Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.3K photos
4.06K videos
7 files
23.2K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#Хабарлар

«СИЗ БИЗГА КЕРАКСИЗ!»

Юртимизда ҳеч бир инсон меҳр ва эътибордан четда эмас. Барча фуқаролар давлатимиз ва ҳукуматимиз ғамхўрлигида умргузаронлик қилмоқда.

Куни кеча Зангиота тумани “Зангиота” мажмуаси масжидида “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида “Миссионерликдан огоҳ бўлинг!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Батафсил 👇
https://fitrat.uz/siz-bizga-keraksiz-3/

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Шафоатдан маҳрумлик

Имон келтирган кишилардан фақат икки гуруҳ шафоатдан бенасиб қолишади.

Биринчиси, уни Қуръон тўхтатадиган киши.

Яъни Қуръони карим айтадики: “Эй Аллоҳим, бу киши мени ўқимас эди, мени ўқиш эсидан чиқар эди. Ойлар ўтарди, мен унинг уйида турар эдим. У газета ўқир эди, теливизир кўрар эди, дўстлари билан ҳуда-беҳуда кўп гаплашар эди. Лекин менга эътибор қилмас эди. Менинг ҳақимни адо қилмас эди. Уни Қуръони карим тўхтатади. Бундай кишининг жаҳаннамда қолишини Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар.

Дарҳақиқат, ўйлаб кўрайлик. Бир ойда Қуръони каримни тиловат қиламизми? Икки ойда-чи? Ҳеч бўлмаса, бир йилда икки марта хатм қиламизми? Бу оддий инсонлардаги Қуръоннинг ҳаққидир. Қори, ҳофизи Қуръон Каломуллоҳни доимо такрорлаб, ёдларида тутишлари зарур.

Қуръони каримни фақат Рамазонда такрорлайдиган қорилар! Бироз тафаккур қилинг! Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоат қиладилар, гуноҳкор жаннатга киритилади, лекин Қуръоннинг ҳаққини адо қилмаган киши жаҳаннамда қолади.

"Шарм ва ҳаё” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

У кунлардаги ҳолларини соддаликдан, онгсизликдан кўришар, ҳидоятда доим қолишни сўраб Жаноби Ҳаққа ниёз этишар эди. Мана шулар «холис мўминлар» бўлиб, ҳеч ким уларни мунофиқ демасди.

Мўминлар орасида ўзларини улардай кўрсатиб, орага суқилиб кириб олган бозорчи мунофиқлар ҳам бу оятларни ҳикоя тинглагандай эшитишди. Бевосита ўзлари ҳақидаги бу оятлар уларнинг қулоқларидан нарига ўтмади. Улар калбларини Қуръон оятларининг теран маъноларига ёпиб олишган эди. Шу сабабдан ушбу оятларни эшитган мўминларнинг шошиб қолганларини улар истеҳзо ила томоша қилишди.

Оятлар залворидан мўминларда ғимирлаб қолган ҳавотирни бемаъни деб билиб, кулиб юбормаслик учун лабларини тишлаб туришди.
Ҳа, Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) бу мунофиқларни номманом айтиб бермадилар. Модомики айтмадиларми, мўминлар орасида бемалол юришга, уларнинг аҳволини яқиндан кўриб ўрганишга, маккаликлар ҳақида айтиладиган сўзларни ҳам бемалол эшитиб юришга ким халал берарди?..

Лекин намоз уларга оғир келарди. Олдин таҳорат олиш керак, кейин уларга қўшилиб ётибтуриш керак... шу маъносиз ҳаракатлар бўлмаса эди... Камига, тонгнинг илк палласида Билолнинг азони... Ҳар тонг иссиқ ўрнини ташлаб, тотли уйқусини қандай аритаркин бу одам!..

Яна, унинг овози билан уйғониш дарди бўлмаса эди...
Аммо энди бу одамларни юртларидан чиқариб юбориш имкони йўқ, бинобарин, мажбуран бу дардга чидайдиларда, овоз чиқармайдилар.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021/1443 Ҳ. ЙИЛ, 9 СЕНТЯБР ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 04:39
ҚУЁШ - 05:57
ПЕШИН - 12:25
АСР - 16:51
ШОМ - 18:45
ХУФТОН -20:01

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@fitratuz
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эй мўминлар, Аллоҳга, Унинг Пайғамбарига ва Ўз Пайғамбарига нозил қилган Китобга (Қуръонга) ҳамда У Зот илгари нозил қилган (барча) китобга имонингиз комил бўлсин! Ким Аллоҳга, фаришталарга, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига кофир бўлса, демак, у жуда қаттиқ адашибди»
(Нисо сураси 136-оят).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ҲАДИС

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Кимки бир мусулмоннинг молини тортиб олиш мақсадида ёлғон қасам ичса, Оллоҳ таоло уни
(Қиёмат куни) ғазаб бирлан қарши олур», — дедилар.

Ашъас бундай деб эрдилар: «Бу ҳадис менга тааллуқлидур. Чунки, мен бир яҳудий бирлан бир ерни талашиб қолган эдим. Ўшанда у ернинг меники эканлигини рад этган эди. Сўнг, мен уни Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб борган эдим. Жаноб Расулуллоҳ менга: «Далилинг борми?» — дедилар. Мен: «Йўқ», — деган эдим. Жаноб Расулуллоҳ яҳудийга: «У ҳолда сен қасам ич!» — деб айтдилар. Мен: «Ё Росулаллоҳ, ёлғон қасам ичиб, менинг молимни ўзиники қилиб олаверади-да!» — дедим. Шунда Оллоҳ таоло: «Оллоҳга берган аҳду паймонлари билан қасамларини арзимас матоҳга алмаштиргувчилар...» деган оятни нозил қилган эди».

Имом Бухорий ривояти

Дўстларингизни таклиф қилинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимларининг соф Ислом таълимоти асосидаги маърузаларини видео ва аудио форматда тинглашни хоҳлайсизми?!

Ҳаёт сўқмоқларида асқотадиган олиму фузалоларнинг ҳикматли ва пурмаъно сўзларидан, дурдона асарларидан баҳраманд бўлишни истайсизми?!

Маданий-маърифий, диний сара мақолаларни ўқиб, соҳага оид билимингизни ошириб, юзага келган саволларингизга жавоб олмоқчимисиз?!

Марҳамат!!! Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллигининг ижтимоий тармоқлардаги Fitrat.uz каналига аъзо бўлинг!

Fitrat.uz софлик сари !!!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Савол_жавоб
ЯНГИ ОЙНИ КЎРГАНДА ДУО ЎҚИШ

CАВОЛ:
Янги чиққан ойга қараб дуо қилишлик ҳақида нима дейсизлар?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир
Роҳманир Роҳим.
Янги ойни кўрганда қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқиш мустаҳаб бўлади:

عَنْ طَلْحَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا رَأَى الْهِلَالَ قَالَ: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир", дер эдилар». Имом Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Allohga shukr qilaylik
fitrat.uz
#Маъруза

🕌 "Кўктерак" жоме масжиди
🎤 #Абдуносир_домла
▶️ Аллоҳга шукр қилайлик

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Солиҳлар_гулшани

ЗОҲИДЛАР ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИГИ БИЛАН КЕТИШДИ
Саҳл
ибн Аҳмад Таймийдан ривоят қилинади: «Мужаммаъ вафот этгач, уни тушимда кўрдим. «Эй Абу Ҳамза, аҳволингиз қандай?» десам, «Зоҳидлар дунё ва охират яхшилиги билан кетишди», деди. «Отангиз Самғон қандай?» деб сўрадим. У: «Отам ҳақида умидимни узган эдим. Аммо кейин Аллоҳ таоло бизни жамлади ва раҳматига олди», деди».

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида

ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
92-матн: Бандаларнинг феъллари Аллоҳнинг яратганидир. Уларни касб қилиш эса бандалар томонидандир.

Шарҳ: Ҳақ аҳли айтади: Бандалар феълларининг яхшилари ҳам, ёмонлари ҳам ёлғиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг яратганидир. Жабарийлар тақдирни исбот қилишда беҳад чуқур кетишиб, банда томонидан содир бўладиган иш-ҳаракатни таг-туги билан инкор қилиб йўққа чиқаришди. Буларнинг қилмиши мушаббиҳаларнинг эътиқодига ўхшайди. Мушаббиҳалар Аллоҳнинг сифатларига иймон келтиришда ҳаддан ошиб, уларни махлуқотлар сифатларига ўхшатиб юборишди. Тақдирни йўққа чиқаргувчи қадарийлар эса, бандаларни Аллоҳ билан бирга яратувчилар қилиб қўйишди. Шунинг учун улар бу умматнинг оташпарастлари бўлишади.

(Аллоҳ таоло айтади:
{و الله خلقكم و ما تعملون }الصافات: 96.
Mаъноси: “Сизларни ҳам, қилаётган амалларингизни ҳам Аллоҳ яратган” деган (Соффот-96). Адашган жабарий тоифаси: бандада бирор-бир хоҳиш йўқ, деб даъво қилишди. Мўтазилалар эса, ёмонликларни Аллоҳнинг хоҳишисиз банданинг ўзи яратади, дейишди. Бу икки тоифанинг бири ҳаддан ошса, иккинчиси нуқсонга қараб кетди. Хумаййис шарҳидан). Бу икки тоифанинг ўртасидаги сўз — Аҳли суннат вал-жамоатнинг сўзидир. Аҳли суннат айтадиларки: банданинг феъли ўзи томонидан содир бўлса-да, аслида уни Аллоҳ яратиб қўйган. Ҳақиқат мана шу.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Аллоҳнинг_исмлари_ва_сифатлари
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ

«Ал-Ҳайй»
— Тирик. У тирикдир, ўлмас.

Сунний ақийдалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ИККИ КИШИ ИСЛОМНИ ТАНЛАДИ

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжидида имконияти чекланган фуқаролар билан ташкил этилган “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида “Миссионерликдан огоҳ бўлинг!” мавзусидаги тадбир ҳар галгисидан бошқача ўтди. Сабаби…

Батафсил 👇
https://fitrat.uz/ikki-kishi-islomni-tanladi/

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA