади: «Мужаммаъ вафот этгач, уни тушимда кўрдим. «Эй Абу Ҳамза, аҳволингиз қандай?» десам, «Зоҳидлар дунё ва охират яхшилиги билан кетишди», деди. «Отангиз Самғон қандай?» деб сўрадим. У: «Отам ҳақида умидимни узган эдим. Аммо кейин Аллоҳ таоло бизни жамлади ва раҳматига олди», деди».

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида

ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
92-матн: Бандаларнинг феъллари Аллоҳнинг яратганидир. Уларни касб қилиш эса бандалар томонидандир.

Шарҳ: Ҳақ аҳли айтади: Бандалар феълларининг яхшилари ҳам, ёмонлари ҳам ёлғиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг яратганидир. Жабарийлар тақдирни исбот қилишда беҳад чуқур кетишиб, банда томонидан содир бўладиган иш-ҳаракатни таг-туги билан инкор қилиб йўққа чиқаришди. Буларнинг қилмиши мушаббиҳаларнинг эътиқодига ўхшайди. Мушаббиҳалар Аллоҳнинг сифатларига иймон келтиришда ҳаддан ошиб, уларни махлуқотлар сифатларига ўхшатиб юборишди. Тақдирни йўққа чиқаргувчи қадарийлар эса, бандаларни Аллоҳ билан бирга яратувчилар қилиб қўйишди. Шунинг учун улар бу умматнинг оташпарастлари бўлишади.

(Аллоҳ таоло айтади:
{و الله خلقكم و ما تعملون }الصافات: 96.
Mаъноси: “Сизларни ҳам, қилаётган амалларингизни ҳам Аллоҳ яратган” деган (Соффот-96). Адашган жабарий тоифаси: бандада бирор-бир хоҳиш йўқ, деб даъво қилишди. Мўтазилалар эса, ёмонликларни Аллоҳнинг хоҳишисиз банданинг ўзи яратади, дейишди. Бу икки тоифанинг бири ҳаддан ошса, иккинчиси нуқсонга қараб кетди. Хумаййис шарҳидан). Бу икки тоифанинг ўртасидаги сўз — Аҳли суннат вал-жамоатнинг сўзидир. Аҳли суннат айтадиларки: банданинг феъли ўзи томонидан содир бўлса-да, аслида уни Аллоҳ яратиб қўйган. Ҳақиқат мана шу.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Аллоҳнинг_исмлари_ва_сифатлари
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ

«Ал-Ҳайй»
— Тирик. У тирикдир, ўлмас.

Сунний ақийдалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ИККИ КИШИ ИСЛОМНИ ТАНЛАДИ

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжидида имконияти чекланган фуқаролар билан ташкил этилган “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида “Миссионерликдан огоҳ бўлинг!” мавзусидаги тадбир ҳар галгисидан бошқача ўтди. Сабаби…

Батафсил 👇
https://fitrat.uz/ikki-kishi-islomni-tanladi/

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Шафоатдан маҳрумлик

Иккинчиси, унга жаҳаннам вожиб бўлган киши.

Бу жойда ҳам имон келтирган кишининг жаҳаннамда қолиши ва шафоатдан бенасиб бўлиши ҳақида сўз юритилмоқда. Ҳа, албатта, шундай гуноҳлар борки, Аллоҳ таоло уни қилган кишиларга:
خَالِدِيْنَ فِيْهَا
яъни: «У жойда (жаҳаннамда) абадий қоладилар», деб марҳамат қилади. Мисол учун, бирон мўминни қасддан ўлдириш.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

مَنْ يَقْتُلْ مُؤْمِنًا مُتَعَمِّدًا فَجَزَاؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِدًا فِيْهَا
яъни: «Ким бир Мўминни қасдан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур» (Нисо сураси, 93-оят).

Муфассирлар бу оятни бундай шарҳлашган: “Қотил шу даражада кўп муддат жаҳаннамда ушлаб туриладики, ҳамиша жаҳаннамда қолгандек кўринади”.

Таассуфки, бугунги кунда мусулмонни ўлдириш паррандани ўлдиришдек осон бўлиб қолди.

Бироз тафаккур қилайлик! Бугунги баъзи ўзини мусулмонман деб атаган кимсалар тап тортмасдан мусулмонларни сўйишмоқда.

Ахир, имон келтирган кишининг мақоми Аллоҳнинг наздида қанчалик улуғ эканини билишмайдими? Мусулмоннинг қонини тўкиш Аллоҳ таолони қаттиқ ғазаблантиради. Ҳатто унга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлари ҳам фойда бермайди.

Айни пайтда қанча-қанча бегуноҳ кишилар ўлдириляпти. Уларга қарши раддия берган олимларни портлатишмоқда, уларга нисбатан зулм қилишмоқда. Бу қиёмат яқин эканлигининг аломати, эмасми? Беҳаёлик эмасми? Улар қиёматда нима деб жавоб беришади?

Одамлар нима учун, қайси гуноҳи учун ўлдирилётганини ҳам билишмайди. Бирор нарса харид қилиш учун бозорга бориб, у ерда бомба портлаб қанчадан-қанча мусулмонлар ҳалок бўлишяпти?!

Бундай кимсалар Аллоҳдан қўрқишсин! Ахир, қотиллик шундай оғир гуноҳки, ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлари ҳам қотилни дўзахдан қутқара олмайди.

"Шарм ва ҳаё” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
* * *
Мўминлар орасида ибодатга қаттиқ ёпишган, дунёга кўнгилсизлиги ва илгисизлиги билан танилган Усмон ибн Мазъун хасталанди. Кундузги рўзаларнию тунги ибодатларни тўхтатишга мажбур бўлди. Оила аъзолари қайғу ичида қолишди...

Ниҳоят, асирлар масаласи битди. Айни ўша кунлари келган оятлар мўминларнинг юракларини ҳаяжонга солди. Бу оятларда асирларга қаттиққўл муносабатда бўлиш ё фидя олиш баҳси тилга олиниб, бу ҳақда бундай дейилган эди: «Агар Оллоҳнинг ҳукми азалийида (билмасдан қилинган хатонинг кечирилиши) ёзиб қўйилмаганида эди, албатта, сизларга товон олганинглар сабабли улуғ азоб етган бўлур эди. Энди ўлжа қилиб олган нарсаларингизни ҳалолу пок ҳолда еяверинглар ва Оллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Оллоҳ мағфиратли ва меҳрибондир» (Анфол, 68-69.)

Жаноби Расулуллоҳнинг кўзлари ёшланди.
— Агарда бу айтилган азоб юборилганида, Умар ибн Хаттоб билан Саъд ибн Муоздан бошқалар қутула олмасди, — дедилар.

* * *
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021/1443 Ҳ. ЙИЛ, 10 СЕНТЯБР ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 04:40
ҚУЁШ - 05:58
ПЕШИН - 12:25
АСР - 16:49
ШОМ - 18:43
ХУФТОН -19:59

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бу дунёда ҳар нарсанинг энг яхшиси бор...

Гулларнинг энг яхшиси АТИРГУЛ.
Қушларнинг зўри БУРГУТ.
Жониворларнинг эса АРСЛОНдир...

Кечаларнинг энг хайрлиси ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР.
Кунларнинг саййиди эса ЖУМАдир.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тонгингиз хайрли, ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!!!

АЛЛОҲ ТАОЛО дуоларингизни мақбул айласин!!!

@fitratuz
Ё РОББИМ!

Бизларга ўлмасдан олдин ТАВБАни, ўлим онида ШАҲОДАТни, охиратда ЖАННАТни, жаннатда эса ЖАМОЛИНГни насиб эт!!!

Ассалому алайкум, яхшилар!

Фазилатли куннинг гўзал тонги муборак бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

ЖУМА МУБОРАК!!!

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Албатта, Аллоҳ таоло бандаларини ҳар ишда адолат қилишга ва ҳам аларни бир-бирларига ёрдам беришга, қариндош-уруғлар ўз ораларида силаи раҳмни узмасга буюрди. Яна ҳар бир бузуқ ишлардин ва зўравонликлардин бандаларини қайтарур. У зот шояд ибрат-эслатма оларсизлар, деб сизларга панд-насиҳат қилур»
(Наҳл сураси 90-оят).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA